Буриев Салимжон Самеджанович, қ. Х ф. н., доцент Уринова Адолат Абдивасиевна, б ф. н., к и. Х. Ибрагимова Хафиза Ринатовна, к и. Х



Download 0,63 Mb.
bet4/6
Sana19.05.2022
Hajmi0,63 Mb.
#605102
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 08.11.21 йил. 1-чи мақола биохилмахиллик

Буташ турлари. Дарахтларни буташ 3 хил мақсадда амалга оширилади: шакл бериш, санитар ва яшартириш.
Шакл бериш учун буташ қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
- дарахт шакли ва кўринишини манзарали ҳолатга келтириш;
- дарахтларнинг ўсиши давомида: электр ёки телефон симларига халақит берган тақдирда; бинолар деразаларига ҳаддан зиёд соя ташлаб турган бўлса; қимматбаҳо манзарали дарахт ва буталар ўсиб ривожланиши учун ёруғликни тўсиб турган бўлса; гулзорлар ва чим экилган майдонлар қуюқ сояда қолиб кетган бўлса амалга оширилади.
Санитар буташ қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
- касал, қуриб бошлаган, чала синган, осилиб хунук ҳолатга келиб қолган новдаларни олиб ташлаш;
- чирмашиб, чалкашиб қийшиқ ўсаётган новдаларни кесиш;
- дарахт танасидаги майда бачкилардан холос этиш;
- дарахт новдалари орасидан ёруғлик ва шамол ўтишини тенг тақсимлаш мақсадида новдаларни сийраклаштириш.
Яшартириш учун буташ қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
- дарахт физиологик қариш даражасига етганда, яъни у йиллик ўсишдан тўхтаган даврда;
- дарахтнинг тепаси ва айрим новдаларининг учлари қурий бошлаганида;
- дарахт манзарали кўринишини йўқотаётганда;
- болалар майдончасига, пиёдалар йўлакларига, уйларнинг ва хизмат ташкилотларининг чиқиш қисми ва томларига қийшайиб синиб тушиш хавфи бўлган дарахт новдалари бартараф этилади.
Шох-шаббаси 5-6 йил давомида шакллантирилади, санитар мақсадида кесишлар ўтказилади. Дарахт баландлиги 70-80 см, кучли ўсувчи навларда эса 110-120 см бўлади. Кучсиз новдалар олиб ташланади. Фақат яхши ривожланганлари қолдирилади, улар тананинг ҳамма томонларида жойлашиши керак ва ўсганида бир-бирига ҳалақит бермаслиги лозим. Ушбу новдаларда ярим скелетли ва ўсувчи новдалар шакллантирилади, буларда ҳосил пайдо бўлади. Дарахтларнинг ёши ошиб бориши билан, қариши бошланган даврида ва новдаларини совуқ урса ёки қуриб қолса, унда улар кўпроқ калта қилиб кесилади, сўнг шох-шаббаси тўғриланади ва кейинчалик одатдаги кесиш ишларини бажарадилар. [5.6]
Шох-шаббага парвариш ишларини бажаришда биринчи навбатда қуриётган новдалар, шох-шаббасини ичига қараб ўсаётганлари ҳамда бир-бирига тегиб турганлари, кучсизлари, илдиз бўғзидан ўсиб чиққан бачки новдалар кесиб ташланади. Новдалар баҳорда, шира ҳаракати бошланмасдан олдин кесилади. Чунки бироз кечиктирилса кесилган жойдан шарбатлари оқиб туриши кузатилади. Агар йўғон новдалар кесиладиган бўлса, у ҳолда кесилган жойга ёғли бўёқ суртилади, акс ҳолда кесилган жойда зараркунандалар ва касалликлар пайдо бўлиб шохни чиришига олиб келади. Шох-шаббасига шакл бериш ва зичлантириб экилган турларни ортиқча шохларини кесишда мевачиликда қабул қилинган тавсияларга риоя қилинади. Дарахт танаси ва шохларини қуёш нуридан сақлаш учун кузда уларга сўндирилган оҳак, лой ва гўнг аралашмаси суртилади.
Дарахтларнинг новдаларини қисман кесиб, шакл бериш ўсувчи новдаларни кучайтириш билан бирга гуллашига ҳам ижобий таъсир этади. Бунда кесиш учун дарахтнинг ривожланмаган новдалари танланади. Дарахтнинг ёши улғайганидан кейин қари новдалар кесиб, ёш новдаларнинг ўсишига шароит яратилади. Бунда қариган новда асосий поядан ярим метр қолдириб кесилади, яъни кесилган жойдан кейинчалик янги новдалар ўсиб ривожланиши учун шароит туғдирилади. Дарахтга шакл бериш ишлари куз ва қиш ойларида бажарилади. Кесилган жойдан дарахтнинг шираси чиқиб кетмаслиги учун ёғли бўёқ суртиб қўйилади. Кесилган новдадан эрта баҳорда янги новда бачкилари ривожлана бошлайди. Улар орасидан яхши ривожланган 2-3 та новдачаларни қолдириб бошқалари кесиб ташланади. Оқ тут, қоратут, оқ терак, мажнунтол ва шунга ўхшаш дарахтларни яшартириш мақсадида эски новдалари қариган даврда қисқартирилади. Бу тадбирларни амалга оширгандан сўнг дарахт атрофидаги ернинг ҳайдалма қатламига компост билан ишлов бериш, баҳорда эса гўнг шарбати аралаштириб суғориш яхши самара беради. [6.7.8]


Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish