Т/р
|
Тадбир номи
|
Бажарилиш муддати
|
Бажарилиши юзасидан масъул
|
Ижроси ҳақида маълумот
|
1
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳиятини мактаб жамоаси билан чуқур ўрганиш.
|
Октябр 2020 йил
|
Маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул З.Нарбаева
|
|
2
|
Абдулла Қодирий ижод мактаби педагогик жамоаси ва ўқувчилар иштирокида Алишер Навоийнинг 580 йиллигига бағишланган ижодий тадбир ташкил этилиши ва юксак савияда ўтказилиши таъминсин ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳамда мактаб сайтларида кенг ёритилиши таъминлансин.
|
Ноябр
2020 йил
|
Мактаб директори Н.Юлдашева, ижодий жамоа
|
|
3
|
“Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган бош тамойил асосида тараққиётнинг бутунлай янги босқичига қадам қўйиб, янги уйғониш даври – Учинчи Ренессанс пойдевори яратилаётган бугунги даврда, ижод мактабининг тажрибали педагоглари томонидан Алишер Навоийнинг безавол адабий мероси мисолида ўзбек адабиёти ва маданиятини ўрганиш, оммалаштириш ҳамда ўқувчилар онгига чуқур сингдириб бориш.
|
Доимий
|
Мактаб директори Н.Юлдашева, Педагогик жамоа
|
|
4
|
Алишер Навоий асарларида теран ифода топган миллий ва умуминсоний ғояларнинг жаҳон тамаддунида тутган ўрни ҳақида махсус адабиёт дарслари орқали, ўсиб келаётган ёш авлоднинг интелектуал салоҳиятини ошириш.
|
Ўқув йили давомида
|
Адабиётшунос ўқитувчилар
|
|
5
|
Ўқувчилар қалдиба юксак ахлоқий фазилатларни тарбиялашдаги беқиёс аҳамиятини назарда тутган ҳолда, бўлажак Абдулла Қодирий издошларига, келажакда улуғ шоир ва мутафаккирнинг адабий-илмий меросини мамлакатимизда ва халқаро миқёсда янада чуқур тадқиқ қилиш ва кенг тарғиб этишни ўргатиб бориш.
|
Доимий
|
Адабиётшунос ўқитувчилар
|
|
6
|
Ижод мактаби Услубий бирлашмаси томонидан “Алишер Навоий асарларини узлуксиз ўқитиш концепцияси”ни ишлаб чиқиш ҳамда 2021-2022-ўқув йилидан шу асосда ўқитишни йўлга қўйиш.
|
2020-2021
ўқув йилида
|
Мактаб директори Н.Юлдашева, Услубий бирлашма аъзолари
|
|
7
|
“Навоий ворислари” ғазалохонлик танлови, “Навоийни англаш” мавзусида иншолар танловини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлар.
|
2020 йил ноябр
|
Мактаб директори Н.Юлдашева,
Педагогмк жамоа
|
|
8
|
Бешта муҳим ташаббус доирасида ёш дастурчиларни кенг жалб этган ҳолда Алишер навоий асарларининг мобиль иловаларини яратиш ва уларни ёшлар ўртасида оммалаштириш.
|
2020-2021
ўқув йили давомида
|
Маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул З.Нарбаева,
Ёшлар ижтимоий ҳаракати етакчиси
|
|
9
|
Ижодкор ўқувчилар иштирокида “Навоий сиймоси ва асарлари саҳнада” саҳналаштирилган ғазалхонлик ва Навоийхонлик кечаларини ташкил этиш ва ўтказилган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлаш.
|
2020 йил
ноябр
|
Маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул З.Нарбаева,
Ёшлар ижтимоий ҳаракати етакчиси
|
|
10
|
Абдулла Қодирий ижод мактабининг кутубхона фондини Алишер Навоийнинг асарлари билан мунтазам равишда бойитиб бориш.
|
Доимий
|
Мактаб директори Н.Юлдашева,
Маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул З.Нарбаева
|
|