4-сектор раҳбари
А.Холмуродовга
|
Туманнинг 2021 йил учун белгиланган экспорт прогноз режаси 9 200 минг АҚШ долларини, шундан 4-сектор йиллик экспорт режаси эса 2600,0 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
2021 йил январь-апрель ойлари режаси 657,3 минг АҚШ доллари этиб белгиланган бўлиб, 1 май ҳолатида 4-секторда 202,0 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилган ёки январь-апрель ойлари режаси 30,7 % га бажарилган.
Сиздан, сектор ҳудудида фаолият олиб бораётган экспортёр корхона раҳбарлари билан биргаликда мавжуд имкониятларни ишга солган ҳолда, 2-чорак якунига қадар 6-ойлик (1 144,0 минг АҚШ доллари), 9-ойлик (1950,0 минг АҚШ доллари) ҳамда йиллик (2 600,0 минг АҚШ доллари) саноат маҳсулотлари экспорт режаларини тўлиқ бажарилиши юзасидан зарур амалий чоралар кўришингизни сўрайман.
Туман ҳокими: Ш.Ҳакимов
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BUXORO VILOYATI SHOFIRKON TUMANI
HOKIMI
201100, Shofirkon tumani, Mustaqillik ko‘chasi, 3-uy. Tel: (365) 502-20-04, faks: 502-25-47, e-mail: info@shofirkon.uz, t.shofirkon@exat.uz
2021-yil «___» _______ ______-son Shofirkon t.
Шофиркон тумани
“Бобоато”МФЙда жойлашган
“Шофиркон Экваториал Текс”
МЧЖ раҳбари
И. Шомуродовга
Бугунги кунда Республикамизда экспорт салоҳиятини ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, унинг ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда мазкур ташкилотларнинг вилоят ва туман бўлимлари томонидан экспортёрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш-экспортолди кредитлари ажратиш, ҚҚСни қайтариш, лицензиялар олиш, халқаро кўргазмаларда қатнашиш, экспорт шартномалари имзолаш борасида кенг кўламли ва тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бунинг натижасида республикамизда ишлаб чиқарилаётган саноат ва етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўплаб давлатларига экспорт қилинмоқда.
Шофиркон туманидаги сиз раҳбарлик қилиб келаётган “Шофиркон Экваториал Текс” МЧЖнинг мавжуд имкониятлари ҳисобга олиниб, 2021 йилда 1 000,0 минг АҚШ доллари, январь-апрель ойларида эса 330,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспортини амалга ошириш белгиланган. Афсуски, 2021 йилнинг 1 май ҳолатида сиз томонингиздан умуман экспорт амалга оширилмаган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, 2-чорак якунига қадар олти ойлик (500,0 минг АҚШ доллар), шунингдек, тўққиз ойлик (750,0 минг АҚШ доллар) ҳамда 2021 йил якунига қадар йиллик (1 000,0 минг АҚШ доллар) экспорт режаларини амалга ошириш бўйича барча чора-тадбирларни кўришингизни сўрайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |