Полушниксимонлар – Isoetopsida синфи .
Полушниксимонлар – Isoetopsida синфи юқорида кайт этилганидек учта қабилага бўлинади. Улардан селогиноланамолар ва полушникнамолар қабилаларининг вакиллари ҳозирги пайтда ҳам ер шарида кенг тарқалган. Лепидодендрономолар қабиласи эса факат казилма холида учрайди.
Бу синфниг деярли ҳамма вакилларида барги тилчли бўлиши гаметофити редукцияланганлиги ва бир жинслилиги, кўпчилик турларини спорофитларида типик илдиздан ташкари ризофораларга эга бўлиши билан характерланади ва ликоподиумсимонлар синфидан фарқ қилади.
Селагинеланамолар Selaginellales қабиласи . Бу қабила шу ном билан аталувчи бирта оила ва биргина туркумдан иборат бўлиб, 700 га якин турни уз ичига олади . Селагинелла турлари асосан тропик ва суптропик иклимли раёнла рда тарқалган утчил Ўсимликлардир. Бу қабила вакиллари ичида тошлок чулларда учрайдиган ксерофит вакиллари ва боткокликларда усувчи турлари ҳам бор. Собик СССР териториясида селогинелланинг 8 тури учрайди.
Қабиланинг номи Sucopulium Selago деб К.Линней томонидан аталган турнинг номидан олинган. Линней уша давирда селагинелланинг сернам , ёруглик кам тушадиган мухитда усувчи турларида пояси нозик ,яшил ёки баъзан жигарранг бўлиб ,майда барглар билан копланган .
Қуруқ ва ёруг шароитда мослашган турларида эса пояси дагал ва купинча жигарранг ёки кизил рангли барглари кулранг яшил бўлади.
Селогинеллалар новдасининг тузилишига кўра 2 та группага ажратилади: радиал симметрик новдалари бўлиб (50 ка якин турларда), унда барглар сперал холда жойлашган. Колган кўпчилик (650 тадан) турларда эса дорзавентрик новдага эга бўлиб, уларда барглар турт катор бўлиб жойлашган .устки икки каторини барглари кичик,ёнтомонидаги икки катор барглари эса йирик бўлади. Дорза вентрал новдали вакилларни кўпчилигида гетерофилия ходисаси мавжуд.
Барглари оддий, бутун. Барг пластинкасининг шакли юмалок, ннаштарсимон .Баргнинг мезофилида сув утларникига ўхшаш пластидаси мавжуд, хромотофор шаклида баргнинг характерли белгиларидан яна бири унинг юза томонини тилчага эга бўлишидир. Бу хол шу қабилага кирувчи турлар учун систематик белги вазифасини утайди. Бироқ тилчанинг функцияси аник эмас. Селогинелла тупрокка дихотомик шохланган илдизи ёрдамида бирикади .илдизи поянинг асосидан тараққий этган бўлиши мумкин ёки ётиб усувчи вакилларида поя буйлаб жойлашган бўлиши мумкин.
Поянинг асосида жойлашган 1- тартиб илдизи ер усти ваер ости кисимларидан иборат.Биринчи тартиб илдизнинг ер устки қисми бироз йўғонлашган бўлиб, илдиз тукчаларига эга эмас.Илдиз тукчалари I-II ва бошка тартиб илдизларнинг ер ости қисмидагина тараққий этади.
I-тартиб илдизнинг пўстлок қисми анатомик тузилиши жиҳатидан уша Ўсимликнинг пояси пўстлогини анатомик тузилишига ўхшаш бўлади .Хатто ташқи коплагич тукима каваитда хлоропластларни ҳам учратиш мумкин.
II-илдизларда илдиз кинчалари,илдиз тукчаларини булмаслиги,базан хлорпластлар хисобидан яшил рангча бўлиши ва навбатдаги новдага айланиши, айрим ботаниклар томонидан уни ризофора деб аташга сабаб бўлган. Бироқ типик яшил тараққий этган ризофорага факат селагинеллаларни бизгача етиб келмаган вакилларида ва айрим чин полушникларда бўлади.
Селагинеллалар ҳам вегетатив жинсиз ва жинсий йуллар билан купаяди. Вегетатив купайиш айрим вакилларида поясининг айрим бугимларига бўлиниб илдиз отиши ёки айримларида тугунак , пиёзчалар ёрдамида купаяди. Селагинеллалар асосан жинсиз ва жинсий йул билан купаяди. Жинсиз купайишда спора бошокларида макро, мего ёки микроспорангиялар тараққий этади. Спора бошоклари ёки стробила 3мм дан 8 см гача узунликка эга бўлиб новданинг учки қисмида тараққий этади.
Спорангиялар узини қисқа банди ёрдамида спорафилга ёпишган бўлади. Селагинеллалар ҳар хил спорали Ўсимликлардир. Шунинг учун унинг микроспорангиясида куп микдорда кичик микромералар ҳосил бўлади. Микроспорангияда эса бирта ёки тўрта макроспора етилади.Спораларнинг ташқи мухитга тарқалиши спорангияларнинг чатнаб ёрилиши туфайли содир бўлади. Қулай шароитга тушган микроспопра усиб эркаклик гаметофитини ҳосил этади. Бироқ ёш эркак гаметофит битта вегетатив ва битта антеридийдан иборат гаметофит аста- секин микропора ичида тараққий этиб, сўнгра унинг уч нурли кесмали изидан ёриб ташкарига чикади.
Шундай килиб, микроспорадан тараққий этган редукцияланган гаметофитни антерийдисидан икки хивчинли сперматазоидлар бирин кетин ташкарига чикарила бошлайди. Ургочи гаметофитнинг Тараққиёт и ҳам худди эркак гаметофитга ўхшаш бўлади ва макроспора пўстини ичида жойлашгандир. Унда архегоний тараққий этади. Намлик ёрдамида сперматозоидлар келиб архегонийдаги тухум ҳужайрани уруғлантиргандан сўнг ҳосил бўлган зиготадан яна янги ёш селагинелла уса бошлайди.
Селагинеллалар гаметофитнинг редукцияланганлиги жиҳатидан ҳам плаунларнинг биринчи синфини вакилларидан фарқ қилади. Селагинеллаларнинг ҳар хил спора ҳосил этиш ва гаметофитнинг редукциясини эволюцион жиҳатидан аҳамиятга эга, ушбу белгиларни тараққий этиш аста- секин спора билан купайишдан уруг ёрдамида купайишга утиш учун замин ҳозирлаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |