1-расм.Балиқчилик хўжалигида кластерли инфратузулма тизими
Мамлакатимизда балиқчилик кластерларини ташкил этиш ва
имтиёзлар бериш бўйича бир нечта қонун ва қарорлар қабул қилиниши
Инновацион кластер
Кластерни бошқаришда стуруктуравий элементлари
Технологик
Махсулотлар
Товар
Ҳизмат
Озуқа
Ташкилий бошқарув
Технологик бошқарув
Ишлаб чиқариш ва ташкил
этишни бошқариш
Ташкилий тузилмани
бошқариш
Ахборот
Сервис ва консалтинг
67
соҳани тубдан ўзгартириш кераклиги замонавий технологияни қўллаш
лозимлигини билдиради.
Шу билан бир қаторда мамлакатимизда сув ҳавзаларига ва сув
билан узлуксиз таъминлаш имкониятига эга бўлган балиқчилик
хўжаликларини босқичма-босқич интенсив усулда балиқ етиштиришга
ихтисослаштиришга қарор қилинди. Хусусан, комплекс ишлаб чиқаришга:
инкубация цехи, чавоқ ва товар балиқ етиштириш, юқори оқсилга бой
балиқ еми, қайта ишлаш ва сақлашга ихтисослаштирилган балиқчилик
кластерлари ташкил этилди (1-расм).
Мамлакатимизда 2019–2021 йилларда балиқчилик кластерларини
ташкил этишнинг манзилли дастури лойиҳаси тайёрланди. Йиллик балиқ
етиштириш қуввати камида 50 тонна бўлган кластерлар 2019 йилдан
бошлаб дастлабки 3 йил давомида
барча солиқлар ва давлат мақсадли
жамғармаларига мажбурий ажратмалардан
озод этилади.
2021 йил 1 ноябрга қадар муддатда:
➢
наслли она балиқ, балиқ увилдириғи, шунингдек, республикада ишлаб
чиқарилмайдиган инкубация, лаборатория, интенсив усулда балиқ
етиштириш, балиқ овлаш, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш,
музлатиш ва сақлаш учун зарур бўладиган асбоб-ускуна, анжом,
механизмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, муқобил энергия таъминоти
ускуналари, мелиорация ишлари учун махсус техникалар ва тирик
балиқ ташувчи транспорт воситалари;
➢
чет эл ташкилотлари ва уларнинг шўъба корхоналари, фирма
дўконлари, дилерлик тармоқлари ва тадбиркорлик субъектлари
томонидан
балиқчилик
хўжаликлари
эҳтиёжи
учун
четдан
келтириладиган омихта ем ва минерал ўғит (аммофос) божхона
тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод
этилади.
Бундан ташқари, балиқчилиқ хўжаликларига сунъий сув ҳавза
майдонларида етиштирилган балиқ ҳосилдорлигидан келиб чиқиб
табақалаштирилган ягона ер солиғи ставкаларини жорий этиш
режалаштирилмоқда.
Мамлакатимизда 2018 йилнинг маълумотларидан кўриниб тўрибдики
581 минг гектар сув ҳавзаларидан балиқ етиштиришда фойдаланиб
келинган бўлиб, уларда жами 3600 та балиқчилик хўжаликлари фаолият
юритган. Ушбу кўрсаткич 2019 йилда эса 4000 га яқин балиқчилик
хўжаликлари ташкил этилди. 2018 йилда 94,4 минг тонна балиқ
етиштирилган бўлса, 2019 йилнинг оҳирига келиб бу кўрсатгич 201,5 минг
тоннага етказиш мўлжалланмоқда. Балиқчиликни янада ривожлантириш
учун бир қатор жуда муҳим муаммоларни, хусусан, балиқчилик
хўжаликларининг барқарорлиги, энг муҳими, уларнинг самарадорлигини
ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишни қатъий талаб этмоқда.
68
Балиқчилик хўжалигининг фаолиятига баҳо бериш бир қатор
мезонларга асосан олиб борилиши лозим. Бозор шароитида фаолиятни
баҳолаш мезони бу уларнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги ва молиявий
натижалари, ишлаб чиқаришнинг фойдалилик даражаси бўлиши лозим.
Балиқчилик хўжаликларининг республикадаги ўрни алоҳида кўзга
ташланиб туриши билан бир қаторда аҳолини сифатли балиқ маҳсулотлари
билан ҳам таъминлаб келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |