Булутли технологиялари Режа



Download 1,01 Mb.
bet1/3
Sana24.02.2022
Hajmi1,01 Mb.
#185383
  1   2   3
Bog'liq
м-16-Булутли технологиялар

  • Булутли технологиялари
  • Режа:
    • 1.Булутли технология хақида тушунча
    • 2. Булутли хисоблаш турлари ва имкониятлари.
    • 3. Булутли хисоблаш қатлам моделлари
  • маърузачи: Ахборот технологиялари ва математика кафедраси профессори Н.Х.Норалиев
  • Кейинги йилларда хар қандай соханинг ривожланиши ахборот технологияларига ёки рақамли технологияларига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
  • Булутли(cloud-облачный) технология хақида тушунча
  • Хусусан, электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг маҳаллий бозорини янада ривожлантириш, республиканинг барча ҳудудларида IT-паркларни ташкил этиш, шунингдек, соҳани малакали кадрлар билан таъминлашни кўзда тутувчи 220 дан ортиқ устувор лойиҳаларни амалга ошириш бошланган. Бундан ташқари, 40 дан ортиқ ахборот тизимлари билан интеграциялашган геопортални ишга тушириш, жамоат транспорти ва коммунал инфратузилмани бошқаришнинг ахборот тизимини яратиш, ижтимоий соҳани рақамлаштириш ва кейинчалик ушбу тажрибани бошқа ҳудудларда жорий қилишни назарда тутувчи «Рақамли Тошкент» комплекс дастури амалга оширилмоқда.
  • булутли ҳисоблаш
  • Булутли технологиялар
  • Булутли ҳисоблаш (ингл. cloud computing) одатда, фойдаланувчига компьютер ресурслари ва қувватини интернет-хизмат кўринишида тақдим этади. Шундай йўл билан фойдаланувчига “соф” кўринишдаги ҳисоблаш ресурслари тақдим этилади ва фойдаланувчи ўзининг масалаларига қандай компьютер ишлов бераётганлиги, қандай турдаги операцион тизим (ОТ) бошқарувида амалга оширалаётганлиги каби саволларга жавоб ололмаслиги мумкин.
  • Дастлаб пайдо бўлган маълумотларга ишлов бериш технологиялари орасида грид-ҳисоблаш (1990 йилларда) бир қанча кенг тарқалиш имкониятига эга бўлди. Дастлабки даврда бу йўналиш техник восита процессорининг бўш турган ресурсларидан унумли фойдаланиш ва ҳисоблаш қувватларини ихтиёрий равишда ижарага бериш тизими сифатида қаралган. Грид-ҳисоблашдан фарқли булутли ҳисоблаш модели узоқдаги ҳисоблаш ресурсларидан фойдаланиш учун етарлича эгилувчан платформага эга бўлганлиги боис энг истиқболли технология хисобланади.
  • Булутли технологиялар
  • Texnik nuqtai nazardan, bulutli texnologiyalar –
  • bu tehnik va dasturiy ta'minot resurslarini tashkil qilish usuli, shuningdek foydalanuvchi oldida turgan vazifalarni bajarish uchun hisoblash quvvatiga ega bo'ladigan uzoqdagi vositalar to'plamidir.
  • Bulutli hisoblash - bu foydalanuvchi xizmat sifatida qabul qiladigan va u bilan uzoqdan ishlaydigan manba. Bu shuni anglatadiki, hisob-kitoblarni amalga oshirish va ma'lumotlarni qayta ishlash uchun siz o'zingizning kompyuteringiz kuchidan emas, balki uchinchi tomonlardan foydalanasiz. Masalan, bulutli xizmatlardan:
  • Bulutli texnologiyalar
  • pochta: gmail, hotmail;
  • hujjatlar bilan masofadan ishlash: Google hujjatlari, Office Web Apps;
  • ma'lumotlarni saqlash: Google Drive, OneDrive, Dropbox;
  • real vaqtda rasmlarni tahrirlash: Figma;
  • yozuvlar yaratish, vazifalar bo'yicha hamkorlik qilish bo'yicha xizmatlar: Trello, Jira, Evernote;
  • onlayn dastur do'konlari: Google Play, App Store va Microsoft Store;
  • bulutli xosting - saytingizni "bulut" da joylashtirish.
  • Bulutli hizmatlar
  • shaxsiy hisob qaydnomalari va har qanday qurilmadan olingan ma'lumotlar bilan ishlash qobiliyati;
  • ma'lumotni USB fleshiga yoki boshqa diskka saqlashning hojati yo'q;
  • bir nechta foydalanuvchilar bir vaqtning o'zida hujjatlar va fayllarni tahrirlashi mumkin;
  • bulutli xizmatlar brauzerda ishlaydi, shuning uchun telefoningizda, planshetingizda yoki kompyuteringizda qanday operatsion tizim bo'lishi muhim emas;
  • ma'lumotlar bulutli serverda saqlanadi - hatto sizning kompyuteringiz yoki telefoningiz ishlamay qolsa ham, siz ma'lumotlarni yo'qotmaysiz;dasturning eng so'nggi versiyasidan foydalanasiz:
  • xizmat ko'rsatuvchi provayder uning yangilanishlarini kuzatib boradi;
  • siz katta hajmdagi ma'lumotlarni yubormasdan masofadan turib ma'lumot almashishingiz mumkin, masalan, hujjatlar yoki fotosuratlar bilan papkaga kirishni ta'minlash;
  • dasturlarni ishlab chiqish va joylashtirish uchun kuchli kompyuter sotib olishning hojati yo'q - bulutdan foydalaning va pulni tejang;
  • dasturlash va boshqarish bo'yicha ko’nikma bo'lishga hojat yo'q - bulutli hisoblash malakali mutahasis uchun ham, boshlangich bilimga ega mutahasis uchun ham bir hil imkoniyat taqdim etedi
  • Bulutli texnologiyalarning asosiy afzalliklari:
  • sizga barqaror Internet kerak - siz usiz xizmatdan foydalana olmaysiz;
  • har bir mahsulot sizning maqsadlaringiz va maqsadlaringizga mos ravishda moslashtirilishi mumkin emas;
  • garchi provayderlar bulutni ishonchli himoya qilsalar ham, har doim buzish xavfi mavjud;
  • o'zingizning bulutingizni yaratish juda qimmat, shuning uchun kichik biznes uchun jamoat bulutidan foydalanish yanada foydalidir;
  • ko'plab xizmatlardan bepul foydalanish mumkin, ammo ular doimo shunday bo'lmasligi mumkin. Shuning uchun xizmatga pul to’plashni o’ylab ko’ring.
  • Bulutli tahnologiyaning asosiy kamchiliklari:
  • Ҳозирги кунда йирик булут ҳисоблашлар маълумотларга ишлов бериш марказларида(МИБМ) жойлашган минглаб серверлардан ташкил топади.
  • Улар бир вақтнинг ўзида миллионлаб фойдаланувчини минглаб илова ресурси билан таъминлаб беради. Булутли технологиялар хусусий ERP, CRM тизим бир ёки қўшимча қурилмалар сотиб олиш ва созлашни талаб этувчи турли серверларни сақлаб туриш ўта қимматга тушиб кетадиган корхоналар учун қулай восита ҳисобланади. Хусусий фойдаланувчилар ўртасида ўзининг қулайлигига кўра Google компанияси томонидан тақдим этилаётган “Документы”, “Календарь” каби хизматларга ўхшаш кўплаб булут хизматлари кенг тарқалиш имкониятига эга бўлди.
  • Булутли технологиялар
  • Тарқатиш моделларига кўра булутли ҳисоблаш технологиялари хусусий, оммавий ва гибрид технологияларга ажратилади

Булутли ҳисоблаш турлари

  • Хусусий булут (private cloud) – корхонанинг ички булут инфратузилиши ва хизматидир. Бундай булут корпоратив тармоқ доирасида жойлашади. Ташкилот хусусий булутни мустақил бошқариши ёки бу масалани ташқи пудратчига топшириши мумкин. Инфратузилиш буюртмачи биносида ёки ташқи операторда, ёки қисман буюртмачи ва қисман оператор биносида жойлаштирилиши мумкин.

Булутли ҳисоблаш турлари

  • Оммавий булут (публиc cлоуд) - бундай инфратузилмадаги булутли ҳисоблаш хизматларидан кенг омма фойдаланиши мумкин, етказиб берувчилар томонидан тақдим этилади ва корпоратив тармоқдан ташқарида жойлаштирилади.
  • Бундай булут фойдаланувчилари булутдаги маълумотларни бошқариш ёки унга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлмайди, барча маcъулият булут эгасига юклатилади. Мижоз фойдаланаётган ресурслар учун ҳақ тўлайди.

Булутли ҳисоблаш турлари

  • Гибрид булут (hybrid cloud) – бу инфратузилма тарқатиш барча моделларини ўз ичига олади (хусусий, оммавий). Одатда, гибрид булут корхонада яратилади, уларни бошқариш бўйича масъулият эса корхона билан оммавий булутни етказиб берувчи ўртасида тақсимланади. Гибрид булут бир қисми оммавий булутга, бир қисми хусусий булутга тегишли бўлган хизматларни тақдим этади.
  • Ҳозирги кунда булутли технология хизмат кўрсатишларини булут қатламлари деб аталадиган учта асосий моделга ажратиш қабул қилинган.

Хизмат сифатида инфратузилма (Infrastructure as a Service IaaS)

  • буюртмачига хизматлар сифатида тақдим этиладиган серверлар, тармоқ ускуналари ва сақлаш қурилмаларига ўхшаш жисмоний ресурсларни тақдим этади. Инфратузилма хизматлари заруриятига кўра ҳисоблаш қувватини тақдим этган ҳолда маълумотларга ишлов бериш марказини тўғри ва самарали жиҳозлаш масалаларини ҳал қилади

Хизмат сифатида инфратузилмага мисол (Infrastructure as a Service IaaS)

  • IBM SmartCloud Yenterprise,
  • Amazon YEC2,
  • Windows Azure,
  • Google Cloud Storage,
  • Parallels Cloud Server кабиларни инфратузилма хизматларига мисол сифатида келтириш мумкин

Хизмат сифатида платформа (Platform as a Service – PaaS)

  • фойдаланувчига иловаларни хизматлар тўплами сифатида (яратилган ёки сотиб олинган) тақдим этувчи хизмат кўрсатиш модели. Хусусан, хизмат сифатида оралиқ Дастурий таъминот, хабарлар алмашиш, итеграция, ахборотлар, алоқа ва шу каби бошқа хизматларни ўз ичига олади.

Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish