II. Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад - Марказий Осиё орнаменти ва тасвирий санъати тарихи билан талабаларни таништириш, тарихга нисбатан холисона баҳо бериш, уларда кўникма ва малака шаклллантиришдир.
Фаннинг вазифаси – Марказий Осиё орнаменти ва тасвирий санъати тарихи ва унинг ривожланиш босқичларини ўрганишдан иборат.
“Марказий Осиё орнаменти ва тасвирий санъати тарихи” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
Марказий Осиё орнаменти ва тасвирий санъати тарихи курсининг мақсад ва вазифалари, орнамент ва тасвирий санъатнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичларини, орнамент ва тасвирий санъатнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил ва тадқиқ этишни, улардан фойдаланишни билиши керак;
Талаба орнамент ва тасвирий санъат тарихига оид маълумотларни илмийлик, тарихийлик, холислик асосида ўрганиш. Интернет маълумотларини, моддий ва маънавий манбаларни мустақил тадқиқ қилиш, ўрганиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
“Марказий Осиё орнаменти ва тасвирий санъати тарихи” фани ихтисослик фани ҳисобланиб, 3-семестрда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш, ўқув режасида режалаштирилган Ўрта Осиё археологияси, Ўрта Осиёнинг қадимги ва ўрта асрлар шаҳарлари тарихи фанларидан етарли билим ҳамда кўникмаларга эга бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 17 февралдаги “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3105-сонли “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорларида ўзбек халқи ҳамда унинг давлатчилиги тарихини холисона ўрганишнинг илмий асосларини шакллантириш, тадқиқотларни замонавий талаблар даражасига кўтариш, тарихимизни тарихий манбалар асосида ўрганиш вазифаси белгиланган. Марказий Осиё орнаменти ва тасвирий санъатига оид топилмалар муҳим манба ҳисобланиб, уларни тадқиқ этиш, ўрганиш орқали кўплаб маълумотларни қўлга киритишимиз мумкин.
Талабаларнинг Марказий Осиё орнаменти ва тасвирий санъати тарихи фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма ҳамда электрон материаллар, жадваллардан фойдаланилади.
Дастурда берилган мавзулар маъруза, семинар шаклида олиб борилади. Шунингдек, фаннинг долзарб масалалари мустақил иш сифатида талабаларга ўзлаштириш учун берилган. Дарс машғулотлари замонавий “Ақлий ҳужум”, “Кластер”, “Нима учун?”, “Ассесмент” методлари ва бошқа усуллардан фойдаланиб олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |