— Фонтис университетининг иқтисодиёт фахрий профессори (Нидерландия), 2000 йил. — Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академияси Фахрий фан докторлари халқаро клубининг аъзоси, 2000 йил. — М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг фахрий профессори, (Россия), 2001 йил. — Васеда университетининг фахрий профессори (Япония), 2002 йил. — Сока университетининг фахрий доктори (Япония), 2002 йил. — Сорбонна-Париж ИВ университетининг иқтисодиёт профессори, (Франция), 2003 йил. — “Россия тоғ кончиси” олтиндан ясалган кўкрак нишони билан мукофотлаган ҳолда Россия тоғ-кончилик фанлари академиясининг хорижлик аъзоси, (Россия), 2004 йил. — Тарас Шевченко номидаги Киев миллий университетининг фахрий фан доктори, (Украина), 2004 йил. - Ўзбекистонда спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммалаштиришдаги хизматлари учун Ислом Каримов халқаро эътирофга сазовор бўлди ва қуйидаги юксак спорт мукофотлари билан тақдирланди:
-
- Халқаро олимпия қўмитасининг олтин ордени, 1996 йил.
- — Осиё олимпия кенгашининг олтин ордени ва медали, 1996 йил.
- — Халқаро кураш федерациясининг олтин ордени (ФИЛА), 1999 йил.
- — Миллий олимпия қўмиталари уюшмасининг олтин ордени, 2001 йил.
- — Кураш халқаро уюшмасининг (ИКА) олтин ордени, 2002 йил.
- — Халқаро футбол федерациясининг (ФИФА) олтин медали, 2012 йил.
- — Осиё параолимпия қўмитасининг олтин ордени. 2013 йил.
- — Халқаро САМБО ҳаваскорлик федерациясининг (ФИАС) олтин ордени.
- — Халқаро олимпия қўмитасининг олтин медали, 2015 йил.
- — Осиё олимпия кенгашининг олтин маржони, 2015 йил.
- — Осиё шахмат федерациясининг “Йил одами” номинациясидаги мукофот, 2015 йил.
- — Халқаро ҳаваскорлар бокси уюшмасининг (АИБА) олтин маржони, 2016 йил.
-
- Ислом Абдуғаниевич халқимизнинг маънавий қадриятларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни, муқаддас динимизни, анъаналаримиз ва урф-одатларимизни сақлаш ва ривожлантиришни, бебаҳо тарихий меросимизни давлат сиёсати даражасига олиб чиқди. Президент маънавий тикланиш, миллий ўзликни англашни мустаҳкамлаш, халқимизнинг тарихий хотирасини тиклаш, унинг улкан илмий ва маданий салоҳиятини авайлаш жараёнининг ташаббускори бўлди.
- Ислом Абдуғаниевичнинг ушбу эзгу ишлари еътиборсиз қолмади ва у қуйидаги юксак нуфузли мукофотларга сазовор бўлди:
- — ЮНЕСКОнинг “Авиценна” олтин медали, 1998 йил.
- — ЮНЕСКОнинг “Самарқанднинг 2750 йиллиги” олтин ва кумуш медаллари.
- — ЮНЕСКОнинг “Борободур” олтин медали.
- — ЮНЕСКОнинг “Ипак Йўли” кумуш медали.
- — ЮНЕСКОнинг “Аристотел” медали.
- — ЮНЕСКОнинг Фес (Марокаш), Истанбул (Туркия) шаҳарларининг юбилейлари ва хотира саналарига бағишланган медаллари.
- — Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг олтин медали, 1996 йил.
- — Рус православ черковининг биринчи даражали “Святой Благоверний Князя Даниила Московского” ордени (Россия), 1998 йил.
- — Давлатлараро авиация қўмитасининг олтин медали, 1999 йил.
- — Испания Сенатининг олтин медали, 2003 йил.
- — “Апостол Андрей Первозванний” олтин юлдузига ва форум орденига ега “Маданиятлар мулоқоти” жаҳон ижтимоий форуми мукофоти (Россия), 2003 йил.
- — Халқаро мукофотлар фонди Биринчи даражали Авлиё Николай Чудотворец ордени (Украина), 2004 йил.
- — “Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси” есдалик нишони (Корея Республикаси), 2006 йил.
- — Кавказ мусулмонлари бошқармаси илмий-диний кенгашининг “Шейх ул-Ислом” ордени (Озарбайжон), 2011 йил.
- У деярли таътилга чиқмасди ва дам олиш вақтида, оз фурсат бўлса-да, Тошкент вилояти Қайнарсой тоғларига сафар қилишни маъқул кўрарди. У ердаги сокин муҳитда кўп юрарди, табиатдан баҳра оларди. Умуман олганда, у табиатга эътибор билан муносабатда бўлар эди, ҳар бир кичкина ўзгаришларни кўрарди ва ўз муносабати билан ҳамсуҳбатларини эргаштиришга ҳаракат қиларди. Ҳатто дам олиш вақтида ҳам у етилиб қолган муаммоларни ҳал қилишга киришиб кетарди.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |