Тадқиқот мақасади:
Ҳотин-қизларнинг жисмоний тарбия дарсларини ва спорт
машғулотларини самарадорлигини оширишда аёл мураббийларнинг
тутган ўрнини аниқлаш.
Тадқиқот вазифалари:
1. Жойларда
хотин-қизлар
спортини
ривожлантиришда
аёл
мураббий (мутахассис, кадр)лар билан таъминланганлик
даражасини аниқлаш.
2. Хотин-қизларни жисмоний тайёргарлигини ривожланишини
аниқлаш.
3. Анкета сўровнома орқали ўқувчи қизларни жисмоний тарбия ва
спортга бўлган қизиқишини аниқлаш.
Илмий янгилиги:
Малакали аёл мураббийларни кўпчиликни ташкил қилиниши
хотин-қизлар спортини ривожланишига ва бу орқали юқори
малакали спортчи хотин-қизлар сонини оширишга олиб келади.
Тадқиқот объекти:
Малакали аёл мураббийлар орқали спорт билан шуғулланувчи
хотин-қизлар сафини кенгайтириш.
Таҳсинга сазовор жойи шундаки, президентимизнинг хар-бир
асарлари ёки маърузасида қайси соҳа ёки йўналишга оид бўлишидан
қатъий назар, унда кўпинча жисмоний тарбия ва спорт мавзусига
алоҳида урғу берилади.
Чунончи жисмоний тарбия – умумий тарбиянинг бир тури бўлиб,
унинг асл мазмуни харакатларга ўргатиш ва инсоннинг жисмоний
сифатларини тарбиялашдан иборат (25).
Жисмоний тарбия ва спорт нафақат иқтидорли спортчилар
тайёрлаш учун, балки соғлом генафондни таъминлаш ва баркамол
авлодни тарбиялашга хизмат қилиши даркор (24). Юртбошимиз
айтганидек: “соғлом, билимли ва фидойи фарзандлари бўлган ҳалқ
албатта ўзининг келажагини барпо этади” (10). Демак оммавий спорт,
айниқса хотин-қизлар спортини илмий асосда ривожлантириш,
унинг ташкилий ва технологик асосларини яратиш, бугунги куннинг
долзарб масалаларидан биридир.
Хотин-қизлар
спортини
ривожлантириш
суръатини
жадаллаштириш, айниқса, қишлоқ худудларда ўқувчи ёшларни
жисмоний тарбия ва спортга оммавий жалб қилиш ҳамда уларнинг
мунтазам шуғулланишларига шароит яратиш, умумий ўрта таълим
тизимини такомиллаштириш бўйича қабул қилинган истиқболли
режа вазифаларини изчиллик билан амалга ошириш каби долзарб
масалаларни Давлат умуммиллий дастурига асосан глобал миқиёсда
самарали хал қилиш имкониятларини очиб беради (12).
Шу билан бир қаторда болалар, ўқувчи ёшлар ва хотин-қизлар
спортини тўғри ташкил қилиш, улар организмини ривожлантириш
хар бир жисмоний сифат ва функционал имкониятларини ўзига хос
сенситив
даврларини
эътиборга
олиш
зарурлиги
билан
боғлиқдир(15).
Таъкидлаш
жоизки,
жисмоний
тарбия
ва
спорт
машғулотларининг самарадорлиги нафақат уларнинг узлуксизлиги
ва мунтазамлилиги билан белгиланади, балки, у машғулотлар ҳажми
муддати ва таъсир этиш қиймати билан асосланиши лозим
(27).Бинобарин хотин-қизлар спортида аёл мураббийларнинг
нечоғлик муҳим аҳамият касб этишини аниқлаш ва уларни
жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун
шароит яратиш ва шу шароит самарадорлигини ошириш билан
боғлиқ бўлган моддий, хуқуқий, меъёрий ва ташкилий омиллар
ҳолатида муҳим аҳамият касб этади (16).
Маълумки, хотин-қизлар спортини ривожлантириш фақатгина
масаланинг моддий –техник жиҳатлари билан белгиланмайди, балки
шу авлодни глобал миқёсда жисмоний тарбия ва спортга жалб
қилиш, машғулотларни миллий асосда ташкиллаштириш ва спорт
маҳоратларини фундаментал бўлиши аёл мураббийларнинг
тайёргарлигини самарали шаклланиши муҳимлигига эътибор
қаратади (17).
Do'stlaringiz bilan baham: |