“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
117
Айтиш мумкинки, миллат, ватан, ҳалқ истиқболи йўлида амалга оширилаётган ислоҳатларни,
миллий уйғониш ғоясини рўёбга чиқарадиган авлод ҳар томонлама етук бўлмоғи керак. Бунинг учун
ёшларга миллий ўзликни англатиш, уларнинг қалби ва онгига миллий ва умуминсоний қадриятларни
сингдириш, замонавий билимлар билан қуроллантириш, маoнавий ва жисмоний жиҳатдан чиниқтириш
лозим. Айнан шундай баркамол авлод эл-юртимизнинг фаровон ва бахтли келажагини ҳал қилишдек
катта масъулият билан боғлиқ шарафли ишни адо этишга қодир бўлади.
ЎРТА МАХСУС КАСБ-ХУНАР КОЛЛЕЖЛАРИНИНГ МАХСУС ТИББИЙ ГУРУҲЛАРИДА
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСИНИ ЎТКАЗИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Сайдқулов З.В., ўқитувчи
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Чирчиқ ш.
Республиками мустақиллика эришга хам йигирма йиллан ошди.Бу билан бугунги кунда олиб
борилаётган чуқур ислохатларнинг энг асосий келаётган ёш авлоднинг хар тамонлама ақлий, ахлоқий
ва жисмоний жихатдан ривожлантиришга этиборни кучайтириш бўлиб,бунда жисмоний тарбия ва
спорт мухум ахамият касб этади.Шу сабабдан бугунги куннинг тарақиёт йўлида илдам қадамлар билан
олҳа бораётган мамлакатимизда таълим тизимини тубдан ислох қилиш ва такомиллаштириш ,унга
илҳор педагогигк ва замонавий ахборат техналогиялар жорий этиш,таълим самарадорлигини
оширишга давлвт сиёсати даражасига кўтарилган.
Инсон саломатлиги жамийки бор нарсанинг хаммасидан устун ва қиммат туради.Айниқса
ёшлигиданоқ соғлом қилиб тарбиялаш уни хар томонлама етук шахс қилиб тарбиялаш эса хам қиммат
туради.
Тадқиқотнинг долзарблиги
. Инсон соғлиғи биринчи навбатда унинг соғлом ҳаёт тарзига
боғлиқ. Соғлом ҳаёт тарзини шакллантиришнинг асосий омили ҳисобланган жисмоний маданият
(физкультура) ва унинг ахоли ўртасида тарғибот қилиш масалалари бўйича тадқиқот ишлари олиб
борилган. Бу ишларда ушбу муаммонинг ижтимоий-гигиеник, экологик, фалсафий, иқтисодий, тиббий
биологик жихатлари ўз аксини топган. Лекин уларнинг деярли хеч бирида Ибн Синонинг жисмоний
тарбия муаммолари бўйича илмий меросини таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш нуқтаи-назаридан
тахлил қилинмаган. Ибн Синонинг меросини хозирги замон дастурлар талабига мос равишда мактабда,
лицей ва коллежларда жисмоний тарбияни ўқитиш жараёнида, айниқса, соғлиқлари заифлашган
ўқувчи-талабаларга бериладиган назарий билимларни такомиллаштиришнинг омилларидан бири
сифатида илмий ўзгартирилиши учун ҳар томонлама кенг ва чуқур ўрганилиши зарур.Республикамизда
соғломлаштириш тизимининг асосий йўналиши жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш ўсмир
ва ёшларнинг тиббий кўригини яхшилаш, болалар соғлиғини сақлаш ва мустахкамлаш, уларни
Ватанимизнинг муносиб посбонлари бўлиб етишишига эришишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |