“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
66
II БЎЛИМ. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ЎҚУВЧИ-
ҚИЗЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
МАКТАБ ЁШИДА КООРДИНАЦИОН ҚОБИЛИЯТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЁШ ВА
ЖИНСГА БОҒЛИҚ ҲАМДА ИНДИВИДУАЛ ХУСУСИЯТЛАРИ
Шарипов А.К.,
п.ф.н., доцент,
Рузметов Н.К.,
катта ўқитувчи,
Жамматов Ж.Ш.,
катта ўқитувчи
Урганч давлат университети, Урганч ш.
Координацион қобилиятларни ривожлантиришда икки гуруҳ вазифалар ҳал этилади: 1 – ҳар
томонлама ривожлантириш бўйича ва 2 – махсус йўнал-тирилган ривожлантириш бўйича.
Вазифаларнинг биринчи гуруҳи асосан мактабгача ва мактаб ёшида ҳал қилинади. Координацион
қобилиятлар ривожини эришилган даражаси ҳаракат фаолиятларининг кейинги такомиллашуви учун
кенг имкониятлар яратади. Мактаб дастурида координацион қобилиятларни циклик ва ациклик
локомоцияларда,
гимнастика
машқларида,
улоқтириш
машқларида,
спорт
ўйинларида
ривожлантиришнинг кенг спектири кўзда тутилган.
Координацион қобилиятларни янада ва махсус ривожлантириш вазифалари спорт машғулотлари
ҳамда касбий-амалий жисмоний тайёргарлик жараёнида ҳал қилинади.
Координацион қобилиятларни ривожлантириш вазифаларини ҳал қилиш натижасида мактаб
ўқувчилари турли ҳаракат фаолиятларини анча тез эгаллайдилар, ўз ҳаракат тажрибаларини тўлдириб
борадилар, қувват заҳираларини тежаб сарфлашга, амалга оширилган ҳаракатлардан шодлик ҳиссини
туйишга ўрганадилар.
Координацион қобилиятларнинг ривожланишини белгиловчи омиллар қуйидагилардир:
- одамни ҳаракатларни аниқ таҳлил қилиш қобилияти;
- анализаторлар, айниқса, ҳаракат анализаторларини фаолияти;
- ҳаракат вазифасининг мураккаблиги;
- бошқа ҳаракат қобилиятлларининг ривожланганлик даражаси;
- қўрқмаслик ва қатъият;
- ёш;
- шуғулланувчиларннинг умумий тайёргарлиги даражаси.
В.И.Лях ва бир гуруҳ олимлар 7 дан 17 ёшгача болаларннинг турли, махсус ва ўзига хос
координацион қобилиятлари ривожи хусусиятларини тавсифловчи 35 та кўрсаткични таҳлил этдилар.
Бундан ташқари, улар чет эл олимларини тадқиқотларини ҳам текшириб чиқдилар. Тадқиқотлар
натижасида улар КҚ нинг бир хил кўрсаткичлари ўқиш давомида 20-30% га, бошқалари эса 600-1000%
дан ортиқроққа ўсишини аниқладилар.
Шунингдек, маълум бўлишича, ёш даврларида координацион қобилиятлар ҳар хил вақтда ва ҳар
хил йўналишда ривожланади. Аммо турли координацион қобилиятлар кўрсаткичлари 7 дан 11-12
ёшгача жуда шиддатли равишда ўсади. Муаллифларнинг бир овоздан қайд этишича, айтиб ўтилган ёш
даврларида координацион қобилиятлар тез ривожланиши ва такомиллашиши учун айниқса қулай
психик-ақлий, анатомик-физилогик ҳамда мотор шароитлар мавжуд.
Ўрта мактаб ёши иккинчи ярмидан бошлаб ҳар хил координацион қобилиятлар зиддиятли тарзда
ўзгаради. Масалан, ўғил болаларда 12-13 ёшда координацион қобилиятларнинг мутлоқ кўрсаткичлари
циклик, ациклик, баллистик локомацияларда ортиб боради (эҳтимол, бу кондицион қобилият-ларнинг
паралел тарзда ўсиши билан боғлиқдир).
Маконда мўлжал олиш қобилияти 13 дан 16 ёшгача кузатилади (айниқса, ўғил болаларда).
Мувозанат сақлаш қобилияти қизларда 13 ёшгача, ўғил болаларда 14 ёшгача сенситив даврларга
эга.
Қизларда 11 ёшдан, ўғил болаларда 13 ёшдан кейин ритмни ҳис қилиш қобилиятининг ўсиш
суръатлари талабалик ёшгача кескин сусаяди.
Ҳаракат фаолиятларини қайта қуриш қобилияти қизларда 11-12 ёшдан сўнг камая боради. Ўғил
болаларда эса бу қобилият бутун ўқиш даври давомида аста-секин яхшиланади.
Бошқалардан фарқли ўлароқ, мушакларни бўшаштириш қобилияти ўғил болаларда 7 дан 10
ёшгача жиддий ўзгармайди. Энг кескин яхшиланиш 10-11 ёшлар оралиғида кузатилади. Кейин 12-14
ёшларда бирмунча барқарорлашув юз беради. Қизларда бу қобилиятнинг ўхшаш тарзда ўзгариши
аниқланади. 15 ёшга бориб ўғил ва қиз болаларда мушакларни бўшаштириш қобилияти катта
одамларникидек бўлиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |