Бухоро давлат университети мактабгача ва бошланғич таълим факультети бошланғич таълим назарияси кафедраси



Download 43,13 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi43,13 Kb.
#287791
Bog'liq
1 14 январь Ватан химоячилари куни


БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
МАКТАБГАЧА ВА БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ФАКУЛЬТЕТИ
БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ НАЗАРИЯСИ КАФЕДРАСИ
профессор-ўқитувчиларининг Бухоро вилояти Қоракўл тумани 44-ўрта умумтаълим мактабининг Ватан ҳимоячилар кунига бағишлаб ўтказилган тадбир


Қўшма БАЁННОМАСИ


Қоракўл тумани 14.01. 2021













Қатнашдилар:

Доцентлар: М.Ё.Рўзиева (кафедра мудири), Б. С. Жамилова, Н.Қ.Эсанов, Ф.С.Сафаров, Ш.М.Истамова; ўқитувчилар: И.Ф.Шарипова, Д.Б.Аҳмедова, С.Р.Акрамова, М.Бобоева, С.Луқмонова.



Кун тартиби:

  1. 14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни”.

  2. Ватан ҳимояси муқаддас бурч.



Кун тартибидаги 1 масала юзасидан мактаб директори Ҳ.Бекпўлатова сўзга чиқиб:
“Ассалому алайкум азиз дўстлар, ҳурматли тадбир иштирокчилари!
Шу кунларда биз мустақил ва демократик Ўзбекистон Республикасининг тинчлик, осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш йўлида ўз хизмат бурчини сидқидилдан адо этиб келаётган ватанимиз ҳимоячиларининг қутлуғ айёмини катта қувонч, улкан ютуқлар, асосийси, шукуроналик ва яхши кайфият билан нишонламоқдамиз. Шу муносабат билан Сиз азизларни, сизлар орқали бутун туманимиз аҳлини 14 январ “Ватан ҳимоячилар куни” байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ватан деганда аввало барча барчамизнинг кўз ўнгимизда онажонларимиз тимсоли гавдаланади. Негаки, ватан ва она тушунчалари бири бирига шунчалик чамбарчас боғлиқки, зинҳор айро тутиб бўлмайди. Оналаримиз сизу бизни оқ ювиб оқ тараб, оқ сут бериб, бутун жисму жонини, иссиқ меҳрини керак бўлса бутун умрини бағшида этишган. Муаззам ватанимиз ҳам барчамизга ана шундай эҳтиром ва эркни инъом этганини сўз билан ифодалаш мушкул. Шунинг учун ҳам жаннатмакон диёримизни севиб ардоқлашга, тинчлик ва осойшталигини кўз қорачиғидек асрашга барчамиз бирдек масъулмиз......”
Кун тартибидаги 2 масала юзасидан БухДУ ўқитувчиси Н.Қ.Эсанов сўзга чиқиб: “Тинчликнинг қадрига етиб яшаш керак. Шу азиз Ватан барчамизники экан, уни авайлаб-асраш ҳам барчамизнинг чин фарзандлик бурчимиздир.
Дарҳақиқат, тинчлигимиз, осойишталигимиз, баракали меҳнат қилишимиз, фарзандларимиз ўсиб-улғайишлари, комил инсон бўлиб етишишларида, шубҳасиз Ватан ҳимоячиларининг ўрни, шижоати ва жанговар руҳи беқиёсдир. Юрагида Ватан ва халқ севгиси мустаҳкам жой олган, шижоатли ўғлонлар юрт сарҳадларини сергаклик билан қўриқламоқдалар. Уларнинг бу бедорликлари нақадар савобли иш экани ҳақида жаноб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар. "Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари посбонлик қилиб мижжа қоқмаган кўзни дўзах оташи куйдирмайди".
Ватан ҳимоячиси дегани, энг шарафли ва олий касб эканлигини яхши билган йигитларимиз ҳар томонлама, жисмоний ва маънавий жиҳатлардан лойиқ бўлишликни яхши англайдилар ва шу сифат ва хислатларни эгаллашга ҳаракат қиладилар, зеро улар Ватан ҳимояси хаёт-мамот масаласи эканини, уларнинг туриш-турмуши, эл-юрт тақдири шу нуқтада туташишини англаб етганлар. Улар аввало ўз ота-оналарини, ака-укаларини, опа-сингилларини ҳимоя қиладилар. Ўзлари туғилган шаҳар, қишлоқларни, қавму-қариндошлари, бир сўз билан айтганда Она-Ватанни қўриқламоқдалар.
Тинчликни мустаҳкамлаш йўлида ҳар бир киши ўз бурчини сидқидилдан, ихлос ва эътиқод ила бажармоғи лозим. Аксинча, Ватан ҳимояси йўлида хизмат қилаётган ҳар бир ҳарбий хизматчи ўзига топширилган вазифани Аллоҳ ва инсонлар ҳузуридаги улуғ масъулият деб билмоғи ва ҳарбий қасамёдни, ваъдаларини бажариши муҳимдир.
Шунингдек, Ватан ҳимоясида фақат ҳарбий кишилар эмас, балки шу заминда яшаётган барча фуқаролар - ўқитувчи ёки шифокор бўладими, тадбиркор ёхуд хизматчи бўладими, қаерда бўлмасин ўз Ватанини ҳимоя қилиши керак. Ҳимоя қилиш деганда фақат қурол билан эмас, керак бўлса сўз билан ғанимларга раддия бериш билан Ватанга тош отувчилар ва иғвогарларга қарши кураш йўллари билан инсон ўз юртини, миллатини, халқини ҳимоя қилиши зарур. Бу ҳам иймоний бурчга киради.
Ватан ҳимоячиси бўлиш янада шарафли бурчдир. Киндик қони тўкилган ватанни, шу мустақил юртни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш инсон учун гўё ўз оиласини, шаънини, номусини, иймон-эътиқодини ҳимоя қилиш кабидир.- деб барча ватан ҳимоячиларни байрам билан табрикладилар.
Тадбир охирида иштирокчилар ватан ҳимояси ҳақида ўзларининг фикр мулоҳазарини билдириб ўтдилар.
Download 43,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish