Ц и Суо- л с ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


  Бошқарув таълим жараёнининг ривожланиш омили



Download 5,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/90
Sana24.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#183629
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   90
Bog'liq
Н С Файзуллаева Таълим иқтисодиёти ва менежменти 2020

5.3. 
Бошқарув таълим жараёнининг ривожланиш омили 
снфатида.
Юқорида қайд этиб ўтилганидек, жамиятдаги иқтисодий, 
сиёсий ва ижтимоий ислоҳотлар ишлаб чиқариш, ижтимоий ва 
бошқа хил фаолиятни, 
шу жумладан таълим соҳасидаги 
фаолиятни амалга ошириш шароитлари ўзгаришига олиб келди.
91


Чунончи, иқтисодий ислоҳотлар мазмуни кенгайди, ривожланиш 
йунал ишл арини белгилашда инсон бош омилга айланди.
Жаҳон амалиётида таълим жараёнининг ривожланишига 
кўмаклашувчи ва таълим муассасаси сифат жиҳатидан янги 
даражага кўтарилишига ёрдам берувчи бошқарувни амалга 
ошириш масаласи кун тартибига кўйилган. Янги ижтимоий- 
иқтисодий шароитларда педагогик жараён, таълим олувчи, 
ўқитувчининг касбий ва шахсий фазилатлари ва бошқарув 
фаолияти мазмунининг ривожланишини таъминловчи бошқарув 
зарур.
“Бошқарув” тушунчаси одатда тизимни бир ҳолатдан янада 
сифатлироқ бошқа ҳолатга ўтказиш, яъни муттасил ривожланиш 
сифатида тавсифланади. Таълим соҳасида норматив ҳужжатларда 
ўз аксини топган муайян сиёсатсиз ривожланишга эришиш 
мумкин эмас.
Ривожлантирувчи 
бошқарув 
замирида 
субъект-субъект 
муносабатлари ётади. Илмий-педагогик адабиётларда бошқарув- 
нинг мазкур усули “педагогик бошқарув” деб аталади. Мазкур 
атама Ю.В.Васильев томонидан илмий муомалага киритилган.
Педагогик бошқарувни баъзан демократик бошқарув деб 
атайдилар. Бунда демократия омилини ходимларга эътибор 
сифатида тушунадилар. Айрим илмий асарларда партисипатив 
бошқарувни 
ўзлаштириш 
зарурлиги 
исботланади. 
Бу 
бошқарувнинг коллектив усулларини назарда тутади. Баъзи бир 
асарларда “инновацион бошқарув” атамаси қўлланилади.
И.К.Шалаев “мотивацион бошқарув” атамасини таклиф 
қилади. Бунда у раҳбар жамоа аъзоларига буйруқлар ва 
санкциялар воситасида эмас, балки фаолият андозаси саналган 
меъёр воситасида изчил таъсир кўрсатишини тушунади.
Педагогик 
ҳодисалар 
ва 
жараёнларни 
бошқариш 
педагогиялаштирилиши лозим, чунки бу ерда гап “инсон - инсон” 
муносабатлари ҳақида боради. Таълим муассасасини педагогик 
тизим сифатида бошқариш борасидаги касбий фаолиятнинг 
мазмуни шу билан белгиланадики, уни раҳбар ва унинг
92


ўринбосарларигина эмас, балки ҳар бир педагог ва ўкувчилар 
педагогик жараён субъектлари сифатида амалга оширадилар.
Педагогик бошқарув натижага қараб мўлжал олиш билангина 
кифояланмайди, у педагогик ҳодисага жараён сифатида ёндашади. 
Бошқарув - янги ғоялар учун очиқ фаолият. У ўз моҳиятига кўра 
инновациондир. Ҳар бир раҳбар ёки педагог педагогик бошқарув 
санъатида муттасил такомиллашуви мумкин. Ҳеч кимни самарали 
раҳбар бўлишга 
ў р г а т и ш
мумкин эмас. Бунинг учун таълим 
олувчининг шахсий иштироки, унинг жидций назарий ишга 
тайёрлиги талаб этилади.
Вазифаларнинг кўплиги ва мураккаблиги ўз вақтида сифатли 
қарорлар қабул қилиш учун менежерларнинг жавобгарлигини 
кучайтиради. Мамлакат олдида турган ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишни 
жадаллаштириш 
вазифаси 
инсон 
омили 
муаммоларига алоҳида эътибор бериш заруриятини белгилайди.
“Инсон омили” - кенг, комплекс, умумий тушунча. Унга 
турли фанлар - бошқарув, иқтисод, психология, демография ва 
ҳоказолар нуктаи назаридан ёнцашиш ўринли бўлади. Ҳозирги 
даврда инсон омили соҳасида жиддий ўзгаришлар юз берди ва юз 
бермокда. Чунончи, одамларнинг маълумот, маданият ва касбий 
даражаси, уларнинг ҳуқуқий ва шахсий онги, хабардорлик 
даражаси ўсди, ҳаётнинг моддий шароитлари ўзгарди, бошқарувда 
демократик асослар янада чуқурлашди. Раҳбар ўз амалий 
фаолиятида бу омилларнинг ҳар бирини ҳисобга олиши лозим.
Раҳбарнинг замонавий фикрлаши нуқтаи назаридан энг 
муҳими ҳар томонлама ўйлаш ва ҳаракат қилишдир. Хусусий 
бошқаруъ тизими зарур. Шу маънода амалий педагогларнинг ўз 
бошқарув технологиясини ишлаб чиқиш ва амалга жорий этиш 
борасидаги иши айниқса муҳим аҳамият касб этади.

Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish