Транспорти. Темир йўллар узунлиги 32 минг км. Асосий темир йўл узели — Лондонда; ундан 11 томонга темир йўл кетган. Темир йўлларнинг зичлиги жиҳатидан Европада Белгиядан кейин 2-ўринда. Ички юкларни ташишда автомобил транспорти 1-ўринда. 3497 минг км автомобил йўли бор. 344000 км. дан ортиқ маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўллар мавжуд. Мамлакатда турли ҳилдаги енгил автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Жумладан, Астон Мартин, Лотус, Бентли, Ленд Ровер, Мини Купер, Ролс Ройс ва бошқа автомашиналар. Буюк Британия йўловчилар ташишда ҳаво транспортининг мавқеи катта. Мамлакатда 450 та аэропортлар фаолият олиб бормоқда. Жумладан Бритиш Эйркрафт Корпорейшн (Конкорд, ВС10, БЭК 1-11), Хаукер Эйркрафт, Бритиш Аэроспайс каби 10 лаб корпорациялар фаолият юритмоқда. Ўз Денгиз савдо флотининг кўп асрлар давомида етакчи тормоқ бўлиб келди. Энг йирик денгиз портлари: Лондон, Саутгемптон, Милфорд Хейвен, Халл, Имменгем, Ливерпул, Манчестер ва бошқалар.
Транспорт тармоғининг яна бир томони Евротунель бўлиб, 1994 йил 6 майда ишга туширилган умумий узунлиги 51 км. ни ташкил этувчи Буюк Британиядан Ла-Манш бўғози орқали сув остидан (шундан сув остида 39 км.) қўшни Франция мамлакати ҳудудига ўтувчи тонель катта аҳамиятга эга.
Ташқи савдо мамлакат иқтисодиёти учун жуда катта аҳамиятга эга. Четга чиқариладиган маҳсулотнинг 90 % ни саноат тармоғи беради. Буюк Британия четга машина ва ускуналар, транспорт жиҳозлари, ип ва жун газламалар, кимё маҳсулотлари, нефт маҳсулотлари, озиқ-овқат, қорамол, пўлат, тошкўмир чиқаради. Четдан темир руда, рангли ва нодир металлар, фосфорит, пахта, турли хом ашё ва озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқалар келтирилади. Ташки савдодаги асосий мижозлари — Европа Иттифоқи мамлакатлари, АҚШ, Япония ва бошқалар.
Чет эл сайёхлиги ривожланган (1 йилда 12 млн. киши келиб кетади.
Ўзбекистон билан Буюк Британия муносабатлари. Буюк Британия Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини 1992 йил 18 февралда ўрнатган.
Ўзбекистон билан Буюк Британия ўртасидаги савдоиқтисодий ҳамкорлик 1993 йил ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг Буюк Британияга қилган ташрифи чоғида имзоланган „Савдоиқтисодий ҳамкорлик тўғрисида“, „Капитал қўйилмалар сарфланишини рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш ҳақида“ ҳамда „Икки ёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик тўғрисида“ги шартномаларга асосланади.
1996 й. якунларига кўра Буюк Британия Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан товар айланмаси ҳажми бўйича 2-ўринда туради (Германиядан кейин). Ўзбекистондан Буюк Британияга пахта толаси, қимматбаҳо тошлар, қора металлар, волфрам ва улардан ясалган буюмлар юборилса, Буюк Британиядан механик ва электр асбобускуналар, қандшакар ва қандолат маҳсулотлари, пластмасса ва ундан ясалган буюмлар, минерал ёқилғи, фармацевтика маҳсулотлари, шу жумладан дори-дармон, қоғоз ва картон, мебел, оптик приборлар ва аппаратлар, тамаки, сут маҳсулотлари, кимёвий бирикмалар, ноорганик кимё маҳсулотлари ва бошқалар келтирилади.
„Бритиш Эйрвейз“ компанияси билан тузилган шартномага биноан 1992 йил 31 декабрдан бошлаб „Ўзбекистон ҳаво йўллари“ миллим авиация компаниясининг самолётлари ҳафтасига 4 марта Лондонга қатнаб турибди.
Ўзбекистонда тамаки саноатини ривожлантириш учун тамаки барги етиштириш, уни қайта ишлаш ва сигарета ишлаб чиқариш бўйича „Бритиш Америкен Тобакко“ компанияси билан бирлашган ишхона барпо этиш тўғрисидаги битимга мувофиқ 232 млн. АҚШ доллари миқсоридаги маблағ сарфланди. Бу маблағ асосан Тошкент тамаки фабрикаси, Ургут тамаки ферментацияси фабрикасини реконструкциялаш ва модернизациялашга, Самарқанд тамаки фабрикасини қуришга, ижтимоий тадбирларга ва мутахассислар тайёрлашга ишлатилди. Тошкент тамаки фабрикасида „Саратон“ ва „Хон“ сигареталарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
1996 й. охирида Сурхондарё вилоятининг Хандиза конида рангли металларни қидириш ҳақида „Охсис Ресурсес Корпорэйшн“ корпорашияси билан дастлабки битим имзоланди. Битимга кўра, Буюк Британия фирмаси йил давомида ўз маблағи ҳисобидан конни узилкесил ўрганиши, рангли металларни комплекс қазиб олишни ташкил этишга оид техникавий иқтисодий асосламаларни тайёрлаши, сўнгра тахминан 100—150 млн. АҚШ доллари қийматига эга бўлган лойиҳа асосида қўрғошин, мис, кумуш қазиб чиқарадиган бирлашган корхона барпо этиши лозим эди.
„Ўзбектелеком“ концерни „Женерал Пласси Телекоммуникейшнз“ („ЖиПиТи“) компанияси, Навоий вилоятидаги олтин конини ўзлаштириш бўйича „Нюмонт-Зарафшон“ лойиҳаси амалга оширилмоқда.
2014 йил сентябрь ойида Буюк Британиядаги НАТО саммити ишида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.
Шу билан бирга, 2014 йилнинг апрель ойида Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, баронесса Варсининг Ўзбекистонга ташрифи яна бир мисол бўла олади.
2014 йилда Буюк Британия элчихонаси Ўзбекистон ҳудудларидаги тадбирларда фаол иштирок этди, масалан: Термиз давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашуви; Самарқанддаги БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Ижроия қўмитасининг 99-сессияси ишидаги иштироки; Урганчда бўлиб ўтган Орол денгизи ҳавзаси ҳудудида экологик ҳалокат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган халқаро анжуманда иштироки ва бошқаларни келтириб ўтишимиз мумкин.
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётининг турли тармоқларида Британия капитали иштирокидаги 504 та фирма ва компания, жумладан 100 фоиз Британия капиталига эга 142 та компания фаолият юритиб келмоқда. Уларнинг орасидан ўзбек бозорига замонавий дори воситаларини етказиб бераётган GlaxoSmithKline (ГлаксоСмитКлайн) етакчи халқаро фармацевтика компанияси, Наманган вилоятида мис конини ишлаб чиқаришни амалга ошираётган дунёда иккинчи ўриндаги Rio Tinto (Рио Тинто) трансмиллий тоғ-кон компанияси, Ўзбекистондаги нефтгаз соҳасида йирик лойиҳаларни амалга оширишга ихтисослашган WorleyParsons (Уорлей Парсонс) инжиниринг компанияси, саноат тармоқлари бўйича халқаро кўргазмалар ва анжуманларни ташкил қилувчи ITE (АйТиИ) компанияси, шунингдек халқаро қурилиш техникаси ишлаб чиқарувчиси ва Ўзбекистон бозори иштирокчиси JCB (ЖиСиБи) компанияси жой олган.
Do'stlaringiz bilan baham: |