“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
277
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ СИСТЕМАСИДА ХАР ТОМОНЛАМА ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ БЕРИШ
ПРИНЦИПЛАРИ
О.А.Фармонов (БухДУ “ФАЖТ ва спорт” кафедраси катта ўқитувчиси)
Шахсни ҳар томонлама ва гармоник ривожлантириш принципи болаларда ўсмирлик
қобилиятини, ҳаракат малакалари ва кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам берадиган, бола шахсини
тарбиялашни биргаликда хамда Айни пайтда бир томонлама амалга ошириладиган комплекс
ёндашишни кўзга тутди. Жисмоний тарбия системадаги бундай комплекс ёндашиш “Кишиларнинг
индивидуал хусусиятлари ёши ривожланиши, босқичлари хусусиятлари, ҳаётнинг у ёки бу даврида
асосий фаолият сифатида танланадиган жисмоний тарбия фаолияти турлари хусусиятлари ва бошқа
вазифаларга кўра конкретлаштирилади”.
Жисмоний тарбия ва спортнинг хаёти билан боғликлиги принципик кишиларнинг жисмоний
тарбия ва спорт фаолиятига кенг жалб қилиш табиийки, болаларда мазкур фаолиятга қизиқиш
уйғотади. Мактабгача тарбия муассасалари болаларни тегишли ўқув-услубий кўрсатмалар асосида
жисмоний тарбия ва спорт машқларига, ўйинларига ўргатиб, улардаги бор қизиқишни қўллаб
қувватлаб турадилар. Таълимнинг мақсади болаларга мактабга ўтиш ва келажакда мажмуавий
талабларини муваффкиятли ўзлаштириш учун жисмоний тайёргарлик ҳосил қилишдан иборатдир: шу
аснода болаларда машҳур спорчилар уларнинг ватанпарварлиги ишчанлиги, жасурлиги,
бардошлилиги, маҳорати, дўст-биродарлиги ва ўзаро ёрдам каби хислатларига ҳурмат ҳисси
тарбияланади.
Системалилик ва изчиллик принципи жисмоний тарбия максадларида фойдаланиладиган
тадбирларнинг барча мажмуаси учун мажбурийдир. Системалилик бугун мактабгача тарбия даври
давомидаги жисмоний тарбия жараёниннг узлуксизлилиги мунтазамлиги, режалигидан юклама ва дам
олишни мажбурий алмашиниб, туриши асосидаги жисмоний тарбия машғулотларининг аниқ
изчиллигидан, машғулотларнинг изчиллиги кетма-кетлиги мазмуни ўзаро алоқадорлигидан иборатдир.
Системалилик билимлар малака ва кўникмаларнинг ўзаро алоқаси ва бир-бирига боғликлигидан
маълум бўлади: болаларнинг маълумотларни ўзлашитириши унга таяниб янги маълумотларни
ўзлаштиришига ўтишларига имкон беради, янги маълумот эса ўз навбатида болаларни кейингисини
билишга тйёрлайди.
Онглик, активлик ва мустақил принципик боланинг ўз фаолиятига онгли ва актив муносабатда
бўлишга таяниши кўзда тутилади: у ёки бу мақсадни мувафақиятли амалга ошириш учун нимани
қандай бажариш, нега бошқача эмас шундай бажариш кераклигини аниқ тасаввур қилиш лозим.
Онглилик принципини илк бор П.Ф.Леск Гафт ишлаб чиқган эди. У харакатларни механик
ўрганишга мутлақо қарши эди. Леск Гафт “ўқувчиларни ҳар қандай ишга имитацияга берилмасдан
умумий усуллар асосида бир сўздан тушуниб, яна ҳаракатларда иложи борича мустақил бўлишга ва
иродалилик намоён қилишга ўргатиш” зарур деб хисоблайди
Do'stlaringiz bilan baham: |