Бухоро давлат университети физика-математика факультети 1-1физ-20 гурух талабалари томонидан
Олий таълим муассасаларида ўтказиладиган “Ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари Намунавий режасига мувофиқ, 2020/2021-ўқув йилининг еттинчи ҳафтасида ўтказиладиган “Ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари материаллари иловага мувофиқ юборилмоқда.
Шу муносабат билан, Сиздан мазкур ҳафта давомида ўтказиладиган “Ахборот ва мураббийлик соати” машғулотларини “Адабиётга эътибор - келажакка эътибор” мавзусида
БАЕННОМАСИ
Қатнашдилар: 1-1физ-20 гурух талабалари
Ўтказиш жойи: Бош бино 5-қават 504 хона.
“Ахборот ва мураббийлик соати” 4 босқичдан иборат бўлади.
1-босқич (20 дақиқа). Ахборотлардан хабардорлик ва янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан қисқача танишиш. Мазкур масала бўйича матн ҳар бир олий таълим муассасаси томонидан дарс ўтиладиган кундан бир кун аввал тайёрланади.
2-босқич (20 дақиқа). Ахборот соати мавзусини ёритиш. Бу босқич иловада берилган мавзу матни асосида ўтказилади.
3-босқич (20 дақиқа). Талабалар билан фазилатлардан бири ҳақида суҳбатлашиш ва шу фазилатни кенг тарғиб қилиш. Мазкур фазилатнинг зидди бўлган иллатдан сақланишга чорлаш. Ҳар бир мавзуда келтирилган фазилат маъно-мазмуни ёритилиб, улар ҳақида ҳадис, мақол, ҳикматли сўз, ривоят ва бошқалар келтирилиши лозим.
4-босқич (20 дақиқа). Бадиий адабиётлар билан танишиш босқичи. Мазкур босқичда албатта шу ой учун мўлжалланган китоб ҳақида қисқача маълумот берилиши лозим.
Сўзга чиқди – У. Сафаров ахборотлардан ва янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида қисқача гапирди.
Мамлакатимизда ана шу шиор остида анъанавий республика Китоб байрами тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
“Адабиёт, сўз санъати азалдан халқ қалбининг ифодачиси, ҳақиқат ва адолат жарчиси бўлиб келади. Хусусан, мустақиллик йилларида юртимизда маънавиятимизнинг ғоят муҳим ва узвий қисми бўлган адабиётни ривожлантириш, шоир ва ёзувчиларимизнинг эзгу меҳнатини қадрлаш ва муносиб рағбатлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўз ҳосилини бераётгани, бадиий адабиётимиз мавзулар кўлами жиҳатидан ҳам, жанрлар нуқтаи назаридан ҳам ранг-баранг бўлиб бораётгани, адабиёт майдонида янги-янги номлар пайдо бўлаётгани китобхон халқимизни албатта қувонтиради”.
Президентимизнинг “Юксак маънавият — енгилмас куч” асарида таъкидланган ушбу жиҳатлар кеча Тошкент ва Нукус шаҳарлари, шунингдек, барча вилоят марказларида бошланган “Адабиётга эътибор — маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остидаги республика Китоб байрамида яна бир карра ўз ифодасини топди. Тадбир Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Ўзкитобсавдотаъминоти” масъулияти чекланган жамияти, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси томонидан ташкил этилди.
Китоб — инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ҳамда билим манбаидир. У фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз томонидан алоҳида қадрланади. Китобга муҳаббат, ўқишга иштиёқ қон-қонимизга сингиб кетган. Бинобарин, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги -“Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши кенг жамоатчилик томонидан мамнуният билан кутиб олингани бежиз эмас.
Бу ҳақда кеча пойтахтимизнинг ўафур ўулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Адабиётга эътибор — маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида ташкил этилган республика китоб байрамининг тантанали очилиш маросимида алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Маданият, Халқ таълими вазирликлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида уюштирилган ушбу анжуман чинакам шодиёнага айланиб кетди. Боғ йўлаклари бўйлаб Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат, Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, ўафур ўулом, Миртемир каби улуғ ижодкорларнинг портретлари жойлаштирилгани тадбирнинг мазмун-моҳиятини янада бойитди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, шоир ва ёзувчилар, ноширлар, нуронийлар, ота-оналар, ўқувчилар қатнашган тадбир ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, аҳолининг китобхонлик кўникмасини янада юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини интернет тармоқларига жойлаштириш, оилавий китоб ўқиш анъаналарини тарғиб қилиш каби қатор эзгу мақсадларни ўзида мужассамлаган.
— Оилада ота-онанинг китобга бўлган муносабати фарзанд тарбиясига ҳам таъсир кўрсатади, — дейди анжуманда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси халқ шоири Анвар Обиджон. — Қуш уясида кўрганини қилади, деганларидек, ҳар бир ўғил-қиз ота-онасининг мутолаа қилаётганини кўриб улғайса, эртага ўзи ҳам шунга интилади. Бу эса тарбияда муҳим омилдир. Бугун мамлакатимизда ёшларни китобхон этиб ўстириш, мутолаа маданиятини юксалтиришга давлат сиёсати даражасида аҳамият қаратилаётганидан жуда хурсандмиз. Ушбу тадбирда, айниқса, фарзандларию набираларини олиб келган нуронийларни кўриб, ўзгача қувондик. Китобни дўст деб билган, уни ўзига доимий ҳамроҳ тутган одам асло кам бўлмайди.
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи Санобар ая Шораҳмедова набиралари Шоазим ва Шоолим билан биргаликда китоб байрамига келибди. Улар билан суҳбатлашиб англадикки, ая ҳам, у кишининг набиралари ҳам китобни қўлдан қўйишмас экан.
— Жорий йилги анжуман жуда бошқача ташкил этилибди, — дейди Санобар ая. — Набираларимга ҳар доим ўзим китоб танлаб бераман. Бири 14 га, иккинчиси 12 ёшга кирди. Шу пайтгача кўплаб асарларни ўқиб чиқишди. Дунёқарашлари ҳам шунга яраша. Бугун мазкур тадбир баҳона “Камолот” кутубхонаси” рукнида чоп этилган китоблардан олдик. Набираларим уларни ўқиб бўлишганидан кейин, одатимизга кўра, биргаликда ўтириб асарлар мазмун-моҳияти ҳақида фикрлашамиз.
Онахоннинг айтишича, уйда китоб қанча кўп ўқилса, бекорчиликка барҳам берилади, бошқа майда-чуйда ташвишлар ҳам ўз-ўзидан чекинади. Мутолаа орқали дунёқараш кенгаяди, оилада одоб-ахлоқ устунлик қилади.
Китоб байрамида биз мана шундай юртдошларимиз кўплигидан фахрландик. Ёш авлодни китобга ошно этиб тарбиялашда бундай кишиларнинг иштироки муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин, байрамга таклиф қилинган фахрий меҳмонларнинг ташкилотчилар билан биргаликда иштирокчи-нашриётлар ва матбаа корхоналари кўргазмалари орқали бевосита танишуви ҳам ана шу эзгу мақсадга қаратилди.
Уч кунга мўлжалланган тадбирлар доирасида адабий-бадиий, ижтимоий-сиёсий ҳамда энциклопедик йўналишдаги китоблар тақдимоти, ношир ҳамда муаллифлар, адиб ва шоирлар, китоб графикаси рассомларининг китобхонлар билан бевосита ижодий учрашув-мулоқотлари, мушоиралар, совринли интеллектуал викториналар, шунингдек, “Китобсеварларни қутлаймиз!” концерт дастури, “Китоб — миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси” мавзуидаги V илмий-амалий конференция ҳам ўтказилиши кўзда тутилган.
Мақсуд ЖОНИХОНОВ
«Халқ сўзи» мухбири.
Гуруҳ рахбари: Кобилов.Б.Б.
Ёшлар билан ишлаш
бўйича декан ўринбосари: У.Арабов
Do'stlaringiz bilan baham: |