Буюклар муҳаббати


МУҲАББАТ ДАРДИДА ТЕЛБА ХУАНА



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

МУҲАББАТ ДАРДИДА ТЕЛБА ХУАНА
 
 
Муҳаббат! Қиролича учун қанчалар оғир кулфатлар келтирган дард! 
Қироллар ҳар нарсага қодир. Тождор аслзодаларнинг уйланиши — шахсан 
сиёсатга дахлдор муҳим қадамдир. Монарх учун у бахтли ҳаёт кечириши ва 
шахсий турмушга деярли ҳеч қандай имконият ҳам қолдирмаслиги яхши 
маълум. Бироқ тарихда ҳар хил воқеалар содир этилади. Испания ўзининг бой 
табиати ва иқлими билан ярим оролда шунчалар қулай жойлашганки, бу 
ернинг гўзаллиги, доимий иссиқ об-ҳавоси, мўл-кўлчилиги ўзгаларни ҳавасини 
келтирган. Испаниянинг ўзида ажойиб бир гўша мавжуд − бу Кастилия 
бўлиб, у ерда қуёш йилига 360 кун заррин нурларини сочиб туради. 
“Кимки Кастилияни кўрмабди, демак Испанияни кўрмабди, Испанияни 
билмабди”,
деб ёзган эди Гарсия Лорка. Унинг ўзи Кастилиянинг юраги 
ҳисобланмиш − Гранадада туғилган. 
Бу танти, саховатли ўлка жаҳонга кўплаб буюк шахсларни туҳфа этган. 
Аммо Кастилиянинг қироличаси Изабелла Арагонскаяга бўлган меҳр-
муҳаббат, ўзининг беғуборлиги билан ажралиб туради. У эри Фердинанд II би-
лан бирга ўз юртининг сарҳадларини анча кенгайтирган, мамлакатда насро-
нийликни мустаҳкамлаган, аммо у асосан, Христофор Колумбнинг 
экспедицияси учун сармоя ажратгани ва унинг шарофати билан Америка кашф 
этилгани туфайли ҳам халқнинг чексиз иззат-ҳурматига сазовор бўлган. Бироқ 
қиролича ўз фарзандлари кенжа қизи Хуанага алоҳида меҳр-муҳаббат кўрса-
тарди. 
21


Муҳаббат ўз йўлига-ю, аммо Изабелла қизларини турмушга узатар экан, ҳар 
сафар давлат манфаатларини устун қўярди. Шу боис, Хуанани Фландрия шаҳ-
зодаси Филиппга узатиш ҳар томонлама фойдали эканлигини яхши тушунган 
қиролича, шаҳзода эндигина ўн еттига тўлгани ва у беқиёс даражада чиройли 
бўлгани учун халқ орасида “Соҳибжамол” деган ном орттирганини ҳам 
биларди. Мана шу томонлари онага бир қадар таскин берарди. Узоқ 
Фландрияга қизини узатар экан, Изабелла қизига оқ фотиҳа бериб, ҳамиша бир 
нарсани − қирол қизи эканлигингни бир лаҳза бўлсин унутма, дея панд-насиҳат 
қилади. 
Филипп бўлғуси рафиқасини ўзи кутиб олади. Йўлдан чарчаб, толиққан ва 
шаҳзода билан бўладиган биринчи учрашувдан ҳадиксираб турган Хуана 
қирол хосхонасида илк бор хушсурат ёш йигитчага кўзи тушиши ҳамоноқ, 
гап-сўзидан адашиб, довдираб қолади. У эса қизчани қўлларига даст кўтариб 
олганча, қиролга, хожагон, эркакларга хос тарзда ўз ётоғига олиб киради. 
Малоҳатли ёш маликада шундай кучли эҳтирос уйғондики, у бутунлай 
ўзгариб қолди. Хуана суткалаб эрини ётоғидан қўйиб юбормас, ҳеч нарсани тап 
тортмай, ҳар қандай қироллик мажбуриятлари ва ахлоқ-одобларини 
йиғиштириб қўйганди. Ҳатто, ўша давр солномачилари ҳам, ҳукмдорларнинг 
ички либоси, ҳарамдаги маш-машаларини кавлаштириб юришга мойил бўл-
масалар-да, Хуана эҳтиросли ишқ-муҳаббат тунидан сўнг, қанчалар гўзал ва 
меҳрибон, маслаҳатгўй хонимга айланиб қолганини ёзишган! Мабодо, шаҳзода 
бирон-бир юмуш, давлат ишлари билан у ёқ, бу ёққа кетиши лозим бўлган 
чоғларда эса, у шунчалар жаҳлдор ва одамови бўлиб қолар эдики, уни ҳеч ким 
ва ҳеч нарса асло тасалли бериб, овутолмасди. Фақат биргина Филипп, ёруғ 
юлдуз бўлиб, малика ҳаётини порлатиб юборарди. У фақат Филиппгагина бир 
умр сажда қилиб келди! Сарой аёнлари маликани ғам-ғуссадан халос этиш ва 
кўнглини овлаш учун, унга чиройли, кўркам норғил йигитларни таништиришга 
уринишарди. Бироқ Хуана, қаҳр-ғазаб билан ҳар қандай хиёнатга дахлдор 
22


имкониятни кескин рад этади. Таннозлик, ноз-карашма унга ёт эди. Суюкли 
Филиппдан бошқа ҳеч ким унга керак эмасди. Саройдагилар “У телба” − деган 
ҳукмни чиқаришди. 
Ёш Филиппга хотинининг бундай муносабати хуш ёқарди. Бироқ кўп ўтмай 
Хуана ҳомиладор бўлади ва аввалги жозибадорлигини йўқотади. Мафтункор 
шаҳзоданинг атрофига бир талай ёш хонимлар ўралашиб қолади. Хуана ўғил 
туғиши биланоқ, ота-онаси шу заҳоти қизини эри олдига жўнатиб юборишди. 
Унинг зорланиб, оҳ-воҳ қилиб тўккан кўз ёшлари яхши оқибатларга олиб 
келмасди. Аммо Филипп уни бефарқ ҳолда, совуққонларча кутиб олди. У 
аллақачон енгилтаклик, бузуқлик мевасидан татиб кўрган ва рафиқасининг 
садоқатли муҳаббати унинг ғашига тега бошлаган эди. Хуана эса рашк ўтидан 
ёнар, ўзини қаерга қўйишни билмасди. У барча ёш аёлларни саройдан ҳайдаб 
юборди. Эридан бир қадам ҳам ортда қолмай, қаерда бўлмасин унинг ортидан 
қолмасди. Ҳаттоки жанговар ҳаракатлар кечаётган жойларда ҳам ундан 
ажралмасди. Бир куни у саройда ўтказилаётган базми-жамшидда, қўлига қайчи 
олиб, эри билан рақсга тушгани учунгина ҳамманинг кўз ўнгида бир 
хонимнинг сочларини териси билан юлиб олади! У ўз эрини телбаларча 
севгани учун ҳам ножўя тентакликлар қиларди. Бу малика учун жуда оғир дард 
эди. 
1504 йили Севиляда Кастилиянинг қироличаси Изабелла вафот этади. Бутун 
ҳокимият ва ниҳоятда улкан, ғаройиб мамлакат унинг қизи — Хуананинг қўлига 
ўтади. Шаҳзода Филипп эса Испания қироли бўлиб қолади, бироқ ҳукмдорлик 
ва сиёсат уни унчалик қизиқтирмас, кўнгли фақат айшу-ишратни тусарди. Аммо 
Хуана, аллақачон телба деган номни орттириб олган бўлишига қарамай, ақл 
бовар қилмас даражадаги сабру матонатни намоён қилади. У муҳим сиёсий 
қарорлар қабул қилар, бошқа мамлакат ҳукмдорлари билан учрашувлар ўтказиб, 
сиёсий ҳаётга муккасидан шўнғиб кетгани боис, Испаниянинг мавқеини анча 
мустаҳкамланишига замин яратади. У чинакам қиролича эди. Уни бир нарса — 
23


Филиппнинг лоқайдлиги ташвишлантирарди. Унга фарзандлар туғиб берди, 
ҳокимият ва қиролликни у билан бўлишди, аммо эри ўз рафиқасининг мардона, 
садоқатли муҳаббатини муносиб баҳолай олмади. Охир-оқибат, саройдаги 
хонимчалар унга камлик қилиб қолади. У шубҳали исловатхоналарга боришдан 
ҳам заррача тийила олмай, кунларнинг бирида мана шу саёқлиги унинг бошига 
етиб, 27 ёшида оламдан ўтади. 
Хуана эса ўлим билан курашиб ётган эрига садоқат кўрсатиб, унинг олдидан 
бир қадам ҳам силжимай, уни парвариш қилди. Эрининг жони узилгач эса, 
ҳатто енгилгина тин олди. Мана энди у абадий уники! Уч кун мобайнида эри-
нинг жасади ёнидан жилмади. Бетоқатланиб ташвишга тушган епископларнинг 
кучли тазйиқи остидагина уни мурдадан ажратиб олишди. Мўумиёланган 
Филиппни оилавий хилхонага кўмишади. Ана шундагина Хуана барчани 
чиндан ҳам телбалигига ишонтиради. У талончиларни ёллаб, катта пул эвазига 
хилхонадан эрининг жасадини тобути билан ўғирлатиб олиб келади. Тўртта оқ 
отлар қўшилган аравага эрининг мурдасини ортади-да, Кастилия бўйлаб 
саёҳатга йўл олади. Тунларни йўлда ўтказишар, кундузлари эса қишлоқларда 
тўхташарди. Хуана энг яхши мусиқачиларни танлаб олар ва улар Филипп 
ёқтирган куйларни чалиб беришарди. Хуана эрининг тобути ёнига ўтириб олиб, 
у билан суҳбатлашар, сўнгра эса яна аравага ўтириб, бошқа томонга қараб йўл 
оларди. Мана шу тарзда бир йил ўтди. Халқ ўзининг бечора қироличасига ич-
ичидан ачинар ва уни заррача бўлсин телба ҳисобламасди. Нима бўлишидан 
қатъи назар, қиролича давлат ҳужжатларини имзолар, барча ишларни оқилона 
юргизиб, ўзини гўё ҳеч қандай алоҳида бир нарса содир бўлмагандай тутарди. 
Яна бир тарихий маълумотлардан аён бўлишича, ўша кезларда бева бўлган 
Англия қироли Генрих VII телба Хуанага уйланишни ният қилибди! Қачонлар-
дир Испания қироличаси мана шу хасис ва тошюрак одамни ўзининг оддий 
бўлмаган хулқи билан ҳайратга солган экан. Таннозлигу, нозу карашмадан
заррача нишон топа олмаган қирол унинг оқилалигига, ақл-фаросат билан иш 
24


тутишига тан берган. Айниқса, Хуананинг муҳаббат тарихи унинг юрагини 
шунчалар эзиб юборибдики, охир-оқибат унинг қўлини сўрашга жазм этибди. 
Хуана бутун умри давомида севимли ёрига садоқатини сақлаб, бошқа 
турмушга чиқмади. Унинг отаси Фердинанд II Арагонский қизини давлат 
ишларидан четлаштиришга муваффақ бўлади. У қизини телба, савдойи деб тан 
олинишига эришади. Бунда у асосан наслийликка ҳам эътибор қаратиб, Ху-
ананинг бувиси эси паст, жиннилар сақланадиган зиндонда жон таслим қилга-
нини рўкач қилиб гапиради. Шўрлик қиролича заррача ҳам қаршилик қилмай, 
тинчгина монастрга йўл олди. У суюкли ёри Филиппдан сўнг 50 йил умр кўрди 
ва ана шу йиллар давомида қолган умрини ёпиқ хонада ўтказди. Ҳатто қаср 
йўлакларидан юриш ҳам унга тақиқланган эди. Унинг ўғли Карл V Испания 
қироли бўлиб олгач, онаси ҳақида ўйламай қўйди. Хуана етмишларга кириб
касал бўлиб бу оламдан кўз юмади. Бироқ ақл-фаросати жойида бўлган! Карл 
V ўлим тўшагида ётган онаси билан видолашгани кирганда у юзини тескари 
буриб олган ва бир оғиз сўз ҳам гапирмаган. Хаёлан у аллақачон, уни кутиб 
турган ҳаётидаги улкан ва адолатсиз муҳаббати − эри ёнида эди. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish