4.5. Менежерларни касбий тайёрлаш.
Менежментни санъат дейдилар. Раҳбарга одамларни самарали
бошқариш ва ўз ишини ташкил этишни ўргатиш мумкин эмас.
Буни ўзлаштириш учун алоҳида қобилиятларга эга бўлиш лозим.
Аммо мазкур қобилиятлар амалий фаолият жараёнвдагина
ривожланиши мумкин. Менежмент - бу санъат плюс тажриба.
Менежер муваффақиятининг “сири” нимада?
Бу саволга икки қарама-қарши жавоб бор. Биринчи -
математика методпари ва компьютер технологияларидан кенг
фойдачанишда. Ҳар бир иш амали математик жиҳатдан пухта
ҳисоб-китоб қилиниши, чунончи: даромадлар ва харажатлар
хджмларининг прогнози тузилиши, қарорларнинг энг самарали
вариантлари танланиши, иш графиклари ва режалари тузилиши,
ресурслар ҳисобга олиниши лозим.
Иккинчи
жавоб
меҳнатнинг
инсонпарварлашувига
йўналтирилган
ёндашувни
назарда
тутади.
Менежер
муваффақияти ишда банд бўлган одамлар ишининг самарадорлиги
билан белгнланади.
Ғарбда Р.Блейк ва Ж.Мутон ишлаб чиққан “менежмент
панжараси” концепцияси кенг тарқалган. Унинг муаллифлари
меҳнат фаолияти меҳнат ва инсон ўртасидаги “куч майдони”да
амалга оширилади деб ҳисоблайдилар.
70
Биринчи “куч чизиғи” ишлаб чиқариш (даромад) ҳажмининг
юқори чегарасига қараб йўналади. Иккинчи “куч чизиги” инсонга
қараб мўлжал олади (меҳнат шароитларини яхшилаш, ходимнинг
эҳтиёжлари ва истакларини ҳисобга олиш).
9
8
7
6
5
4
3
2
1
1
9-расм. “Ишлаб чиқариш - инсон” тизимининг “куч майдони”
Агар бундай куч майдонини ҳар бир чизиқ бўйлаб катакларга
ажратсак, бошқарувнинг беш типини тавсифлашимиз мумкин. 9.1-
тип - қатъий бошқариш, бунда раҳбар учун ишлаб чиқариш
натижаси - бош мақсад. Инсонга у фақат бажарувчи сифатида
қарайди. Унинг эҳтиёжлари, манфаатлари, жисмоний ҳолати
эътиборга олинмайди. Раҳбарликнинг асосий усули - мунтазам
назорат.
Мазкур бошқарув услуби автократик (авторитар) деб
аталади. Бунда раҳбар ҳар қандай қарорни бир ўзи қабул қилади,
ўзгалар фикрини эътиборга олмайди. Вазифалар ва уларни
бажариш йўлларини у ўзи белгилайди.
Мазкур услуб мутлақ ҳокимият ва бўйсуниш талаб этиладиган
фавқулодда
вазиятларда
-
кучли
стресс,
табиий
офат
шароитларида зарур. Бундай услубни муайян вазифани шошилинч
бажариш талаб этилган ҳолларда оклаш мумкин.
1,9
9,9
1,1
9,1
2
3
4 5 6
7
8
9
71
Ҳар бир ходимнинг интеллектуал эркинлиги зарур бўлган
ижодий жамоаларда; мураккаб ностандарт муаммоларни жамоада
муҳокама қилишда автократик услубга кўл қўйиб бўлмайди.
Автократик типдаги раҳбарни кучли тазйиқ остида ишлай
олмайдиган қобилиятли, ижодкор ходимлар кўпинча тарк
этадилар. Итоаткор, бажарувчи, лекин интеллектуал пассив
одамларгина қолади. Ёш мутахассислар, меланхолик мижозли
одамлар билан ишлашда бу услуб қўлланишига йўл қўйиб
бўлмайди.
Навбатдаги бошқарув услуби - либерал, пассив. Бу раҳбар
ишда энг муҳими инсоний муносабатлардир, деб ҳисоблайди. У
дўстона суҳбатлар, чойхўрликларда, ходимлар оилавий ва шахсий
муаммоларининг муҳокамасида бажонидил иштирок этади.
Бувдай менежерда иш охирги ўринда туради. У ўз ходимларига
тўла эркинлик беради, ҳеч нарсага аралашмайди. Либерал
бошқарув услуби ишга рағбат кучли бўлган, ишлаб чиқариш
жараёни яхши йўлга қўйилган жамоаларда, ижодий ва илмий
коллективларда, муаллифлик дастурларига мувофиқ ишлаётган
мактабларда самара беради.
“Менежмент панжараси”нинг ўртасидан бошқарувнинг 5.5-
типи ўрин олган. Бу ҳамма нарсанинг меъёри бўлгани яхши деб
ҳисоблайдиган раҳбарлар. Аммо бунда меҳнат фаолиятида
ўртамиёна натижаларга эришилади. Шитоб билан олға силжиш
ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас: ҳамма нарса барқарор,
конфликтсиз ва ўртамиёна даражада.
1.1-тип раҳбар хўжакўрсинга ишлаши билан тавсифланади.
Булар кўпинча янгиланиш ва ўсишга ҳаракат қилмайдиган ўрта
бўғин раҳбарлари.
Хўш, бошқарувнинг қайси услуби айниқса самарали? Бу
ишлаб чиқариш муаммоларига жиддий эътибор берадиган,
ходимларга ғамхўрлик кўрсатадиган, жамоада қулай ижтимоий-
руҳий муҳитни яратишга ҳаракат қиладиган 9.9-тип. Иш
мақсадлари ходимлар билан баҳамжиҳат белгиланади ва уларнинг
шахсий мақсадларига айланади. Меҳнат шароитлари шундай
ташкил этиладики, ҳар бир ходим ўз ижодий имкониятларини
72
тўла рўёбга чиқара олсин. Ўз-ўзидан равшанки, бундай раҳбарлик
типи ижобий натижалар беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |