Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 

юртимиз шуҳратини ошираётганлиги барчамизни чексиз қувонтиради. 
ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ОММАВИЙ СОҒЛОМЛАШТИРУВЧИ СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИГА 
ИШТИРОК ЭТИШГА ОИД ТАЪЛИМИЙ ВАЗИФАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ХУСУСИДА. 
Рафиев Ҳ.Т.,
 п.ф.н., профессор, 
Самарқанд давлат университети қошидаги Самарқанд ВХТХҚТМО маркази 
Самарқанд ш. 
Ўзбекистон республикаси президентининг, айниқса 2017 йил 3 июнда қабул қилинган қарорида, 
2018 йил 5 март санасида имзолаган фармонида, юқоридаги муаммоларга алоҳида урғу берилиб, бу 
муаммоларни тезда ҳал қилиш бўйича кўрсатмалар берилган. 
Анашу фармон қарорларни амалга оширишда хонадон бекаларининг ўрни беқиёс. Чунки хотин-
қизларнинг она бўлиши, ўз фарзандларига таълим-тарбия беришида энг муҳим вазифалар 
юкланганлиги барчамизга аён. Бундай муҳим вазифалардан бири ҳисобланган ўз болаларини ҳар 
томонлама жисмоний ва маънавий тарбиясини амалга ошириш, энг долзарб муаммолардан биридир. 
Бунинг учун ҳар бир хотин-қиз албатта жисмоний маданиятини шакллантириш учун, жисмоний 
тарбияси ва спорти ббилан шуғулланиб, ўзига яраша ҳаёти учун зарур бўлган назарий билим, амалий 
кўникма ва малакаларга эга бўлгандагина бундай вазифани амалга бажариши мумкин бўлади. Бу 
борада хотин-қизларимизни ҳар хил соғломлаштирувчи спорт мусобақаларида иштирок этиши , хотин 
қизларимизни жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўёича ҳаёти фаолиятида муҳим роль ўйнайдиган 
жисмоний маданиятини шакллантиришга ёрдам беради.
Хотин-қизларга, оммавий соғломлаштирувчи спорт мусобақаларида иштирок этаётганида 
сухандонлар томонидан жисмоний маданият ҳақида, унинг воситалари ва улардан фойдаланишда 
қўлланиладиган методлар ҳақида маълумотлар бериб бориш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Хотин –қизлар жисмоний маданият соҳаси бўйича қандай назарий билимлар ва жисмоний 
ҳаракат кўникмаларига эга бўлиши, жуда кўп мутахассмс олимларнинг эътиборида бўлиб, хилма-хил 
тавсиялар берилган. Аммо хотин-қизларимизнинг расмий ва норасмий оммавий соғломлаштирувчи 
спорт мусобақалари, ҳамда тадбирларида иштирок этишга тайёргарлик кўриш жараёнларида, уларга 
жисмоний маданият бўйича таълимий йўналишда соҳага хос, яни назарий билимлар ва жисмоний 
ҳаракатлар билан шуғулланишга оид амалий кўникма ва малакаларини эгаллаш ҳақидаги илмий 
тадқиқотларга оид етарли маълумотларни биз кузатмадик. Шунинг учун биз аввало, 
Қуйидагиларга эътиборни қаратмоқчимиз: 
1.Ҳар қандай расмий ва норасмий соғломлаштирувчи оммавий, ҳамда спорт мусобақаларига 
аввало пухта тайёргарлик кўриш; 
1.1. Мусобақага қатнашишга шифокор рухсатини олиш олиш учун тиббий кўрикдан ўтиш; 
1.2. Бўлажак спорт тадбири ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш; 
1.3. Тегишли мос умумжисмоний ва махсус жисмоний тайёргарликка эга бўлиш; 
1.4. Мусобақалашиш қонун-қоидаларини яхши билиш; 
1.5. Мусобақага зарур бўлган махсус спорт либосларини тайёрлаш; 
1.6. Мусобақага яхши дам олиб, қўшимча керак бўлган нарсаларни тайёрлаб қўйиш; 
1.7. Мусобақага кечикмасдан ўз вахтида келиш; ва ҳ.к. 
2. Мусобақага келаётганда эҳтиёт чораларига риоя қилишни амалга ошириш; 
2.1. Яшаш манзилидан чиқаётганда зарур нарсаларни спорт либослар, рақамлар, керакли 
нарсаларни текшириб кўриш; 
2.2. Спорт мусобақаси манзилига борадиган автоуловни аниқ белгилаб олиб, манзилга етиб 
бориш; 
2.3. Мусобақадан кейин амалга оширадиган сув муолажасига оид сочиқ, совун ва бошқаларни 
унутмаслик; 
3. Мусобақа манзилига етиб келганда: 
3.1. Мусобақа жадвали билан танишиб қараб чиқиш, қатнашиш вақтини аниқлаш; 
3.2. Мусобақага қатнашишга зарур бўлган спорт либосларини кийиш; 
3.3.Мусобақа қатнашчиларини йиғиш жойига келиб рўйхат дан ўтиш; 
3.4. Мусобақада иштирок этишга ёки мусобақа бошлангунга қадар 25-30 дақиқа қолганда 
чигалёзди жисмоний ҳаракат амалларини бажаришни аста-секинлик билан бошлаш ва уни мусобақада 
зарур бўлган жадвал суръатлар даражасига етказиш. 
3.5. Мусобақалашишга 5-3 дақиқа қолганда энг юқори тайёргарликда бўлиб, мусобақа 
ташкилотчилари томонидан мусобақа ҳақидаги маълумотларни диққат билан эшитиш; 



Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish