Бухоро вилоят Бош Прокурори М.Истамовга
Ғиждувон шаҳар Памўза МФЙ Б.Нақшбанд кўчаси 3Б корпусида яшовчи Аҳадова Маҳкамой томонидан
+998 91 402 36 35
Ш И К О Я Т А Р И З А Мен Аҳадова Маҳкамой кўп болали онаман. Ғиждувон туман Пахта тозалаш заводида турмуш ўртоғим билан ишлаб, шу ердан нафақага чиқдик. Ишлаб турган давримизда Проф саёз томонидан бизларга шу уй берилди. Мени 1975 йил 27 сентябрда туғилган ногирон ўғлим бор. Ҳозирда шу уйда 9 та жон бош яшаймиз. 2022-йил 5-май куни қўққисдан ҳокимият ва МИБ ходимлари, тез ёрдам ва ички ишлар иштирокида кўпчилик келиб бизлар яшаб турган уйни буза бошлашди. Мен нима учун огоҳлантиришсиз бузаяпсизлар, ичида ногирон фарзандим ётиптику деганимда ҳоким Ашуров ногирон фарзандини насилка чиқариб бос деб фармоиш берди ва бошқаларга тегишли бўлган ҳожатхона омборларини бузиб ташлашди. Бу қандай вахшийлик ўша кечани ўзида ФИРДАВС дўконининг бошлиғи Иқлимахонга рухсат берилиб унга тегишли бўлган госницаларни дерезалари ўрнатилди ва ишчи кучи олиб келиб у жойлар текисланилиб, бузилган ҳожатхона ва омборхоналар жойига арча дарахтлари экилди. Демак бойлар яшасин камбағаллар изтироб чексинми. Буни қандай тушунса бўлади? Нима сабабдан биз оддий ҳалқга ҳеч ким ён босмайди. Ушбу ҳолатлар юзасидан текширувлар олиб боришини ва тегишли инсонларга чора кўрилишини инвалид боламни номидан ва кўп болали она сифатида талаб қиламан.
Аҳадой Маҳкамой :
Бухоро вилоят ҳокими Б.Зариповга
Ғиждувон шаҳар Памўза МФЙ Б.Нақшбанд кўчаси 3Б корпусида яшовчи Аҳадова Маҳкамой томонидан
+998 90 511 15 02
М У Р О Ж А А Т Х А Т И Мен ҳозирги яшаб турган ҳовлида 1962-йилда ота-онам яшаганлар. Дадам 1982-йилда, онам 1985-йилда вафот этганлар. Горс Полком қарорига асосан 1991-йилни 23-декабрида привитизация тариқасида Гор Комхоздан ушбу уйни олди-сотди шартномаси асосида сотиб олганман ва уйни қонуний расмийлаштириб олдим. Обший житяда турувчиларга 1982-йилда омборхона қурилди ва мошинаси борларга ўз хисобидан қуриш учун ер ажратилди. Шу кўчада ҳозирги вақтда 7 та гараж ва 16 та омборхона бор ва шу омборхоналарда обший житяда яшайдиган инсонларни ҳожатхонаси ҳам мавжуд. Ушбу бинолар кадастр гоогле картасида ва баъза картасида мавжуд бўлиб бу бинолар рўйхат тарзида баъзага киритилган бугунги кунда ушбу уй-жойларимизни яъни 48 та хонадонни бузиш учун огоҳлантириш эълон қилинди. Ушбу ҳолат 16-феврал якшанба куни Ғиждувон туман ҳокими Шерзод Рахимович Ашуров томонидан 48 та хонадон аъзолари ҳокимият мажлис биносига чақиртирилди. Келмаган инсонларни мажбурий тартибда ҳоким Ашуров босим остида ички ишлар ҳодимлари ва маҳалла раиси билан биргаликда ҳокимиятга мажбурий тарза олиб келинди. Мажлис бошланишини роппа роса 2 соат кутдик. Маълум бўлишича Бозоров қурувчи МЧЖ бошлиғи ва унга тегишли бўлган юрист консултантлари ҳоким иштирокида мажлисга иштирок этишди. Ушбу мажлисда бизларни обший житяда таълуқсиз бўлган 9 та хўжалик уйларини бузиб, қайта қуриш учун ҳокимни рухсатини сўрашган. Аммо ҳоким МЧЖ бошлиғини талаби асосида қуриладиган 12 этажли биноси учун ер камлик қиладиганини билдириб, ҳоким билан биргаликда тил бириктириб, бизларга тегишли бўлган уй-жойларни бузилишини ва уй қурилгунча ижарада яшаб туришлигимизни маълум қилишди. Ҳоким Ашуровдан ва қурувчидан қўлларингизда вилоят ҳокимини ва Ғиждувон туман ҳокимиятини қарори борми деган саволни бердик. Шу саволга қўшимча тарзда қурувчи Фозиловга қўлингизда қандай асос бор, сиз қизилтепадан бўлсангиз бизлар яшаб турган уй жойлар ауксионга қўйилдими. Ауксионга тендр ғолиби бўлганлигингиз тўғрисида хужжат кўрсатишингизни талаб қиламиз деганингизни ҳеч қандай ҳужжат кўрсатилмади. Нимага асосланиб 16-февралда аномалная кун бўлганлиги учун ёмғир ёғиб турганлигини ҳам, якшанба куни эканлигини ҳам инобатга олмай қўлида ҳеч қандай асос бўлмасдан туриб мажлис ўтказиб ҳалқни овора қилишдан мақсади нима? Ахир Президентимиз селектрда “Сен бузишдан олдин ўз каллангни буз” – деган сўзни айтиб ўтди. Ахир Давлат эҳтиёжи бизлар яшаб турган жойга мухтож бўлмаса ҳалқни безовта қилиб бузилади деб тинчини бузишдан мақсад нима? Яъни бизларга тегишли бўлган омборхона гараж хожатхоналар самазахват эканлигини билдиришди. Қизиғи шундаки 1982-йилдан бери омборхоналар ва гаражлар Давлат рўйхатидаги базада мавжудку. Нечта ҳоким, нечта секретарлар ўтди, наг улар бу мулкимизни хона вайрон қилишмади. Бугунги кунда самозахват деб бу жойларимиз бузилиб компенсация тўловисиз ҳалқ мулки тортиб олиниши эълон қилинди. Биз уйларни преветизация қилиб олганимизда ушбу омборхоналарни ва гараж қурулма ерларини ҳам қўшиб олганмиз. Ушбу ҳолатни самозахват деб чиқаришди. Нега 1982 йилдан бери бу бўлган қурулмалар расмийлаштириб ҳужжатлартириб мулк эгаларига берилмади. Олий мажлис ва Вазирлар маҳкамаси чиқарган бир талай қонунларга ва фармоишларга итоат қилинмай, ҳалқни иддаосини эшитмай отанга бор онанга бор қабиласида ҳалкни овора қилиб юришипти. Кадастрга борганда кадастр ягона дарчага, ягона дарча ҳокимиятга, ҳокимият прокуротурага, прокуротура яна қайтиб кадастр ва ягона дарчаларга инсонларни овора қилиб, футбол коптогидек тепиб уёқдан буёқга сарситиб юришади. Нега бундай ҳолатларга инсонларни Ўзбекистон Республика фуқароларини ҳуқуқларини Прокуротура ҳимоя қилиш ўрнига сансалорликка йўл қўйиб ҳалқни азобга қўйишади. Бу ҳолатлардан безиб кеттик. Қачонгача Ғиждувонда тўсиқ босим, амалдорларни ғайрақонуний тарздаги амаллари босим остида ҳукумронлик қилинади. Оддий ҳалқ қачонгача изтироб ва қийинчилик кўриб яшайди? Ушбу ҳолатларга эътибор берилиб, иш ҳолатларини жойида ўрганиб чиқишингизни илтимос қиламан.
Аҳадой Маҳкамой :