III. Ойлик иш ҳақига устама ҳақ белгилаш
6. Ходимнинг штат жадвали бўйича ойлик иш ҳақи (оклади) га устама 100% гача бўлган миқдорда қуйидаги мезонлар асосида йиғилади:
а) Меҳнат интизомига риоя қилиши бўйича – 20 % гача.
Ушбу меъёр ходимларнинг ишга келиб кетишларини рўйхатга олиш, муомала маданияти ҳамда марказда ўрнатилган ички тартибга бўлган муносабати орқали аниқланади.
б) Ижро интизомига риоя қилиш бўйича – 30 % гача.
Юқори ташкилотлар ва марказ раҳбарияти томонидан берилган топшириқларнинг сифати ва белгиланган муддатида бажарилиши бўйича аниқланади.
в) Эгаллаб турган вазифаси бўйича функционал мажбуриятларнинг бажарилиши сифатига қараб – 30%гача.
г) Функционал мажбуриятидан ташқари ўз фаолиятидан чиқмаган ҳолда қўшимча вазифаларни бажариш бўйича – 20% гача.
7. Иш ҳақига устама миқдори директор ўринбосарларининг ҳар ой ва йил якуни бўйича берган таклифлари асосида ишчи гуруҳи аъзолари имзоси билан директорга киритилади. Директор томонидан берилган кўрсатма асосида ишчи гуруҳ котиби тегишли ҳужжатларни расмийлаштиради.
IV. Республиканинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим ҳисобланган байрамлар арафасида ходимларни рағбатлантириш
8. Рағбатлантириш пули Республиканинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим ҳисобланган оммавий байрамлари арафасида (янги йил, “8-март Халқаро хотин қизлар байрами”, “Наврўз” умумхалқ байрами, “Хотира ва қадрлаш куни”, мустақиллик байрами, “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”, “8-декабр - Конституция куни”, “Рамазон ҳамда Қурбон ҳайити” каби) вилоят “Баркамол авлод” болалар аркази директори буйруғи асосида берилади.
V. Рағбатлантиришга доир ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш
9. Ходимнинг штат жадвали бўйича иш ҳақи (оклад)га қўшимча белгилаш, мукофотлаш директор кўрсатмасига, тегишли директор ўринбосарларининг таклифларига асосан ишчи гуруҳининг хулосаси билан тасдиқланади.
10. Ҳисобхона ишчи гуруҳ хулосаси асосида белгиланган устама миқдорини ходимнинг ойлик иш ҳақи билан қўшиб ҳисоблайди.
11. Ишга янги қабул қилинган, ишдан бўшатилган, яъни жорий ойда, чоракда тўлиқ ишламаган ходимларга мукофот ҳақиқий ишлаган иш вақти (даври)га пропорционал равишда ҳисобланади.
12. Ишчи гуруҳининг иш ҳақига устама миқдорини белгилаш тўғрисидаги якуний хулосаси ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 2 санасигача марказнинг ҳисобхонасига ижро учун тақдим этилади.
13. Ишчи гуруҳининг хулосаси асосида ходимларни моддий рағбатлантириш марказнинг буйруғи билан расмийлаштирилади.
14. Интизомий жазо амал қилиб турган муддат (интизомий жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йил, олиб ташлаш ҳоллари бундан мустасно) давомида ходимга нисбатан моддий рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.
15. Ходимни унинг иш ҳақига устама ва мукофотдан маҳрум қилиш ёки устама миқдорини камайтириш ҳақидаги бирдиргида бу ҳолатларнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилади.
16. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 100-моддаси 2-қисми 3-, 4-бандларига асосан ишдан бўшатилган ходимларга мукофот ҳисобланмайди ва тўланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |