Роутер жадвалини захарлаш Канал сатҳининг ARP жадвали сингари, тармоқ сатҳининг маршрутлаш жадвали ҳам заҳарланиш ҳужумларига қарши ҳимоясиз. Баъзи тармоқ протоколлари тармоқ трафигини аутентификациялайди. Сохта ёки бузилган тармоқ трафиги маршрут жадвалидаги ёзувларни ёзиши, қўшиши ёки ўчириши мумкин. Натижа бузилган роутердан унчалик фарқ қилмайди: заҳарланган жадвални трафикни бошқа хостга йўналтириш, аниқ хостлардан трафикни тўсиб қўйиш ёки тасодифий янги яширин субнетларни ажратиш учун қайта тузиш мумкин..
Роутер жадвалини тўлдириш Роутерларда одатда маршрутлаш жадвалларини сақлаш учун катта қаттиқ дисклар ёки оператив хотира мавжуд емас. Маршрутлаш жадвалининг ўлчами одатда чекланган бўлади. Статик маршрутлардан фойдаланмайдиган қурилмалар маршрут муддати тугашини ва жадвал тўлдирилишини бошқариши керак. Бузғунчи роутер маршрутлаш жадвалини тўлдириш учун фойдаланадиган сохта маълумотларни яратиши мумкин.
Маршрутлаш хавфлари 07/20/2022
Роутер метрикасига хужум Роутернинг метрикасига бўлган ҳужум маршрут жадвалидаги динамик кўрсаткичларни заҳарлайди. Ушбу ҳужум афзал бўлган йўлни исталмайдиган йўлга айлантириши мумкин.
Роутер халқаси хужуми Кўпгина тармоқ протоколлари маълумотлар бир интерфейс орқали уша роутернинг бошқа интерфейсига узатилганда тармоқ ҳалқа (петля)ни аниқлаш ва бартараф етишга ҳаракат қилади. Тармоқ ҳалқалари ҳаддан ташқари кўп тармоқ ўтказувчанлигини истеъмолини келтириб чиқаради ва бу қайта алоқа вақтида мавжуд бўлган барча тармоқ ўтказувчанлигини истеъмол қилишга сабаб бўлади. Тармоқ сатҳининг баъзи протоколлари етказиб берилмайдиган пакетларнинг амал қилиш муддатини тугатиш воситасини тақдим етади, шунингдек, тармоқ ҳалқаларини аниқлашга ёрдам берадиган кўплаб протоколлар ҳам мавжуд.
Роутерга тўғридан тўғри хужум
Роутер жадвалини захарлаш
Роутер жадвалини тўлдириш
Роутер халқаси хужуми
Манзиллаш Канал сатхи кўп узелли тармоқлар учун манзилни қўллаб-қувватлайди. Ҳар бир манзил уникал кетма-кетлик бўлиши керак. Канал сатхи манзилни тармоқдаги уникал узелни аниқлашдан ташқари бошқа мақсадларда ишлатмайди. Канал сатхида мурожаат қилиш одамларнинг исмлари билан мурожаат қилишга ўхшайди. Хонада Барт исмли фақат битта одам бўлса, кимдир унинг исмини тилга олганда чалкашликлар бўлмайди.