Буюклар муҳаббати


“МАДОННА”МИДИ ЁКИ ЖОДУГАР?



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

МАДОННА”МИДИ ЁКИ ЖОДУГАР?
 
 
Уйғониш даврининг йирик мусаввири Андреа дел Сартони замондошлари 
хотинининг измидан чиқмасликда айблашарди. Вақт − олий ҳакам дейишади, 
асрлар ўтгач, ўтмиш воқеалари ўзгача тус олди. 1518 йили “Рождество” 
куни Парижда бўралаб қор ёғди. Эртасига қор эриса-да, изғирин совуқ 
тўхтамади. Қирол саройида маъюслик ҳукм сурарди. Сарой аҳли ўчоқларга 
яқинроқ бўлишга ҳаракат қилишар, қўнишиб жимгина ўтиришар эди. Фақат 
Франциск I гина хурсанд эди.

25



Қирол маишатни хуш кўриш билан бирга тасвирий санъатни ҳам 
ёқтирарди. Мана бугун ҳам у янги, яъни Андреа дел Сарто чизган суратни 
кўради...
Сурат катта хонанинг ўртасида турарди. Сарой аҳли уни томоша қилиш 
учун тўпланишган. Биринчи бўлиб суратни кўриш ҳуқуқи қиролга 
берилганди. Франциск I ўз ҳайратини яширолмай, суратга янада яқинлашди. 
Саройда жимлик ҳукмрон. Франциск I эса ҳайратдан қотган. Бу мусаввир ким 
бўлдийкин? 
Мусаввир довдираб қолди. У қиролнинг кайфияти тез-тез ўзгаришига сира 
кўниколмади.
− Бу “Севги васфи”, олий ҳазратлари, − деди у зўрға. 
Қирол яна суратга термулди. Суратдан ҳусну малоҳатда дунёда танҳо бир 
малак боқиб турарди. Ипакдек сочлари олтиндек товланади, хумор кўзлари... 
− Суратда кимни тасвирлагансан? − қичқирди қирол.
Мусаввир бош кийимини ечиб, ерга қаради: 
− Бу менинг хотиним, олий ҳазратлари! 
Франциск I хохолаб кулиб юборди: 
− “Севги васфи” ётоқхонамга илиб қўйилсин! Гўзалликни томоша қилиш 
ҳуқуқи фақат қиролгагина берилган. 
Юраги ҳаяжонга тўла Андреа Париждан Флоренцияга етиб келгунча 
қўйнидаги тугунчани бир неча марта пайпаслаб қўйди. Қирол унинг бир 
йиллик маошини олдиндан тўлаб қўйган эди. Ҳа, бундай бойлик етти ухлаб 
тушига ҳам кирмаган. Хотини Лукреция роса хурсанд бўладиган бўлди. Айт-
ганча, хотинидан яқинда мактуб олганди. Лукреция мактубида унинг кетиб 
қолганидан аввалига роса эзилганини, кейин бироз тинчланганини ёзганди.
Сарто кўзини юмди. Қирол фойтуни уни Франция бўйлаб елдек учириб олиб 
кетди. Италияда қишки туманлардан асар ҳам қолмабди. Эртага қадрдон 
Флоренциясида уни илиқ кутиб олишади.
26


 ...Бир йил илгари баҳорнинг биринчи кунида ҳам қуёш чарақлаб турарди. 
Андреа шаҳарнинг жин кўчаларидан шахдам қадам ташлаб борарди. Унинг 
омади келган − сурат чизиладиган матонинг энг яхшисидан бир тўп сотиб 
олган эди. Тўғри, сифатли мато бироз қимматроқ туради, аммо жуда камёб-да 
қурғур... Андреа қадам босди-ю оёғи ерга тегмаёқ муаллақ қотди. Фаросатини 
қарға чўқиган бир аёл унинг шундоққина оёғи остига ювинди сочиб юборди. 
Оҳ, бу жин кўчалар, бемалол юролмайсан-а! Тўсатдан қаршисидаги эшик 
очилди. Баланд бўйли, келишган бир аёл Андреага жилмайиб боқди. Худо 
шоҳид, унинг табассумида қуёшнинг нақ ўзи порлаб тургандек эди!
Эртаси куни у нотаниш аёлнинг исми Лукреция дел Феде эканлигини билди. 
Ёш бўлишига қарамай, у аллақачон бева қолишга улгурибди. Кекса эри унга 
сариқ чақаям қолдирмабди. Ўзи эса ўттизни қоралаб қўйган, устига-устак пули 
ҳам кўп эмас... Турмуш қуришганидан сўнг у хотинига қараб Мадоннанинг 
суратини чиза бошлаганида ҳам унинг қимматбаҳо ёпинчиғини қарзга олишга 
тўғри келганди. Андреа эса Мадоннани шундай чизгандики, тасвирий санъат 
усталари ҳам унинг маҳоратига тан беришган эди. Мана, Франциск I унинг хиз-
матларини тақдирлади. Энди Андреа хотинининг яхши яшашига шароит яратиб 
бера олади.
... Андреа уч хонали уйни ижарага олди. Буларнинг барчасини тантанали 
нишонлаш ҳам керак-ку! Шаҳарликлар Франция қироли флоренциялик 
мусаввирни қандай кутиб олганини билишни исташарди. У бир ойдан кўп 
зиёфат бериб, бутун шаҳар аҳлини меҳмон қилди. Бахтдан гул-гул очилиб 
кетган Лукреция ҳар куни дўконларни айланар, Андреа эса хотини қувонаёт-
ганини кўриб мийиғида кулиб қўя қолар эди. Ниҳоят, қирол Франциск 
буюртмаси ҳақида ҳам ўйлаш фурсати етди.
− Лукреция, қиролнинг тилхати билан банкдан олган пулларим қани? − 
сўради мусаввир. 
− Билмадим, − деди Лукреция. 
27


− Мана бу жойда турганди, − ғаладонни кўрсатди Андреа. 
− Буларми? − енгил хўрсинди Лукреция. − Уч ҳафта илгари тугаган. Мен 
қимматбаҳо маржон сотиб олгандим, эсингдами, сенга жуда ёқувди-ку!
Андреа ҳолсизланиб ўриндиққа секин чўкди. Демак, пуллар аллақачон 
тугабди-да. Нафақат ўз пуллари, ҳатто қирол берган пуллар ҳам сарфлаб 
бўлинибди. Шунча маблағ-а, уни бир умр ишлаб ҳам топиш қийин. Мана бу 
ақлсиз аёл эса қандайдир маржон ҳақида вайсаяпти...
− Айтганча, ўша маржон қани? 
− Синглимга совға қилдим. Яна холаваччаларим, жиянларим келишганди. 
Уларни совға-саломсиз жўнатолмайман-ку! Хурсанд бўла қолишсин, дедим-
да. Уларнинг сенга ўхшаган ажойиб эрлари йўқ бўлса. Сен эса менга 
бошқасини сотиб олиб берасан... 
Каттакон уйни топширишга тўғри келди. Сотиш мумкин бўлган барча нарса 
сотилди. Аммо қарзни тўлашга булар етармикин? Бойваччалар Сартонинг 
устахонасига қадам босмай қўйишди. Шогирдлари ҳам уни тарк этишди.
Андреа хизмат ҳақи борасида тортишиб ўтирмас, арзон-гаровга ҳам 
ишлайверарди. Одамлар билан муомала қилишни билмаслиги етмагандек, 
ичкиликка ҳам ружу қўйди. Буюртмаларни айтган вақтида тайёрлаб бе-
ролмайдиган бўлди.
Кечаги ичкиликбозликдан юзлари қизариб кетган Андреа хўрсинди, 
кўзидан оқаётган ёшлар юзини ювиб тушди. Уйга кирган Лукреция маст 
уйқудаги эри ва деворга суяб қўйилган суратларни кўриб, даҳшатга тушди. 
Сотиб олинмаган буюртмалар! Биби Марямнинг, Муқаддас Цецилия, 
Елизаветанинг суратлари... Ҳаммасида ўзининг қиёфаси. 
− Андреа! − қичқирди Лукреция. − Сен буюртмаларга фақат менинг 
расмимни чизма. Сен натурачи аёл топишинг керак! Жуда бўлмаса, бирорта 
маъшуқа топгин! 
Уйқуси ўчмаган эри унга қараб деди: 
28


− Сендан бошқасини чизолмайман. 
− Чиза оласан! − Лукреция эшикка отилди. − Мен кетаман! Қачонки мени 
чизишни бас қилсанг қайтиб келаман! 
Эшик ёпилди... Икки ойдан сўнг Флоренцияга ўлат етиб келди.
... Андреанинг садоқатли шогирдлари пул тўплаб, устозини дафн этишди. 
Бир ойдан сўнг Лукреция боши оғиб, ҳувиллаб қолган уйига қайтиб келганида 
у ерда ҳеч нарса қолмаганди. На мебеллар, на суратлар... Лукреция ойна олдида 
турар, ёноқларидан кўз ёшлари дув-дув тўкилар эди. Наҳотки, у жодугар бўлса? 
Яхшиси, черковга бориб гуноҳлари учун тавба қилиши керакмикин... Аммо 
Лукреция черковга боришга улгурмади. Бир неча кундан сўнг у ҳам вафот этди. 
Айтишларича, ўша уйда ўлат юққан эмиш.
1530 йили Андреа дел Сартонинг суратлари кимошди савдосида қиммат 
нархда сотилди. Асрлар ўтди ва учинчи минг йилликнинг дастлабки йилида 
Сартонинг “Мадонна”ларидан бири Сотби аукционида бир миллион долларга 
баҳоланди. Уйғониш даврининг йирик мусаввири Андреа дел Сарто кўплаб 
диний, мифологик мавзуларда суратлар ҳамда кўплаб замондошларининг 
портретларини 
чизди. 
Унинг 
асарлари 
Флоренциянинг 
черков 
ва 
монастрларида, дунёдаги энг йирик музейларда сақланиб қолган. 
Ўз даврининг машҳур мусаввирлари Рафаэл, Тицион, Микеланжело ва 
бошқалар ажойиб инсон Андреани нафақат иқтидори, балки инсоний 
хусусиятлари учун ҳам ҳурмат қилганлар ва у билан қалин дўст тутинишган. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish