“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
39
ОИЛАДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА АЁЛЛАРНИНГ
ЎРНИ
Юсупова З.Ш.,
ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро ш.
Инсон улғайишида асосий давр бўлган ўсмирликдаги тарбия хал қилувчи аҳамият касб этади. Бу
паллада унинг ички дунёси, ўзига хос ҳислатлари шаклланади. Бу даврда ота-она, устозлар улар
тарбияси билан узвий равишда шуғулланишлари лозим. Уларнинг саломатлигига ҳам алоҳида диққат-
эътибор зарур. Шуни ҳам унутмаслик керакки, камолотга элтувчи йул мърифат, шунга яраша гайрат-
шижоатдир. ҳар бир халқ ҳар бир авлоднинг баркамоллик даражаси пировард натижада шу халқ
истиқболини, таракқиёти ва тақдирини хал этади. Маънавий ва жисмоний баркамол авлодни тарбиялаш
— фақат миллий эхтиёжгина эмас, балки умумдавлат аҳамиятига молик масала — кўпмиллатли
Ватанимизда туғилиб ўсган, томир ёйган барча кардош халқлар учун бирдай эзгу мурод максаддир. Бу
нуқтада миллий ва умуминсоний қадриятлар, бой маънавий меросимизнинг энг яхши анъаналари ҳамда
шаклланиб келаётган янги удумлар бирлашади, тарбиянинг қудратли омилига айланади. Халкимиз
ирсиятини бойитиш, маънавий ва жисмоний соғлом авлодни тарбиялаш жараёнида оила, давлат ва
жамиятнинг муштарак муддаоси бўлмиш комил инсон шахси — XXI аср одами шаклланади.
Ҳар қандай жамиятнинг асосини, ўзагини оила ташкил этади. Халқимизнинг азалий қадриятлари,
анъаналари ҳисобланмиш: ҳалоллик, ор-номус, меҳр-оқибат, садоқат, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик
каби инсоний фазилатлар, энг авалло, оилада шаклланади. Айниқса, ўзбек оилаларининг
мустаҳкамлиги, муқимлиги ва мангулиги ана шу маънавий анъаналарга таянганлиги билан боғлиқдир.
Шуларни ҳисобга олган ҳолда «ўзбек оилаларининг маънавий асосларини тадқиқ қилиш” муҳим
аҳамиятга эга. Ўтган аср ва бугунги кунни солиштирадиган бўлсак, жуда катта ўзгаришлар юз берди.
Айниқса, аёлларнинг таълим, тарбия, илм-фан, адабиёт, спорт ва бошқа кўплаб соҳаларда фаолият олиб
бориши барчамиз учун ғурур бахш етади. Мустақил бўлган Ўзбекистонимизнинг 25 йил давомидаги
эришган ютуқларига албатта олима тафаккури теран аёлларнинг ўрни беқиёс. Ўзбек аёллари ватан
равнақи ва истиқболига муносиб ҳисса қўшиб келяпти.
Агар аёл яъни она ўз фарзандини турли вайронкор ғоя ва фикрлардан холи бўлган муҳит орасида
ўстириб, вояга етказса, бу фарзанд албатта илмли, тарбияли, ватан корига ярайдиган инсон бўлиб
етишади. Шуни ҳам айтиш жоизки, ташқи муҳит ҳам бола тарбиясига таъсир этади.
Фан-техника ривожланган XXI асрда кўпчилик уяли телефон, компъютер, планшет ва бошқа
турли техник воситалардан фойдаланмоқда. Ҳозирда ёш-ёш болалар ҳам ушбу воситалардан фойдалана
оладилар. Яъни турли ўйинларни ўйнаб вақт ўтказадилар. Европалик олимлар сўнгги йилларда
оммавийлашаётган планшетлар болалар соғлигига жиддий зарар келтириши мумкин дейишмоқда.
Бунинг олдини олиш учун аёлларимиз фарзанд тарбиясига эътиборли бўлишлари лозим. Бежизга А.
Авлоний “тарбия биз учун ё ҳаёт ё мамот ё саломат ё фалокат масаласидир” деб таъкидламаганлар.
Оллоҳга шукрким, ўзбек аёллари баркамол авлоднинг таълим-тарбияси, келажаги учун барча
қулайликларни яратиб, уларнинг етарли даражада билим олишлари учун турли ихтисослаштирилган
мактаб, лицей ва коллежларда ўқитадилар.
Болаларни оилада тарбиялашнинг аоосий вазифаларидан бири аҳлоқий тарбиядир. Оила-
болаларнинг катталар, ака-укалар,
Do'stlaringiz bilan baham: