Бухоро тумани халқ таълими бўлими Бухоро тумани - умумтаълим мактаби «в» синф рахбари


Таълим муассасалари синф раҳбари тўғрисида



Download 81,43 Kb.
bet2/18
Sana24.02.2022
Hajmi81,43 Kb.
#232197
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
7 В СИНФ РАХБАР ХХУЖЖАТИ

Таълим муассасалари синф раҳбари тўғрисида
Н И З О М
Умумий қоидалар.
Умумий ўрта таълим муассасаларида синф рахбари фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасидаги қарорлари, Халқ таълими Вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тегишли меъёрий ҳужжатлар ва ушбу низом асосида ташкил этилади.
Синф раҳбари таълим муассасасининг тарбиявий тизимидаги таянч педагоглардан бири бўлиб, ўзига бириктирилган синф ўқувчиларининг амалда белгиланган таълим ва тарбия олишларини ташкил этади.
Синф ўқувчиларининг маънавий ва маърифий тарбиясини ташкил этишда ўқитувчилар, болалар етакчиси, психолог, ота-оналар, шунингдек таълим муассасаси раҳбарияти орқали вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар, маҳалла, ҳуқуқ-тартибот идоралари, хомийлик ва васийлик комиссиялари, тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлари, ижодий уюшмалар билан ҳамкорликда иш ташкил этади.
Синф рахбари таълим муассасасида ва кенг жамоатчилик орасида синф ўқувчиларининг (ота-оналари билан биргаликда) тарбияланганлик даражасига жавобгар шахс ҳисобланади.
Унинг мақсади ҳар томонлама етук, баркамол – маънавий, ақлий, жисмоний ривожланган Шахс тарбиясини амалга ошириш, синф ўқувчиларининг қобилиятларини тўлиқ намоён этишлари учун етарли педагогик шароит яратишдир. Бу борада таълим муассасалари педогогик ва ўқувчилар жамоаси ҳамкорлигида тарбиявий ишларни ташкил этишда ҳар бир ўқувчининг ўзига хос хусусиятларига қараб ёндашишни йўлга қўяди.
Бошланғич синф ўқитувчилари ўзига бириктирилган синфга раҳбар ҳисобланадилар.
5-9-синфларда синф раҳбарлари тажрибали ўқитувчилар орасидан таълим муассасаси маъмурияти томонидан танлаб олиниб, тайинланади.
Бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади.
Синф раҳбарлари фаолиятини маънавий-маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари назорат этади ва мувофиқлаштиради.
Синф раҳбарининг вазифалари
Синф раҳбарининг асосий вазифаси - ўқувчиларнинг аҳил гуруҳларни, аниқ мақсадга йўналтирилган ишчан жамоани ташкил қила олиш ва уларни таълим-тарбияли шахслар, келажаги буюк давлатнинг ҳақиқий эгалари, комил инсонлар этиб вояга етказишдир.
Синф раҳбарлари ўқувчиларига меҳрибон бўлиши, уларнинг ўсиб-улғайишларини педагогик кузатувлар асосида назорат этиши, ёрдамга мухтож ўқувчиларга якка ҳолда ёндоша олиши лозим. Шу асосда улар қалбида миллий ғурур, ватанпарварлик, меҳр-мурувват, масъулият, ташаббускорлик, ишбилармонлик каби хислатларни уйғотади.
Синф раҳбари ишини ўқувчиларнинг ёш ҳусусиятларини ва умумий ривожланиш даражаларини, қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда, кенг қамровли тарбиявий ишлар ва аниқ мезонлар асосида ташкил этади. Жумладан:

Download 81,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish