Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

ЭНГ ЭЪЗОЗЛИ ТУЙҒУ
 
 
 
“Ерни тирик тутган ошиқлар” дардидан французларнинг таниқли адиби 
Гюстав Флобер ҳам бенасиб қолмаганди. Флобер 1821 йилда туғилган. У та-
биатан одамови, ўз ўй-хаёллари билан юрадиган одам эди. Давраларнинг 
тўри уники бўлса-да, оғир-босиқлиги, сермулоҳазалиги учун кўпинча 
бўлмағур сафсаталардан кўра сукут сақлашни лозим кўрарди. Унинг учун 
санъат ва ижоддан бошқа ҳеч нарса қизиқ бўлмаган. Бироқ у муҳаббат 
дардига мубтало бўлганида барчаси ўзгариб кетди... 
 
Айтишларича, Гюстав Флобер Луиза Коле исмли адибага ошиқ бўлган. 
Уларнинг муносабатлари саккиз йилча давом этган. Аммо бизгача етиб келган 
Флобер қаламига мансуб мактубларда маъшуқанинг исми ёзилмаган. Бу 
ҳақиқат эса мактублар Луизага аталганлигига шубҳа уйғотади. Лекин нима 
бўлганда ҳам кўнглида бир оз чўғи бор, муҳаббатни ардоқлаган, гўзал туйғуси 
117


бўлган инсонгина авлодларга етук ишқий романлар қолдириши ва 
қуйидагидек ширали мактублар битиши мумкин. 
Флобернинг номаълум хонимга мактуби: 
“ 7 август, 1846 йил. 
Бир-биримизга муҳаббат изҳор қилганимиздан сўнг сени бир савол 
қийнаётган бўлиши табиий: нега энди мен бир умрлик ошиқлик ҳақида 
гапирмадим. “Бир умрлик!” Чунки мен ҳаётни олдиндан кўра биламан, бундан 
ташқари қарама-қаршиликка ҳам ўч одамман. Қачонки, гўдакка нигоҳим 
тушса, кексалик ҳақида ўйлайман, агар бешикка қарасам, тобут хаёлимга ке-
лади. Қачонки назарим аёл кишига тушса, унинг руҳи-жисми гавдаланади. 
Қувонч қайғудек таъсир этади, ғам-ғусса эса мендан йироқ. Ҳаёт таш-
вишлари эса мени қайғуга сололмайди. Оилам бўлган пайтлар, уни 
бўлмаслигини истар эдим; чунки эркинлик туйиб, истаган маҳалим 
Хитойгами ёки бирор бир ёввойилар даврасига боришим мумкин эди. Энди 
эса, оилам барбод бўлганидан сўнг, уни қўмсаяпман. Деворларни тирнаб, ундан 
қолган элас-элас сояларни ардоқламоқчи бўлаяпман. Мана бугун юрагимда 
муҳаббат эҳтироси сўнганидан сўнг, нақадар мени севишингни ҳис қиляпман. 
Агар менинг қанақалигимни билганингда эди, сен шунчалар кўз ёши тўкмаган 
бўлар эдинг. 
Эркатойим! Сен мени бир умр сева оламан деб ўйлайсанми? Бир умр-а? 
Аммо сен аввал ҳам севгансан-ку, худди мен сингари. ўшанда ҳам шу сўзларни 
айтгансан − бир умр деб. Жуда оғир гап айтдим-а? Сени хафа қилдимми? 
Аммо сенинг бахтингни ўйлаб шундай қиляпман. Кейин кеч бўлади. Топталган 
бахт қисмати оғир. Ким билсин, балки сен билан у қадар эътиборли муомала 
қилмаганим учун кейинчалик мендан миннатдор бўларсан. Агарда мен Париж-
да яшаб, ҳар куни сенинг ўнингда бўлишдек бахтга эришганимда эди, 
қўрқмасдан муҳаббатимга ишонтирган бўлардим. Қалбим ва шуурим учун 
118


етарли, сўнмас озуқа олардим. Аммо биз баъзида учрашиб туришдек тақдир 
эгасимиз. На илож! Қандай қилиб сен билан ажраша олдим-а? Агар мени 
севмаганингда, қайғудан ўлиб қолардим. Сен мени севасан, аммо мен муноса-
батларимизнинг ўта жиддийлашиб кетишини истамайман! Ҳаётингдан муз-
деккина ирмоқ бўлиб ўтишни хоҳлар эдим, токи эҳтиросларинг жўшиб 
кетмасин. Менинг хотирам сенинг қалбингни титроққа солишини хоҳ-
ламайман. Мени қарғама! Жуда катта, эҳтиросли муҳаббатга дуч 
келсамгина сенга бўлган ишқим сўниши мумкин. Сен менинг бир умрлик илоҳий 
фариштамсан. Тимсолинг бир умр илҳом ва назокат ила чулғанган бўлади 
хотирамда. 
 Мен ёлғиз сенгагина ёқишни истайман. Балки ёлғиз сенгагина ёққандирман. 
Раҳмат. Аммо мени буткул қабул қилармикансан? Менинг ғалати 
одатларимни, эркаликларим ва ўз-ўзидан ғойиб бўлиб, ногаҳон пайдо бўлишла-
римни тушунармикансан? Сен ҳар куни мендан мактуб кутасан. Ана шу фикр-
нинг ўзи ҳам сенга ҳар кун хат ёзишимга халақит беради. Сени ўзим ис-
тагандай севишимга ижозат бер. Мени бирор нарсага мажбурлама. Мени 
тушун ва муҳокама этма. Агар сени баъзи ақллар сингари енгилтабиат ва бўш 
деб билганимда, турли ваъдаларни устингдан ёғдириб ташлар эдим. Менинг 
сўзларим туйғуларимдан устун бўлишини истамайман. Сўзлар эмас, дилим га-
пирсин.
Юрагинг ўт-оташ бўлиб ёнса, ундаги ғалаёнлар авжига чиқса, чўчима 
жоним. Бунинг билан сенинг назокатинг сўниб қолмайди. Булар бари − муҳаб-
бат”. 
 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish