Бюджетлараро муносабатлар ва унинг хусусиятлари Режа: Кириш


Ўзбекистон Республикасида бюджетлараро муносабатларни ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари



Download 198 Kb.
bet5/8
Sana01.07.2022
Hajmi198 Kb.
#725667
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
КУРС ИШИ МОЛИЯ

2.Ўзбекистон Республикасида бюджетлараро муносабатларни ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари

Давлат бюджетига хос бўлган хусусиятларнинг намоён бўлиши, ундан тақсимлаш ва назорат қуроли сифатида фойдаланиш фақат инсон фаолияти жараёнидагина мумкин бўлади. Бу бюджет механизмида ўз аксини топади. бюджет механизми давлат бюджет сиёсатини амалга оширишнинг қурол ва воситалари йиғиндиси бўлиб, давлат томонидан ташкил этилади ва бюджет муносабатларини давлат олдида турган ижтимоий-иқтисодий вазифаларни бажаришга йўналтиришга хизмат қилади.


Маълумки, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш мос ҳуқуқий базага таяниши лозим. Шу сабабли янги қонунлар туркумини ишлаб чиқиш зарурияти туфайли Ўзбекистонда иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи қатор қонунлар қабул қилинди. Бундай қонунлар аввалги «марказлаштирилган режали тизим руҳи билан суғорилган”, ҳаддан ташқари мафкуралаштирилган, халқаро меъёрлар ва қоидаларнинг талабларини инкор этувчи совет даври қонунларининг ўрнига келди ва ёш мустақил давлатимизнинг ҳуқуқий демократик йўлдан оғишмай равнақ топиши учун хизмат қила бошлади.
Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизимини бошқариш ва тартибга солиш мақсадида 2000 йил 14 декабрда “Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган бўлиб, ушбу Қонун:

  • Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими тузилиши ва уни бошқариш асосларини;

  • Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетини тузиш принциплари ва унинг тузилмасини;

  • давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш тартибини;

  • давлат бюджетининг даромадларини шакллантириш ва унинг харажатларини амалга ошириш принципларини;

  • давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни;

  • давлат бюджети маблағлари билан операцияларни амалга ошириш жараёнида ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат қилиш тартибларини белгилаб беради.

«Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонуннинг «Бюджет тизимини бошқариш» бўлимида бюджет тизимининг асосий тамойиллари белгилаб берилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси бюджет қурилиши қуйидаги муҳим тамойилларга асосланган:

  1. Бюджет таснифи тизими, ҳисоб–бюджет хужжатлари ва бюджет жараёни тузилишининг ягоналиги.

  1. Бюджет тузилишининг Ўзбекистон Республикаси маъмурий–ҳудудий тузилишига мувофиқлиги.

  2. Турли даражадаги бюджетларнинг ўзаро боғлиқлиги.

  3. Давлат бюджетининг баланслилиги.

  4. Давлат даромадларини аниқ манбалар бўйича ва харажатларини аниқ йўналишлари (моддалар) бўйича режалаштириш.

  5. Давлат бюджети харажатларини бюджетдан ажратиладиган тасдиқланган маблағ доирасида сарфлаш.

  6. Барча даражадаги бюджетларнинг мустақиллиги.

Шунингдек, ушбу Қонунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти органлари ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджет тизимини бошқариш соҳасидаги ваколатлари тегишли моддаларда (6-,7-,8-моддалар) белгилаб берилган. Бунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бюджект тизимининг умумий бошқарувини амалга оширади, яъни:

  • давлат бюджети лойиҳаси ишлаб чиқилишини ташкил этади ва уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этади;

  • давлат бюджетининг ижросини ташкил этади;

  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва давлат бошқаруви бошқа органларининг давлат бюджетини ижро этиш борасидаги ишларини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

  • давлат мақсадли фондлари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди;

  • давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиғига киритади;

  • қонун хужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


Download 198 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish