Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

Мен
шу қизни деб ақл-ҳушимни йўқотиб қўйган эканман. Бутун их-
тиёримни унга бериб қўйибман. Бу қандай содир бўлганини ҳеч эслолмаяпман”.
... Орадан анча йиллар ўтгандан кейин Пушкин Каролинани Петербургда яна 
учратди. Эски дардлар яна қўзғалади. Шоирнинг ҳис-туйғулари қайта 
жонланди. Бироқ натижа кутилганидек бўлмади. Чунки Каролинага 
“Александр уйланибди” деган миш-мишлар етиб келган эди. 
1823 йили Пушкинни Кишинёвдан нотинч Одесса шаҳрига ўтказишди. Шоир 
бу шаҳарда ҳам бир хоним юрагига чўғ ташлади. Бу бой коммерсантнинг 
хотини Амалия Ризнич эди. Иван Ризничнинг уйи доимо меҳмонлар билан 
гавжум бўларди. Ана шундай меҳмондорчиликлардан бирида Пушкин Амалия 
билан танишиб қолади. Амалия жуда гўзал эди. Уни кўрган эркаклар дарров 
маҳлиё бўлишарди. У шоирга ўз инон-ихтиёрини топширди. Икки севишганлар 
учрашуви узоққа чўзилмади. Эри буни сезиб қолиб, бевафо хотинини барча 
моддий бойликлардан маҳрум қилиб, Италияга жўнатиб юборди. Александр 
бу айрилиқдан қаттиқ азият чекди. У Амалияга бағишлаб шеър ёзди. 
Шундан сўнг Пушкин ўз нигоҳини Елизавета Воронцовага қаратди. У олов 
билан ўйнашаётганини билмасди. Елизавета салобатли ва қаҳри қаттиқ 
генерал-губернатор, граф Воронцовнинг хотини эди. Шоирнинг замондоши 
Вигел ўттиз ёшли Елизавета ҳақида шундай ёзганди: 
“Полшалик аёл ҳар 
қандай йўл билан бўлса-да, шоирга ёқишга ҳаракат қиларди. Шу пайтгача шо-
ирга биронта аёл бундай илтифот кўрсатмаганди”.
Бунга жавобан Александр 
Елизаветага шеърлари билан жавоб берди. Севишганлар пинҳона учрашишга 
ҳаракат қилишди. Граф Пушкинни Херсон уездига махсус топшириқ билан 
жўнатиш учун буйруқ чиқарди. Шоир эса буни ҳақорат деб тушунди ва 
истеъфога чиқишга ариза берди. 
Александр омадсиз “севгилар боби”да ўзини йўқотиб қўйиб, ўзидан 
нафратлана бошлади. Хизматдан бўшагандан сўнг, Пушкин Михайловскка 
борди. Дастлабки ойларда у Одессада яшаётган Елизавета хаёллари билан 
240


яшаб кўплаб шеърлар ёзди. Вақт ўтган сайин уни ҳам унутди. Шундан сўнг 
шоир бутун аламини шеър ёзишдан олди. Бироқ бўм-бўш юрак яна аёллар иш-
қида ёна бошлади. Ён қишлоқ Тригорскда Прасковя Александровна Осипова 
эри билан яшарди. Улар билан бирга биринчи эридан Анна ва Евпраксия, ўгай 
қизи Александра Ивановна ҳамда жияни Анна Ивановналар бирга туришарди. 
Пушкиннинг бу қўшнилари билан муносабати яхши эди. Улар шоирни интиқ 
кутишарди. Ёшлар бекорчи вақтларини кўнгилхушлик ила ўтказишарди. 
Шоир эса қизларни хафа қилиб қўйишдан қўрқарди. Шу боис, уларга эҳтиёт 
бўлиб муомала қиларди. Қизлар шоирга ҳар хил совғалар тақдим этишарди. Уй 
бекаси Александрни ёқтириб қолди. У шоирдан ўн беш ёш катта эди. Шоир эса 
ўн беш ёшли Евпраксияни севиб қолди. Уни ҳазиллашишиб Зизи деб 
чақиришарди. Ажойиб кунларнинг бирида, иккалалари ёлғиз қолишди ва бир-
бирига кўнгил изҳор этишди. Ёшларнинг бу аҳду-паймони Тригорскликларга 
маълум бўлди ва уларнинг бўлажак тўйлари ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Агар 
Александрнинг қариндоши Анна Керн келмаганида, балки тўй ҳам бўлиб 
ўтармиди?.. Пушкин қачонлардир А. Кернни Петербургда учратганди. 
Шундан кейин ёшлар олти йил кўришишмади. Шоир Аннани кўргандан сўнг 
ҳаловатини йўқотди. Яна илгариги муҳаббат дарди унга тинчлик бермади. 
Аннага Ригага кетишидан олдин Александр унга тўрт варақ шеър ёзиб 
берди. Анна уни очиб ўқиди. Анна Петровна Керн қирқ йилдан кейин ўз 
эсдаликларида шундай ёзганди:
“Мен унинг шеърий совғасини кичкина 
қутичага яшираётганимда у менга узоқ тикилди. Кейин қўлимдан тортиб олди-
да, қайтариб бермади. Мен уни қайтариб беришини ялиниб сўрадим. Буни 
шоир қандай ўйлади билмайман”.
Анна Керн ва унинг қариндоши Анна Вулфлар ҳам Пушкинни ёқтириб 
қолишади. Шундан кейин улар Ригага кетишади. Пушкин Анна Вулф ва Анна 
Кернга мактуб битди. Анна Керн Ригада турмушга чиқади. 
241


Пушкин Анна Кернга оиласини ташлаб, унинг олдига Псковга келишни 
бот-бот такрорлайди. Анна эса худди шундай қилди ҳам, эридан қочиб кетди. 
Бироқ эри уни алдагани учун маблағсиз қолдирди. Анна бир бурда нон топиш 
учун корректура ўқиди, французчадан таржималар қилди. Бир амаллаб 
қийинчилик билан кунини ўтказиб юрди. У Пушкинни яширинча кутди. Ан-
нанинг энди боши очиқ, улар учрашишлари мумкин эди. 1826 йили Михай-
ловскдан қайтган шоир у билан ёлғиз учрашишни унчалик истамади. Бироқ 
шундай бўлса-да, жуда яқин бўлиб қолишди. Анна Керн Москвада яшай 
бошлайди. Михайловскдан келадиган хатларни ўқир ва шоирнинг эҳтиросли 
мактубларини сотиб пул ишларди. Бу ажойиб шеърларни Керн Глинкага 
романс ёзиш учун берарди. Пушкин кимга атаб шеърлар ёзган бўлса, уларга 
бағишланган романслар машҳур бўлди.
Шоир Москвага қайтгандан сўнг уни ҳар хил адабий кечаларга таклиф эта 
бошлашди. 1826 йили кузда пойтахтда севимли шоир билан ана шундай 
учрашувлардан бирини ташкил этишди. Пушкин бундай учрашувдан боши 
осмонга етди. Нашриётлар унга энг юқори қалам ҳақи тўлашарди. Шоир эса бу 
маблағларни аямай ҳеч нарсани ўйламасдан сарфлаб юборарди. 
Ниҳоят, Александр бу нотинч ҳаётдан чарчади. У энди тинч жой излаб 
қолди. Пушкин ана шундай пайтда Анна Алексеевна Оленинни учратиб қолди 
ва унга кўнгил берди. Шоир бу аёлнинг онасидан рад жавобини эшитгач, у ил-
гариги таниши Екатерина Ушакованинг қўлини сўраб борди. Бироқ энди кеч 
бўлганди. Екатерина бошқасига унаштирилганди. Шундан сўнг тўла тўкис 
бахтга эришолмаган шоир:
“Мен энди қайси остонага бош урай”, 
дея алам 
билан сўзлади.
Александр Пушкин 1828 йили қиш ойида Москвадаги баллардан бирида 16 
ёшли чиройли қизча Наталя Гончарова билан танишди. Наталя бу ерга яқинда
келган бўлса-да, у ижро этган романслар барчани лол қолдирди. Уни Москва-
даги энг гўзал қиз деб тан олишди. Бундан ҳайратланган шоир қизга севги 
242


изҳор этди. Бироқ жавоб мужмал бўлди. Шоир бу қизни қаттиқ севганидан унга 
ҳеч тинчлик бермади. Мўмин-қобил, тартиб-интизомли ва одобли бу қизча 
шоирнинг ҳаловатини бузганди. Пушкин билан оила қуришга қатъий аҳд 
қилди. 
Уларнинг унаштирилиши ҳам икки йилга чўзилди. Ниҳоят, 1830 йили 
апрелида қиз томон тўйга рози бўлди. 
“Бўлди тамом, энди уйланаман. Уни 
топганимга икки йил бўлиб қолди. Қаерда бўлмайин кўзларим доимо уни қи-
диради. Ҳаётим усиз кемтик, мазмунсиз. Мен бахт ҳақида бунчалик узоқ 
ўйламагандим. Балки, шунчалик кўнгил ишидир, ўтиб кетар дегандим. Энди ўй-
ласам хато қилган эканман. Уни қаердан топаман?”
1830 йилнинг баҳорида 
унаштириш маросимидан кейин Пушкин ана шундай ёзганди.
Тўй ҳар хил баҳоналар сабаб орқага суриб келинаётганди.
“Александр тезроқ 
никоҳдан ўтишга ундаса, Наталя эса маблағи йўқлигини очиқ-ойдин айтарди. 
Шоир бундай баҳоналарга чек қўйиб, севгилисига никоҳ кўйлаги тикдиришга 
пул топиб келди. Тўйга тайёргарлик ва тўй учун жуда кўп маблағ кетди”,
деб 
эслаганди княз Долгоруков. 
Шоир тўй ташвишларидан зерикди. Бундай пайтларда Александр 
асабийлашар, сиқилар ва дўстларига қўнғироқ қиларди. Тўйдан бир ҳафта 
олдин ўртоғи Н. Кривцовга шундай ёзганди: 
“Уйланиш арафасидаман. Бўй-
доқлик даврида нима айтган бўлсанг, ҳаммасини ўйлаяпман. Танлаган йўлимни 
тўғри ёки нотўғрилигини яна бир марта хаёлимдан ўтказяпман. Ёшлигим ҳая-
жонли ва самарасиз ўтди. Қандай яшаган бўлсам, ҳалигача шундайман. 
Менда бахт йўқ эди... Ёшим ўттизга бориб қолди. Менинг ёшимдагилар 
аллақачон уйланишган. Энди мен ҳам ўртоқларимга ўхшаб оила қураяпман. 
Бундан афсусланмайман, деб ўйлайман. Энди ёшлигим қолмади. Жиддий-
лашаяпман. Қаттиқ туриб келажагимни ўзим қураман...”
243


Тўй ниҳоятда тантана билан ўтди. Наталя илгаригидан-да гўзал ва чиройли 
бўлишга ҳаракат қилди. Александр тўйдан кейин маҳбубасини янада кўпроқ 
севди.
Александр Пушкин бахтли эдими? Ёшлигидан уни икки аёл телбаларча 
севиб келарди. Бироқ Пушкин уларга эътиборсиз эди. Уни қайноқ қони жўш 
уриб турарди. У “севги бобида” кўпларни учратди. Шунчалик кўп “севги 
саргузаштларидан” унинг юрагини биронта гўзал жиз этказмаганди. Ниҳоят, у 
ўз Наталясини топди. Бахт деб билганинг қаерларда, уни билолмайсан
кутилмаганда уни топасан. Александр Пушкин тақдирида ҳам шундай бўлди. 
Пешонангга ёзилгани бўлади деб шунга айтишади-да. 
 


Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish