“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
15
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, хотин-қизлар қўмитасининг
жойлардаги бўлинмалари томонидан хотин-қизларни оммавий равишда жисмоний тарбия ва спортга
жалб этиш мақсадида спорт мусобақаларини ташкил қилиниши, аёлларимизни спортга бўлган
қизиқишларини оширмоқда.
Жумладан маҳаллаларда мактабгача таълим муассасалари ва бошқа соҳа вакиллари орасида
тарғибот-ташвиқот ишларини жадал олиб борилиши натижасида спорт тадбирларида иштирок этаётган
хотин-қиз сони 2017 йилга келиб 8,5 миллиондан ошиб кетди. Жисмоний тарбия ва спорт билан
мунтазам шуғулланаётган хотин-қизлар сони эса, 4300000 тага етди, ушбу спорт билан
шуғулланувчиларнинг 71% и қишлоқ аёлларидир. Бир қараганда спорт билан шуғулланувчи хотин-
қизлар сони кўпчиликни ташкил этаётгандек кўриниши мумкин, лекин Республикамизда спорт билан
шуғулланиши мумкин бўлган хотин-қизлар билан таққослаганда бу жуда оз кўрсаткич.
Олиб борган кузатишларимиз натижаси шуни кўрсатадики. Эркак мураббийлар ташкил
қиладиган жисмоний маданият ва спорт тадбирларига нисбатан аёл мураббийлар ташкил қиладиган
жисмоний маданият ва спорт тадбирига 70% дан кўпроқ хотин-қизлар иштирок этишади. Чунки
минталетимизга хос мураббийдан уялиш деган вазиятга учрамайдилар.Ушбу муаммоларни ҳал қилиш
ва хотин-қизлар спортини ривожлантириш мақсадида 2007 йилдан бошлаб ЎзДЖТИ да 2013 йилдан
бошлаб вилоятлар олийгоҳларидаги жисмоний маданият факультетлари тасарруфида хотин-қизлар
спортини ривожлантириш бўлим ва гурухлари ташкил қилниб, ушбу бўлимга ва гурухларга талаба
қизлар алоҳида танлов асосида қабул қилинади.
Соғлом она – соғлом бола, соғлом турмуш тарзи ва меҳнат (ўқув) жараён-ларида
соғломлаштириш жисмоний тарбия воситалари билан мунтазам шуғул-ланишга одатланиш мустаҳкам
оила қуришни таъмин-лашнинг пойдевори деса мақсадга мувофиқ келади.
Мустаҳкам оиланинг мазмуни беқиёс кўп тармоқли иқтисодий, сиёсий, маданий, таълим-тарбия,
соғлиқни сақлаш, меҳнат жараёнларини ўзида мужас-самлаштиради. Бунда жисмоний тарбия ва
спортнинг ўзига хос салмоқли салоҳиятлари мавжуддир.
Мустаҳкам оила деганда энг аввало, оила аъзоларининг доимий равишда маънавий ва жисмоний
баркамолликка тўла эришувини англаш лозим. Бунинг заминида эса ота-онанинг сиҳат-саломатлиги,
маънавий-маърифий бойликка эга бўлиши, фақат оиладагина эмас, меҳнатда, маҳалла муҳитида ҳар
томон-лама намуна бўлиши каби ахлоқ-одоб, инсоний фазилатларнинг мустаҳкам равишда
мавжудлигидир.
Бунинг учун эса уй-ҳовли шароитида тегишли мосламалар ясаш, замонавий спорт асбоб-
ускуналари билан жиҳозлашга тўғри келади. Турар жойлар, ҳиёбонлар, соғломлаштириш спорт
марказлари (тренажерлар) ва табиат манзараларига бой бўлган жойларда турли машқ-ўйинлар, саёҳат-
ларни ташкил қилиш лозим бўлади.
Хулоса шундан иборатки, мустаҳкам оила шароитини таъминлаш, самарали меҳнат қилиш, узоқ
умр кўриб тетик, бардам, бўлиб юриш учун мунтазам равишда жисмоний тарбия ва спорт билан
шуғулланишга одатланиш лозим, қайси касб меҳнат бўлмасин, энг аввало сиҳат-саломатлик асосий
ўринда туради. Маънавий ва жисмоний жиҳатдан баркамол бўлган ёшлар оила қуришда ва тинч-осуда
яшашда мустаҳкам оиланинг мазмуни, мақсад ва вазифаларини яхши билишлари зарурдир. Мустаҳкам
оиланинг таянчи ва пойдевори сиҳат-саломатликни таъминловчи жисмоний тарбия воситалари
эканлигини онгли равишда билиш ва ҳис этишдан иборатдир.
Оилада соғлом турмуш тарзини шакиллантириш мақсадида фарзандларини бирон-бир спорт тури
билан мунтазам шуғулланишларини истаган аёлларимиз аввало ўзлари спортга меҳр қўйишлари
лозимдир. Агар эркаклар қатори спорт аёлларнинг ҳам кундалик эҳтиёжига айланса оилада, соғлом
турмуш тарзини шакиллантиришга эришилади.
Хотин-қизлар спортини ривожлантириш орқали юрдошларимизнинг нуфузли ҳалқаро
мусобақаларидаги мувоффақиятлари ошса Ватанимизнинг дунё ҳамжамиятидаги ўрни янада юксалади.
Do'stlaringiz bilan baham: