Т/р
|
Хўжалик операцияларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1.
|
Дисконт билан сотилган облигацияларнинг дисконт суммаси
|
5110—5530
|
7210
|
2.
|
Кечиктирилган дисконтнинг узоқ муддатли қисми жорий қисмга ўтказилди
|
7210
|
6210
|
3.
|
Облигациялар мукофот билан сотилганда ҳисобланган мукофот суммаси
|
5110—5530
|
7220
|
4.
|
Кечиктирилган мукофотнинг узоқ муддатли қисми жорий қисмга ўтказилди
|
7220
|
6220
|
5.
|
Келгусида жўнатиладиган ТМЗ, кўрсатиладиган хизматлар, бажариладиган ишлар учун олдиндан пул маблағларини келиб тушиши
|
5110—5530
|
7230
|
6.
|
Узоқ муддатли кечиктирилган даромадларнинг жорий қисми ҳисобдан чиқарилди
|
7230
|
6230
|
7.
|
Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктириш берилди
|
6410, 6510—6530
|
7240
|
8.
|
Бюджетга тўловлар учун солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятларнинг жорий қисми ҳисобот даврига ҳисобдан чиқарилди.
|
7240
|
6240
|
9.
|
Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар
|
9810
|
7250
|
10.
|
Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғининг узоқ муддатли қисмини жорий қисмга ўтказиш
|
7250
|
6250
|
(жадвал Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
4-§. Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (7300)
333. Суғурталовчининг буюртмачиларга қисман тайёр ТМЗни етказиб бериши ёки иш бажариши ва хизматлар кўрсатиши учун олган бўнаклари бўйича узоқ муддатли мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 7310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счётида амалга оширилади.
Олинган бўнак суммалари, шунингдек, қисман тайёр маҳсулот (иш, хизмат) учун олинган тўловлар суммаси 7310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счётининг кредит томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Харидорлар ва буюртмачилардан олинган узоқ муддатли бўнаклар суммасининг жорий қисмга ўтказилиши 7310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счётининг дебети, 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
7310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счёти бўйича аналитик ҳисоб олинган бўнаклар тури бўйича алоҳида юритилади.
334. Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (7300)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Т/р
|
Хўжалик операцияларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1.
|
Узоқ муддатли бўнаклар олинди
|
5010—5530
|
7310
|
2.
|
Узоқ муддатли бўнаклар суммаси жорий қисмга ўтказилди
|
7310
|
6310
|
3.
|
Илгари олинган узоқ муддатли бўнаклар қайтарилди
|
7310
|
5010—5530
|
4.
|
Илгари олинган бўнаклар банк кредитлари ва бошқа корхоналарнинг қарзи ҳисобига қайтарилди
|
7310
|
6110—6190,
7110—7190
|
Do'stlaringiz bilan baham: |