ДАЛОЛАТНОМА 2022 йил 11 ноябр Андижон шаҳри Андижон шахар Тиббиёт бирлашмаси 6-оилавий поликлиникасида тузилган ишчи гурух аъзолари, 6-оилавий поликлиника бош врачи Ш.Насретдинова, бўлим мудири М.Якубова, “Уйғуробод” МФЙ раиси А.Атахановлар томонидан Андижон шаҳар “Уйгуробод” МФЙ, Махжурий кўчаси 63-хонадонда яшовчи фуқаро Махлиё Мусаева Ўзбекистон Республикаси Президентига “Ишонч телефони” орқали ҳамшира Нилюфар Сайфитдинованинг қўпол муомилада бўлганлиги туйфайли ишдан озод қилишлигини сўраб қилган мурожаатни ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди.
Жумладан, мурожаат муаллифи Махлиё Мусаева фарзанди 2016 йилда туғилган Зилола Мусаеванинг касаллиги туфайли махалла шифокорига кўрсатиш учун поликлиникага олиб келганлиги ва шифокорни тополмаганда хамшира Нилюфар Сайфитдиновага мурожаат қилган. Хамшира Н.Сайфутдинова хозирда шифокор бошқа хонада эканлигини айтган ва “вайсимасдан кетгин” деган ва шундан сўнг фуқаро М.Мусаева билан ўзаро келишмовчилик юзага келган. Поликлиникада кабулда хамшира Н.Сайфутдинованиг оила шифокори Н.Хакимова ва Н.Тажибаевалар хам бўлган, М.Мусаеванинг фарзандини куриб куйишлигини айтганда рози бўлмаган. Мурожаат муаллифи хамшира орасида ҳақиқатдан ҳам жанжал бўлиб М.Мусаева томонидан хамширага ҳам жароҳат етказилган. Оила шифокори Н.Тажибаева ИИБ тезкор 102 рақамга мурожаат қилган. Ўрганиш натижасида Мурожаат муаллифи томонидан поликлиника жихози (торози) ташлаб юборилган. Поликлиника ходимларини ўз касбдошини ҳимоя қилишга ўринганлар, лекин хамшира кўркиб кетганлиги сабабли фарзанди ва турмуш ўртоғини чақиртирган. Мурожаат муаллифи ва хамшира Н.Сйафутдиновалар тан жароҳати олганлиги ва ИИБга мурожаат қилганлиги учун ИИБ хулосасидан сўнг кўриб чикишлиги тушунтириш мақсадида бош врач Ш.Насретдинова, бўлим мудир М.Якубовалар М.Мусаева хонадонига ташриф буюрганда йуқлиги ва бир неча бор телефон орқали боғланилганда ўзи поликлиникага келишлиги айтилганлиги туфайли М.Мусаева билан учрашиш имкони бўлмади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 15 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 287-сонли буйруғига асосан аҳолига муомила маданиятига риоя қилиш заруриги ва содир этилиши мумкин бўлган ножўя хатти-харакатларнинг олдини олиш, улар томонидан ижро интизомининг бузилиши, номуносиб харакатлар содир этилишига йўл қўйилмаслик буйича поликлиника ходимлари орасида мунтазам равишда тушинтириш ишлари олиб борилишига карамай Н.Сайфутдинова томонидан Махлиё Мусаевага купол муомилада бўлганлиги учун Н.Сайфутдинова хозирда касаллик варақадалиги туфайли чора кўриш ишга қайтганда ва ИИБ хулосасига кўра интизомий чора кулланилиши тушинтирилди.
Мурожаат муаллифи Махлиё Мусаева билан куришиш имкони бўлмаганлиги туфайли далолатнома тузилди.