Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

 
 
 
КОМПОЗИТОР МОЦАРТ 
 
 
Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, уларнинг ҳаёти сир-синоатларга 
тўла бўлади. Композитор Моцартнинг ҳаёти шундай сирлардан холи эмасди.
Буюк композиторнинг ўлими ҳамон сирлигича қолаётир. Ўша пайтда 
тайёрланган тиббий экспертиза хулосасига кўра композитор юрак ва буйрак 
етишмовчилиги сабаб касаллик туфайли вафот этгани айтилган. Бироқ 
замондошларининг эсдаликларда, уни ҳамкасби Антонио Сальери заҳарлаб
ўлдиргани таъкидланган. Ушбу жумбоқни аниқлаштириш икки асрдан кўп 
вақтдан сўнг, яъни 1997 йилнинг май ойида Милан суди Моцартнинг ўлими 
билан боғлиқ тафсилотларни ўрганиб чиқди. Суд бу ишда А. Сальерининг айби 
йўқ, деган хулосага келди. Шундай бўлса-да, баъзи мусиқашунослар ўз 
фикрларидан воз кечганларича йўқ. 
Буюк композиторнинг тўлиқ исми Иоганн Хризостом Вольфганг Теофил
Моцартдир. У 1756 йилда Зальцбург шаҳрида туғилган. Замондошларининг 
48


айтишича, композитор жуда ҳам буюк истеъдод эгаси бўлган. Унга уч ёшида
мусиқага ҳавас уйғонади. Бу бежис эмас эди, албатта. Отаси Леопольд 
Европадаги энг кўзга кўринган мусиқа муаллимларидан бири бўлган. 1762 
йилда Леопольд ўғли Иоганн ва қизи Мария Анна билан бирга кўҳна қитъа 
бўйлаб сайёҳатга чиқади. Улар Мюнхен, Париж, Лондон ва Венада, Германия, 
Голландия ҳамда Швейцариянинг бошқа кўплаб шаҳарларида концертлар 
беришади. Орадан бир йилдан сўнг яна ҳам ҳайратомуз воқеа содир этилади. 
Парижда Моцартнинг клавесина ва сприпка учун сонаталари босилиб чиқади. 
Эндигина етти ёшга тўлган болакайнинг бундай ютуғи кўпчиликни ҳайратга 
солади. У Зальцбургда яшаган 1766-1769 йилларда Гендел, Страделла, 
Кариссими, Дуранте каби композиторлар ижоди билан яқиндан танишади. 12 
ёшга тўлганда эса император Иосиф II нинг буюртмасига биноан итальян 
труппаси учун “Хаёлдаги содда аёл” операсини яратади. Аммо артистлар бу 
операни ижро этишдан бош тортишади. Кейинроқ ҳам артистлар турли
баҳоналар билан унинг ижодини инкор этишади. Айрим мусиқашуносларнинг 
айтишича, бу 12 ёшга тўлган композиторни кўра олмасликдан бошқа нарса 
эмас эди. 
1771 йилда Миланда театр импесарио (артистларнинг гумаштаси)ларининг 
қаршилигига қарамай композиторнинг “Митридат-Понтий подшоси” операси 
саҳналаштирилади. У томошабинлар томонидан катта олқишлар билан кутиб 
олинади. Унинг иккинчи операси “Луций Сулла” ҳам ижобий баҳоланади. 
Мусиқачи 17 ёшга тўлганда 4 та опера, 13 та симфония, 24 та соната ва кўплаб
турли кичик жанрдаги мусиқий асарлар яратиб улгурганди. 1775 йилдан 1780 
йилгача бўлган даврда Мюнхен, Мангейм ва Парижга беҳудага бориб 
келишлар, оилани моддий жиҳатдан таъминлаш, онасининг ўлимига қарамай
флейт ва арфа учун 6 та соната битта симфония, 12 та балет ва яна кўплаб 
мусиқалар яратишга улгурди. 1781 йили унинг “Идоменей” операси Мюнхенда 
катта муваффақият билан қўйилди. 
49


Композитор Мангеймда бўлганида бир хонадонга меҳмонга боради. Бу 
уйнинг икки нафар қизи бўлиб, улардан бириси қўшиқ айтарди. Моцарт 
қизларнинг каттаси Алоизини ёқтириб қолади. Шундан сўнг тез-тез шу 
хонадонга бориб туради. Қизга атаб бир нечта мусиқалар ёзади. Лекин қиз унга
унчалик рўйхушлик бермайди. Тақдир ўйини қарангки, Моцартни шу 
оиланинг иккинчи қизи Констанца ёқтириб қолган эди.
Ўғлининг Веберлар оиласига кўп қатнаши Моцартнинг ота-онасини 
ташвишга солиб қўяди. Отаси уни огоҳлантириб мактуб ҳам йўллайди.
Мактубда, агар у шу қизлардан бирига уйланадиган бўлса, уйга келмай қўя 
қол дейди. Бу Моцартнинг кайфиятига қаттиқ таъсир қилади. Ҳаттоки,
Мангеймдан кетишдан олдин касал ҳам бўлиб қолади. У тўшакка михланиб
ётар экан, фақатгина Алоизи билан учрашиши ҳақида ўйларди. Аммо қиз унга 
эътибор бермайди. 
Онаси вафотидан сўнг Моцарт отасидан Алоизи билан учрашишга 
рухсат олади. Бироқ бу пайтга келиб қиз Вена театрининг етакчи актрисасига
айланиб улгурганди. Қиз Моцарт билан жуда совуқ муомалада бўлади. 
Кейинроқ Моцарт, Алоизига театрни иқтисодий томондан қўллаб-қувватлаб 
турганлардан бири, граф Зеро катта эътибор бераётганлигини сезиб қолади. 
Ўшандагина у Алоизига ўхшаган аёллар унга бахт келтира олмаслигини ва
уни бошқа жойдан излаши кераклигини тушуниб етади. Шундай тушкун 
кунларда унинг ёнида Алоизининг синглиси Констанца пайдо бўлди.
Констанца юрагидаги сирларини яшириб ўтирмади. Моцарт ва Констанца
ўртасидаги муносабатлардан тезда унинг отаси хабар топади. Шу боис у
ўғлига зудлик билан уйга қайтишни талаб қилади. Веберлар қизига уйланиши 
ҳақида ҳатто гапириш ҳам мумкин эмаслигини таъкидлайди. Ушбу мактубдан
сўнг Моцарт Веберлар хонадонини тарк этишга мажбур бўлади. Шунда 
Констанцанинг онаси бир ҳийла ўйлаб топади. У қизининг ўз севгилиси билан 
бахтли бўлишини юрак-юракдан сезарди. Она қизини қанча қийнаса,
50


Моцартнинг унга шунча ачинишини ва охири уйланишга мажбур бўлишини 
яхши тушунарди. Шу боис, қизига Моцарт билан учрашишни бутунлай 
тақиқлаб қўяди. Онасининг бу қилиғидан норози бўлган қиз уйдан қочиб 
кетади... 
Бу воқеалардан хабар топган ота Моцарт алал-оқибат ўғлига уйланишга 
рухсат беради. Шундай қилиб, 1782 йилнинг 4 август куни уларнинг тўйи 
бўлиб ўтади. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish