БУХОРО МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
«Электр механикаси ва техналогиялари» кафедраси мажлисининг
5 сон баённомаси.
Бухоро ш. 15.11.2019 йил
Қатнашдилар:
доц.И.И.Хафизов,
доц.А.Вохидов,
доц.Д.А.Рахматов,
доц.Б.Х.Шайматов,
к. ўк..Н.К.Бабаназарова,
асс.А.Т.Паноев..асс,
асс.Н.Уринов,асс. асс.
асс.Шарипов Ш, асс.Сатторов Т,
асс.Ғаффоров К.,
лаб.Бахранова З.,каб.муд.Ғайбуллаев Ж.
Кун тартиби :
3. Ҳар хил масалалар.
А)”Электр механикаси ва техналогиялари” кафедраси стажёр- ўқитувчиси М.О Ғафуров “Электр технология асослари” фанидан ўтказган очиқ дарсининг муҳокамаси.
Кун тартибидаги хар хил масала бўйича кафедра мудири в.б. доц. И. И. Ҳафизов сўзга чикиб, 15 ноябрь куни 2-бинонинг 408-хонасида 1-жуфтликда “Электр механикаси ва техналогиялари” кафедрасининг доц М.О Ғафуров томонидан 608-17 “ЭЭЭ” йўналиши талабалари учун “Электр технология асослари” фанидан “Қаршилик электр печларининг иссиқлик жараёнлари” мавзусида очиқ дарс ўтказилди. Дарсда “Электр механикаси ва техналогиялари” кафедраси мудири в.б.доцент И. И. Ҳафизов, кафедра доценти Д.А.Рахматов, кафедра катта ўқитувчилари Н.К.Бабаназарова, ассистентлардан Н.Н.Ўринов, К. Ғаффоров, С.Ш Рустамов ва Ф.Ф Музаффаровлар қатнашдилар. Муҳокама учун сўзни кафедрамиз доценти Д.А.Рахматовга бераман: М.О Ғафуров томонидан 17 ноябрь куни “Қаршилик электр печларининг иссиқлик жараёнлари” мавзусида 2-бинонинг 408-хонасида 1-жуфтликда очиқ дарс ўтказилди. Дарсда рўйхатдаги 27та талабадан 26 таси қатнашди.Дарснинг бошида янги мавзуни тушунтиришдан олдин ўқитувчи ўтган дарс мавзусидан савол-жавоб олиб борди. Талабалар ўтилган дарсни такрорлашда фаол иштирок этиб саволларга тўғри ва тўлиқ жавоб беришди. Янги мавзуни тушунтиришдан олдин. бу мавзу асосида талабаларга тарқатма материаллар тарқатилди ва янги педагогик технология асосида яратилган модулли ўқитиш технологияси бўйича жорий мавзунинг тақдимоти талабаларга тақдим этилди. Мавзудаги ҳар бир режани слайдлар асосида талабаларга тушунтириб берилди. Асинхрон машинанинг таърифи, тузилиши, ротор чўлғамининг тузилишига кўра асинхрон моторларнинг турлари, ишлаш принципи тўлиқ ва аниқ мисоллар ёрдамида слайдлар ва видеороликларни қўллаб талабаларга тушунтирилди. Дарс давомида “Ақлий ҳужум”,”БББ”, Блиц-сўров каби фаол ўқитиш методларидан фойдаланилди. Дарс юқори савияда, жуда қизиқарли ва олий таълим талабларига мос равишда ўтказилди. Фанга оид мейёрий ҳужжатлар текширилиб кўрилганда очиқ дарс мавзуси календар режага мос келиши аниқланди.Ўқитувчида “Электр технология асослари” фанидан ўқув-услубий мажмуа, ишчи дастур,календар режа, маърузалар матни, модулли ўқитиш технологияси, тарқатма материаллар мавжудлиги кўриб чиқилди. М.О Ғафуров томонидан бутун дарс давомида янги ахборот технологияларидан тўлиқ фойдаланилди. Шу билан бирга талабаларга мавзу асосида тайёрланган слайдлар кўрсатилиб, тушунтириб берилди. Хулоса қилиб айтганда дарс олий таълим талабларига мос равишда юқори савияда ўтказилди. Шуларни инобатга олиб “Электр механикаси ва техналогиялари” кафедрасининг доц М.О Ғафуров томонидан 608-17 ЭЭЭ йўналиши учун “Электр технология асослари” фанидан “Қаршилик электр печларининг иссиқлик жараёнлари” мавзусида ўтказилган очиқ дарсини ижобий деб баҳолашни таклиф этаман.
“Электр механикаси ва техналогиялари” кафедрасининг катта ўқитувчиси Н.К.Бабаназарова сўзга чиқиб, мен ҳам Д.А.Рахматовнинг таклифига тўлиқ қўшиламан, чунки М.О Ғафуров шу кафедрада 3 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда ва шу йиллар ичида минглаб талабаларга билим бериб келди ва ўз касбининг фидоий инсонларидан деб биламан, шунинг учун бу таклифни якдиллик билан қабул қиласизлар деб ўйлайман.
Кафедра мудири в.б. И.И.Ҳафизов сўзга чикиб, 15 ноябрь куни 2- бинодаги 408-хонада “Электр механикаси ва техналогиялари” кафедрасининг катта ўқитувчиси М.О Ғафуров томонидан 608-17ЭЭЭ йўналиши учун “Электр технология асослари” фанидан “Қаршилик электр печларининг иссиқлик жараёнлари” мавзусида ўтказилган очиқ дарсни олий таълим талабларига тўлиқ жавоб беришини инобатга олиб “ижобий” баҳолашни таклиф этаман. “Электр механикаси ва техналогиялари” кафедрасининг барча педагог-ходимлари бу таклифни якдиллик билан қўллаб-қувватладилар
Кафера йиғилиши қарор қилади :
“Электр механикаси ва техналогиялари” кафедраси доц М.О Ғафуров томонидан 608-17 ЭЭЭ йўналиши учун “Электр технология асослари” фанидан “Қаршилик электр печларининг иссиқлик жараёнлари” мавзусида ўтказилган очиқ дарси таълим талаблари даражасида деб топилсин ва “ижобий” баҳолансин.
Кенгаш раиси И.И.Хафизов
Котиби: Бахранова З.Б.
Do'stlaringiz bilan baham: |