IV. АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИНИНГ АРХИВ НУСХАЛАРИНИ ЯРАТИШ ТАРТИБИ 19. Ахборот ресурсларининг архив нусхалари қуйидаги ҳолларда яратилади:
доимий сақланиши лозим бўлган ахборот ресурсларига аввалги маълумотларни ўчиришга олиб келадиган ўзгартишлар киритиш;
ахборот ресурсини янги (замонавийроқ) ахборот ташувчиларга ўтказилаётганда.
Киритилаётган ўзгартишлар (қўшимчалар) мавжуд маълумотларнинг ўчирилишига ёки ўзгаришига олиб келмаса, ёки ўчирилаётган маълумот қимматлилик экспертизаси натижалари бўйича амалий ва/ёки илмий-тарихий қимматликка эга эмас деб топилган ҳолларда архив нусхасининг яратилиши талаб қилинмайди.
20. Ахборот ресурсларининг архив нусхалари ташувчилари сифатида магнитооптик дисклар ёки маълумотларни ишончли ва узоқ муддат сақловчи бошқа электрон маълумот ташувчилардан (флэш-хотира, ташқи дисклар ва бошқ.) фойдаланиш лозим.
21. Ахборот ресурсларининг архив нусхалари яратилаётганда ташкилотлар қуйидагиларни таъминлаши лозим:
тақдим этилаётган маълумотнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини;
ахборот ресурсларининг ахборот ва технологик мослашувчанлигини.
22. Архив нусхаларининг яратилиши ва ишончлилиги учун ахборот ресурсига ўзгаришлар киритишга масъул бўлган шахс масъул этиб тайинланиши лозим.
23. Ҳар бир архив нусхаси умумий талабларга мувофиқ расмийлаштирилган ва тасдиқланган алоҳида ЭҲ ҳисобланади. ЭҲнинг номида унинг қайси ахборот ресурсининг архив нусхаси эканлиги кўрсатилган бўлиши лозим. Ташкилотнинг МЭК ёки ЭК ахборот ресурси мазмунининг тўлиқ нусхаси ёки ўчирилаётган маълумот мазмунининг нусхасини яратилишини қарор қилган ҳолларда, ЭҲ реквизитлари ахборот ресурсининг умумий тузилишида ўзгартирилаётган қисмнинг ўрнини кўрсатиши шарт.
24. Архив нусхалари ҳисоби ва сақланиши архивга топширилгунга қадар ташкилотда ЭҲни ҳисобга олиш ва сақлашнинг умумий талабларига мувофиқ амалга оширилади.
V. АРХИВ НУСХАЛАРИНИ ДАВЛАТ АРХИВИГА ТОПШИРИШ ТАРТИБИ 25. Ахборот ресурсларининг архив нусхалари мазкур ресурсни яратиш учун қўлланиладиган дастур воситалари, дастурий таъминот ва ЭҲ учун электрон рақамли имзонинг очиқ калити билан бирга тегишли марказий давлат архиви, Қорақалпоg’истон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши бошқармалари ЭТКси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича давлат архивига топширилади.
26. Ахборот ресурсларининг архив нусхаларини давлат сақловига топшириш тасдиқланган жадвал асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўg’рисидаги низомда белгиланган ЎзР МАФ ҳужжатларини ташкилотларда вақтинчалик сақлаш муддатлари тугагандан сўнг амалга оширилади.