I БОБ. ТАДҚИҚОТ МУАММОСИ БЎЙИЧА АДАБИЁТЛАР
ТАҲЛИЛИ.
1.1. Хотин-қизлар спорти баркамол авлодни тарбиялаш
хизматида
Ўзбек ҳалқи ўз тарихида ҳам ақлан, ҳам жисмонан баркамол,
бақувват фарзандларига меҳр кўрсатишгина эмас, балки бутун Эл
юрт, миллат озодлиги йўлида жон олиб жон беришга қодир фидоий
инсонлар кўп кўрган. Уларнинг ёрқин ва сўнмас сиймоларини бадиий
асарларга олиб кирган. Достонлардан ўрин олган Алпомиш,
Барчиной, Тўмарис, Фарход каби жасур қаҳрамонлар билан
фахрланишган. Юртбошимиз ибораси билан айтганда «Не-не
баходирларнинг елкасини ерга теккизган афсонавий Алпомиш,
забардаст Фарход ҳақидаги ривояту достонлар, афсона эмас, ҳалқ
рухининг, ҳалқ мардлигининг тимсолидир»(11). Жаҳонга
машхур
аждодларимиз буюк давлат арбоби, саркарда Амир Темур, Бобур
Мирзо, Мирзо Улуғбек, Жалолиддин Мангуберди нафақат ўзлари
пахлавонлик мардлик адолатлилик инсонпарварлик, илм фан бобида
ўрнак бўлганлар, балки ўз аскарлари, бўлажак эл юрт химоячилари
тарбиясига алоҳида эътибор берганлар. Башарият ривожланишида ва
унинг порлоқ келажагига беқиёс хисса қўган аждодларимиз Ал
Хоразмий, Ал Беруний, Абу Али ибн Сино, Ал Фарғоний, Навоий,
Фурқат каби кўпдан кўп олиму алломаларимиз ҳамда диният илмида
донг таратган оламга машхур Ал Бухорий, Баховуддин Нақшбанд,
Ахмад Яссавий каби уламоларимиз ҳам ёшларга маънавий ва
жисмоний тарбия бўйича сабоқ берганлар (11). Яқин ўтмишимиз
мутафаккир маърифатчилари бўлган Абдулла Қодирий, Абдулла
Авлоний, Фитрат, Чўлпон, Бехбудий, Усмон Носир ва бошқа кўпгина
алломаларимизнинг рисолаю ўгитлари ёшлар хаёти ва тарбияси
билан чамбарчас боғлиқ, лекин Собиқ иттифоқ даврида улуғ
аждодларимизнинг бебаҳо маданий маърифий мерослари илм фанга
оид мангу долзарб асарлари ҳамюртларимиз, ёшларимиз онгига
ўзгача талқин билан тақдим этилган, улранинг маънавий маданий,
хатто жисмоний шаклланишида ҳам катта тўсиқларга учраганлар.
Лекин мустақиллик шарофати туфайли мамлакатимизнинг турли
худуларида, айниқса, узоқ қишлоқларда замонавий тиббий-даволаш
ва профилактик мажмуалар, илғор технологияларга асосланган
диогностик ва муолажа марказлари бунёд этилиб, ҳалқимиз она ва
болаларга хизмат кўрсатиб келмоқда (7). Президентимиз томонидан
турли йилларнинг “Инсон манфаатлари” (1997), “Оила” (1998),
“Аёллар” (1999), “Соғлом авлод” (2000), “Она ва бола” (2001),
“Қарияларни қадрлаш” (2002), “Обод махалла” (2003), “Меҳр ва
мурувват” (2004), “Сиҳат саломатлик” (2005), “Ҳомийлар ва
шифокорлар” (2006), “Ижтимоий химоя” (2007), “Ёшлар йили” (2008),
“Қишлоқ тараққиёт ва фаровонлик” йиллари деб эълон қилиниши ва
шу муносабат билан ишлаб чиқилган узоқ муддатли давлат
дастурларининг изчиллик билан амалга тадбиқ этилаётганлиги
соғлом
турмуш
тарзини
кучайтириш,
аҳоли
саломатлигини
мустаҳкамлаш,
маънавий-маданий,
ижтимоий-иқтисодий
имкониятларни шаклланишига олиб келмоқда.
Мустақиллик туфайли ва Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А. Каримовнинг одилона сиёсати асосида миллат генофондини
шакллантириш ва баркамол авлодни тарбиялаш воситаси бўлмиш
жисмоний тарбия ва спрот тобора миллий истиқлол мафкурасини
“стратегик” қуролига айланиб бормоқда. Ўзбекистон Конститутцияси
(6), “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий
дастури ” (5) каби концептуал хужжатларда жисмоний тарбия ва
спортга алоҳида эътибор берилиши, 1992 йилда “Жисмоний тарбия
ва спорт тўғрисида ” Қонуннинг (1) қабул қилиниши ва 2000 йилда
унинг янги тахририни (2) ҳаётга тадбиқ этиш, “Ўзбекистонда
жисмоний табия ва спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари
тўғрисида”ги (4) қарорлар, ҳамда уларнинг изчиллик билан ҳаётга
босқичма-босқич жорий этилаётганлиги жисмоний тарбия ва спорт
жумладан, хотин-қизлар спорти давлат сиёсатининг устивор
йўналишлари доирасида равнақ топаётганидан далолат беради ва шу
сохада фаолият юргизиб келаётган мутахассисларига юксак маъсулият
юклайди, балки юритмизнинг ҳар бир фуқаросини жисмоний тарбия
ва спортга бўлган муносабатини қайта кўриб чиқишга ҳамда
тасаввурини кенгайтиришга ундайди (16). Қайд этиш лозимки,
таълим сиҳат-саломатлик, жисмоний тарбия ва спортга оид
ҳужжатларда ўз аксини топиб келаётган Давлат дастурларининг янада
чуқурроқ ва глобал миқиёсда амалга оширилишида, бугунги ва
келажак авлодни маънан ҳамда жисмонан соғлом қилиб тарбиялашда
хотин-қизлар спортини ривожлантириш ўрни беқиёсдир(15).
Бинобарин спорт инсонниг меҳнатга ва ўзига зарурий
фаолиятларга тайёрловчи уссуллардан бири хисобланади, нафосат ва
одоб аҳлоқ тарбияси бобида, байналминал алоқаларни мустаҳкамлаш
ва уларни ривожлантиришда муҳим восита хисобланади (24).
Do'stlaringiz bilan baham: |