Бухоро давлат университети органик ва физколлоид кимё кафедра нефть ва газ кимёси фанидан



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana22.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#693027
  1   2
Bog'liq
лекция 6



 
БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
 
ОРГАНИК ВА ФИЗКОЛЛОИД КИМЁ КАФЕДРА 
 
Нефть ва газ кимёси фанидан
Маъруза №6 
НЕФТ ТАРКИБИДАГИ АРОМАТИК УГЛЕВОДОРОДЛАР
ВА ҚЎШИМЧА МАҲСУЛОТЛАР
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Маърузачи: Ф.М. Нурутдинова 
 
 


Режа: 

1. Нефт таркибидаги аренлар ва уларнинг 
хоссалари

2. Нефтнинг гетероатомли бирикмалари ва 
маъданли (минерал) компонентлари 

3. Нефтнинг кислород сақлаган бирикмалари 

4. Нефт ва нефт маҳсулотларини олтингугурт

сақлаган бирикмалари 


Турли нефтлардаги аренлар миқдори кенг оралиқда
ўзгаради ва у қоида бўйича 15 дан 50 % ни ташкил этади. 
Нефтлардан 400 та намунаси таркибини ўрганиш
натижасига кўра, аренларнинг ўртача миқдори кам 
парафинли нефтларда 37,4 % ни, ўртача парафинли 
нефтларда 30,6 % ни, юқори парафинли нефтларда 20,8 % 
ни ташкил этади. Қаттиқ углеводородлар миқдори кам 
парафинли нефтларда 1,0 % дан кам эмас, ўртача
парафинли нефтларда 1,0 дан 7,0 % гача, юқори
парафинли нефтларда 7,0 % дан ортиқ миқдорини ташкил 
этади.
Нефтдаги аренлар бензол ва унинг гомологлари,
шунингдек би– ва полиҳалқали углеводородлардир. Нефт 
таркибидаги гибрид углеводородлар ташкил топган фақат
ароматик ҳалқали бирикмалар эмас балки занжирли 
алканлар ва тўйинган ҳалқали бирикмалар учрайди.


1930–1960 йилларда америкалик олим Ф.Д. Росси
ва шогиртларини кўп йиллик изланишлари натижаларига 
асосан Поика–Сити (АҚШ) нефти бензин фракцияси 
таркибида 100 тадан ортиқ аренлар борлиги аниқланди ва 
идентификация 
қилиниб 
ажратиб 
олинди. 
Бензин 
фракциясида асосан бензол, толуол ва С
8
, С
9
аренларнинг ҳамма назарий мумкин бўлган изомерлари
иштирок этади. Поика–Сити (АҚШ) нефтида
аренларнинг нисбати С
6
: С
7
: С
8
: С
9
= 1 : 3 : 7 : 8 га тенг.
Турли нефтларнинг бензин фракциясида бензол
углеводородлари миқдори қоида бўйича, ҳалқага
боғланган ўринбосарлар сони ортиши билан ортади,
алкил занжири узунлиги ортиши билан камаяди. Поика–
Сити (АҚШ) нефтида толуол, этилбензол, пропилбензол,
бутилбензол миқдори тегишлича 0,51; 0,19; 0,09 ва 0,026 % 
ни ташкил этади. 


Бензолнинг С
10
таркибли
гомологлари асосан 180–200 
0
С
ҳароратда ҳайдаладиган фракцияда
учрайди. Уларнинг ичида тетраметил–
ва диметилэтил– ҳосилалар кўп учрайди. 
Бензол қатори углеводородлари би– ва
полиҳалқали аренларга нисбатан юқори
фракцияда қайнайдиган – керосин, 
газоил ҳатто мой фракцияларда кўп 
миқдорда учрайди. 


 
Нефтнинг 230 – 275
0
С ҳароратда ҳайдаладиган
фракциядаги бензол углеводородлари таҳлили шуни 
кўрсатдики, асосан (I) тур тузилишли икки– ёки уч–
алмашинган ҳосилаларбитта ёки икки метил гуруҳи
сақлаган ва узунлиги (6–8 та углерод атоми бўлган) кучсиз
тармоқланган алкил занжирли углеводородларни сақлайди. 
Ўртача фракцияда ҳатто алкил ўринбосарли изопрен 
тузилишли II тур бензол ҳосилалари топилди. Бу 
углеводородлар β–каротин ҳосилалари билан бевосита генетик 
боғланган.


Бирта бензол ҳалқасини сақлаган гибрид
углеводородларга индан (XIV) киради, у ва унинг 
гомологлари бензин фракциясида оз миқдорда 
топилган. Керосин фракциясидан эса тетралин (XV) 
ва унинг метил ҳосиласи ажратиб олинган.


С
19
– С
20
моноаренлар ҳам
идентификация қилинди. Бу ҳамма 
углеводородлар 
изопреноид 
алкил
ўринбосарларни сақлаган бензол ҳосилалари
бўлиб 
реликт
бирикмаларга киради, улар 
нефтнинг органик келиб чиқишини
тасдиқлайди. Аренларнинг концентрацияси
организмда жуда кам, улар табиатда дастлабки
биологик моддаларнинг углерод склети 
сезиларсиз даражада ўзгариши натижасида 
табиий катализаторлар иштирокида осон ҳосил 
бўлиши мумкин.


А.Ф. Добрянский нефтнинг чуқур
метаморфизм фракцияси бўйича аренларнинг
тақсимланиш тавсифи ва миқдорини бир–
бирига боғлиқлигини кўрсатди. У ҳамма
нефтларни учта синфга ажратишни таклиф 
этди:
1) 
нефт, 
юқори 
фракцияда 
конденсирланадиган полициклик аренлар 
миқдори юқори;
2) нефт, ўртача фракцияда (250–450 
0
С) 
аренлар миқдори энг кўп;
3) енгил метанли нефт, 300 
0
С гача
фракцияда аренлар конденсирланади.














Нефтикимё саноатида ксилолни ишлатилиш соҳалари



Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish