CamScanner 01-11-2022 08. 47



Download 53,28 Kb.
Sana19.11.2022
Hajmi53,28 Kb.
#868469
Bog'liq
Мва КМТ 1(1)

1-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ

Мавзу: Материалларнинг механик хоссаларини аниқлаш.


Иш мавзуси бўйича асосий маълумотлар.
Металл ва қотишмаларлардан тайёрланган деталларнинг ишлатилишига караб турлича талаблар қўйилади.
Металларнинг хоссалари куйидаги турлардан иборат:
1. Физик хоссалар.
2. Кимёвий хоссалар.
3. Механик хоссалар.
4. Технологик хоссалар.
Физик хоссалари.  Металларнинг физик хоссаларига унинг ранги, зичлиги, суюқланиш температураси, иссиқлик ўтказувчанлиги, иссиқдан кенгаювчанлиги, иссиқлик сиғими, электр ўтказувчанлиги, магнит хоссалари ва бошқалар киради.
Металл ранги деб, маълум тўлқин узунлигидаги ёруғлик нурини қайтариш хусусиятига айтилади. Масалан, мис пушти-қизил рангли, алюминий эса кумушсимон оқ рангли бўлади.
Металлнинг зичлиги ҳажм бирлигида жойлашган масса билан характерланади. Зичлигига кўра барча металлар енгил (4500 кг/м3 дан кам) ва оғир хилларга бўлинади. Турли буюмлар яратишда металл зичлиги муҳим рол ўйнайди. Масалан, самолёт ва ракетасозликда жуда енгил металл ва қотишмалардан (алуминийли, магнийли, титанли) фойдаланишга ҳаракат қилинади. Бу буюм массасини камайтириш имкониятини беради.
Суюқланиш температураси деб, металл қаттиқ ҳолатдан суюқ ҳолатга ўтадиган температурага айтилади. Суюқланиш температурасига қараб қийин суюқланадиган (волфрам 34160 С, титан 17250С ва бошқалар) ва осон суюқланадиган (қалай 2320С, қурғошин 3720С, рух 4190С, алуминий 6600 С) металлар бўлади. Қуйма буюмлар, пайвандланадиган ва кавшарланадиган бирикмалар термоелекетрик приборлар ва бошқа буюмлар тайёрлаш учун металл танлашда суюқланиш температураси катта аҳамиятга эга. СИ бирликлар системасида суюқланиш температураси Келвин (К) градусида ифодаланади.
Металлнинг иссиқлик ўтказувчанлиги деб, унинг кўп қизиган участкасидан кам қизиган қисмига иссиқлик ўтказиш, хусусиятига айтилади. Кумуш, мис, алюмин кўп иссиқлик ўтказувчанлиги алуминийга нисбатан беш марта кичикдир. Деталлар учун материаллар танлашда иссиқлик ўтказувчанлик катта аҳамиятга эга. Масалан, металл иссиқликни ёмон ўтказса, у қиздирилганда ёки тез совитилганда (термик ишлов беришда, пайвандлашда) унда дарзлар пайдо бўлади. Машиналарнинг айрим деталлари (двигателларнинг поршенлари, турбиналарининг куракчалари) иссиқликни яхши ўтказадиган материаллардан тайёрланиши керак. СИ бирликлар системасида иссиқлик ўтказувчанлик Вт (м·К) билан ўлчанади.
Металлнинг иссиқдан кенгаювчанлиги деб, қиздирилганда унинг ўлчамларининг катталашиш, совитилганда эса кичрайиш чизиқли кенгайиш коеффитсиенти хусусиятига айтилади.
Металлнинг иссиқлик сиғим деб, қиздирилганда унинг маълум миқдордаги иссиқликни ютиш хусусиятига айтилади. Иссиқлик сиғими СИ бирликлар системасида Ж/К билан ўлчанади.
Кимёвий хоссалари. Металлар ва қотишмаларнинг кимёвий хоссалари оксидланишига ёки турли моддалар: ҳаводаги кислород, кислота ҳамда ишқор эритмалари ва бошқалар билан бирикишига қарши тура олиш хусусиятига қараб характерланади. Металл бошқа элементлар билан қанча осон бирикишга киришса, у шунча тез ейилади. Металларнинг ташқи агрессив муҳит таъсиридан кимёвий емирилишига коррозияланиш дейилади.
Металларнинг коррозияга, қуйинди ҳосил бўлишига ва эришига қаршилиги вақт бирлиги ичида сирт бирлигига тўғри келадиган текширилаётган намуна массасининг ўзгариши билан белгиланади.
У ёки бу буюмларни тайёрлашда металларнинг кимёвий хоссалари албатта ҳисобга олинади. Бу айниқса, кимёвий агрессив муҳитларда ишлатиладиган буюм ва деталларга таалуқлидир.


Технологии хоссалари: металнинг қуйилувчанлиги, кесилувчанлиги, пайвандланишлиги, боғланувчанлиги, тобланувчанлиги, оқувчанлиги ва бошқалар.
Метаталларнинг ранги шаффоф булмайдн, хар бир металл узига хос ялтирокликка ва рангга эга: Мис -кизил, рух-кулранг, темир-кумушсимон ва .хаказо.
Солиштирма оғирлииги - моддаиннг хажм бирлигига тугри келадиган металларнинг микдори булиб қуйидагича аникланад

Ҳамма металларнииг солиштирма огирлиги Д. И. Менделеев даврий системаситда берилган.
Магнит хоссалари. Пулат ва чуяннннг магнит хоссалари уларнинг кимёвин таркибигагина эмас, балки ички тузилишига ҳам боглиқ.
Баъзан магнит хоссаларига эга булмаган пулатларни ишлатишга тугри келади. Бундай пулатларишгг таркибида маълум микдорда никел ва марганес булади.
Металларнинг механик хоссалари. Мустахкамлик, қаттиқлик, эгулувчанлик, пластиклик ва хакозолар
Металларнинг қаттиқлиги деб бир металлни унга бошқа бир қаттиқроқ жисмни ботишига қаршилик кўрсатиш қобилятидир. Қаттиқлик металнинг энг асосий хусусятларидан бири бўлиб деталлар тайёрлашда уни яроқли яроқсизлиги ифодаланади. Метал қанча қаттиқ бўлса уни ишлашучун шунча кўп куч талаб қилади. Металнинг қаттиқлиги турлича аниқланади.

1-расм. Каттикликнинг синаш схемаси. 1-шпиндел, 2-шар, 3-намуна.


Шарикни намунада колдирган изи камча катта бўлса металл шунча юмшок ва аксинча булади.


Каттиқликни аниклашни куйидаги усуллари кенг тарқалган:
1. Тобланган пулат шарикни ботириш (Бринелл бўйича қаттиқликни аииқлаш) (1-расм);
2. Олмос конуснинг учини ботириш (Роквелл бўйича каттикликни аииқлаш);
3. Олмос перамидамнинг учини ботириш (Виккерс буйича катгикликни аниқлаш).
Қаттиқликни аниқлашда детални синдирмасдан текширилади. Деталнинг қалинлиги ва қаттиқлигига қараб шарикларни хар хил диаметрдагиси олинади. Мисол учун нагрузка 30000Н бўлганда диаметри 10ммли, 7500 Н бўлганда диаметири 5мм ва нагрузка 1870 Н бўлганда диаметри 2.5 мм бўлган шарик қабул қилинади.
Қаттиқлик қиймати Н билан белгиланади ва аниқлаш усулининг индекси қуйилади.
мм2
Бунда Р-шарикка қуйилган куч, Н: F-шар қолдирган изнинг юзаси мм2


мм2
D-шарнинг диаметри, мм; d-изнинг диаметри, мм.
Download 53,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish