Бюджетининг даромадлари ва харажатлари


Давлат бюджетини тайёрлаш, куриб чикиш ва кабул килиш



Download 208 Kb.
bet5/9
Sana11.03.2022
Hajmi208 Kb.
#491269
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Давлат бюджети тақчиллиги

Давлат бюджетини тайёрлаш, куриб чикиш ва кабул килиш
Конуннинг 25 – моддасига биноан Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги хар йили Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланган муддатларда келгуси молия йилига:

  • Тегишли бюджетлар ва давлат максадли жамгармалари лойихаларини тайёрлаш учун – Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимларига, давлат максадли жамгармаларини таксимловчи органларга;

  • Бюджетдан ажратиладиган маблагларни олишга буюртмалар тузиш учун – республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблаглари олувчиларга бюджет сурови юборади.

Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимлари бюджет сурови олинганидан кейин уч кунлик муддат ичида тегишли бюджетлар лойихаларини тузиш, ушбу лойихаларни тайёрлаш тартиби ва муддатларини белгилаш юзасидан карорлар кабул килади.
Коракалпогистон Республикаси Молия Вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шахар молия органлари карор кабул килингандан кейин уч кунлик муддат ичида:

  • Тегишли бюджетлар лойихаларини тайёрлаш учун – туман ва шахар хокимларига;

  • Коракалпогистон Республикаси бюджети ва махаллий бюджетлардан бюджет маблаглари олишга буюртмалар тузиш учун – Коракалпогистон Республикаси бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент шахар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет маблаглари олувчиларга бюджет сурови юборади.

Вилоятларга буйсунадиган шахарларнинг, Коракалпогистон Республикаси ва вилоятлар таркибига кирувчи туманларнинг хамда шахарлар таркибига кирувчи туманларнинг хокимлари бюджет сурови олинганидан кейин уч кунлик муддат ичида тегишли бюджетлар лойихаларини тузиш, бу лойихаларни тайёрлаш тартибини ва муддатларини белгилаш юзасидан карорлар кабул килади.
Туман ва шахар хокимликларининг молия органлари карор кабул килинганидан кейин уч кунлик муддат ичида туманлар ва шахарларнинг бюджетларидан бюджет маблаглари олиш учун асосланган бюртмалар тузиш учун шу туман ва шахар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет маблагларини олувчиларга бюджет суровлари юборади.
Келгуси молия йилига бюджетдан ажратиладиган маблаглар олишга буюртмаларни тайёрлаш муддатлари:

  • Коракалпогистон Республикаси бюджетидан ва махаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет маблаглари олувчилар томонидан - жорий йилнинг 1-июнидан кечиктирмай тегишли молия органларига;

  • Республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблаглари олувчилар томонидан – жорий йилнинг 1-июлидан кечиктирмай Узбекистон Республикаси Молия Вазирлигига такдим этилади.

Келгуси молия йилига тегишли бюджетлар лойихалари:

  • Туманлар ва шахар хокимликлари молия органлари томонидан махаллий хокимият вакиллик органлари белгиланган тартибда ва муддатларда, бирок жорий йилнинг 25-июнидан кечиктирмай юкори молия органларига;

  • Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимлари, давлат максадли жамгармаларини таксимловчи органлар томонидан – Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда, бирок жорий йилнинг 1-июлидан кечиктирмай Узбекистон Республикаси Молия Вазирлигига такдим этилади.

  • Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги келгуси молия йилига мулжалланган Давлат бюджети лойихасини тайёрлайди ва жорий йилнинг 15-сентябригача Республикаси Вазирлар Махкамасига такдим этади.

Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Давлат бюджети лойихасини бюджет маблаглари олувчилар такдим этган буюртмаларга ва Давлат бюджетининг тузилмасига кирувчи бюджетлар лойихаларига мувофик тайёрлайди.
Келгуси молия йилига мулжалланган Давлат бюджети лойихаси:

  1. Бюджет таснифига мувофик акс эттириладиган Давлат бюджети даромадлари ва харажатларини;

  2. Умумдавлат соликларидан Коракалпогистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шахар бюджетларига ажратмалар нормативлари, шунингдек, мазкур бюджетларнинг даромадлари, шу жумладан, бюджет дотациялари ва бюджет субвенсиялари хамда харажатлари микдорларини;

  3. Коракалпогистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шахар бюджетларининг айланма касса маблаги меъёри микдорларини;

  4. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси жамгармасининг, Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар бюджетлари захира жамгармаларининг назарда тутилмаган харажатларни коплашга тегишли бюджет маблаглари йуналтирилиши мумкин булган доирадаги микдорларини;

  5. Давлат бюджети такчиллигининг энг юкори микдори ва уни молиялаштириш манбаларини;

  6. Давлат ички ва ташки карзларининг, давлат томонидан бериладиган кредитлар хамда кафолатли жамгарманинг энг юкори микдорларини уз ичига олади.

Келгуси молия йилига мулжалланган Давлат бюджети лойихасини тайёрлаш жараёнини мувофиклаштириш ва назарий килишни Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси раиси ёки унинг топширигига кура Узбекистон Республикаси Бош вазири амалга оширади.
Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги вакил килинган вазирликлар, давлат кумиталари, идоралар, шунингдек, тегишли ташкилотлар билан биргаликда куйидагиларни уз ичига олган бюджетнома лойихасини ишлаб чикади ва 15-сентябргача Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига киритади:

  1. Мамлакатни ижтимоий – иктисодий ривожлантиришнинг утган йилги асосий якунлари ва мамлакатни ижтимоий – иктисодий ривожлантиришнинг жорий йилги якунларининг прагноз бахоси;

  2. Утган йилги Давлат бюджети ижроси тугрисидаги хисобот ва жорий йилги Давлат бюджетининг кутилаётган ижроси бахоси;

  3. Келгуси йилга мулжалланган Давлат бюджети лойихасини тузишда асос булган келгуси йилнинг асосий макроиктисодий курсаткичлари;

  4. Мамлакат бюджет ва солик сиёсатининг келгуси йилги асосий йуналишлари лойихаси;

  5. Мамлакат бюджет ва солик сиёсатининг келгуси йилги асосий йуналишларига шархлар;

  6. Давлат ички ва ташки карзлари хамда улар буйича харажатлар холати тугрисидаги маълумотлар;

  7. Келгуси молия йилига мулжалланган Давлат бюджети лойихаси.

Бюджетнома Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан жорий йилнинг 15-октябридан кечиктирмай Узбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритилади.



Download 208 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish