Олот туман 14- ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактаб интернатии маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2021-2023 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасини
2021 йилда бажарилиши ҳақида текширув
МАЪЛУМОТНОМА-ДАЛОЛАТНОМАСИ
Комиссия аъзолари томонидан маъмурият ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузилган жамоа шартномасини 2021 йилда бажарилишини текшириб қуйидагиларни аниқладик:
Жамоа шартномасининг барча бўлимлари бўйича 148 та тадбир (мажбурият) бажарилиши кўзда тутилган йил давомида жами 145 таси бажарилди.
Комиссия аъзолари томонидан театр маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузилган жамоа шартномасини 2021 йилда бажарилишини текшириб қуйидагиларни аниқладик:
Жамоа шартномасининг меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари, компенсациялар, қўшимча тўловлар бандидан бошқа барча бандлари тўла ва муддатдан илгари бажарилди.
Жамоа шартномасининг 1-бўлими бўйича 10 та мажбурият бажарилиши режалаштирилган бўлиб улардан 10 таси тўлиқ бажарилди.
Жамоа шартномасининг 2-бўлими меҳнат шартномаси ва бандлик кафолатлари бўйича 25 та мажбурият бажарилиши режалаштирилган бўлиб улар тўлиқ бажарилди. Унда кўрсатилган ишга қабул қилиш, вақтинча бошқа ишга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилинганда амал қилиниши лозим бўлган бандлар бажарилди.
Жамоа шартномасининг 3-бўлими иш вақти ва дам олиш вақти 20 банддан иборат бўлиб барча бандлар асосан бажарилди.
Шартноманинг меҳнатга ҳақ тўлаш, кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари деб номланган 4-бўлими 11-банддан иборат бўлиб, жамоа шартномаси билан белгиланган кўрсаткичларни бажарилишига қараб меҳнатга ҳақ тўлаш тартибга солинди. Жамоа шартномаси билан белгиланган кўрсаткичларни бажарилишига қараб меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механизмида кўрсатилган 3 та банд яъни қишлоқ хўжалиги ишларига, малака ошириш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш даврида ходимларни ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этилди.
Жамоа шартномасининг 5-бўлимига асосан меҳнат интизоми мустахкамлаш борасида ташкилотда ходимлар ўртасида мехнат интизомини мустахкамалашга каратилган тушунтириш ва ташкилий ишлар олиб борилди.
Жамоа шартномасининг 6-бўлими “Мехнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги” 2 банддан иборат. Касаба уюшмаси аъзолари орасида меҳнат интизомини мустаҳкамлашга оид тушунтириш ишлари олиб борилди. Иш берувчи ва ишловчилар ўртасида меҳнат низоларига олиб келувчи вазиятларни олдини олишга қаратилган чораларни кўрди.
Жамоа шартномасининг 7-бўлими мехнат мухофазаси бўйича бандлар тўлиқ бажарилди, ходимларнинг меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазасини яхшилаш, экология жиҳатидан хавфсизликни таъминлаш бўлими асосан бажарилди. Театрда ёнғинга қарши тадбирларни амалга ошириш чоралари кўрилди. Касаба уюшма қўмитаси ҳам ишловчиларни меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси шароитларини яхшилаш бўйича тадбирларни бажарилишини доимо назорат қилиб келди. Иш жараёнига алоқадор бахтсиз ходисалар рўй бермади.
Жамоа шартномасининг 8-бўлими ижтимоий суғурта, ижтимоий имтиёз ва кафолатлар бандида кўрсатилган барча бандлар бажарилди.
Жамоа шартномасининг 9-бўлими яъни маданий-оммавий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт ишлари бўлимида кўрсатилгани бўйича ишловчилар ўртасида спорт мусобақалари ҳамда муҳим саналарда байрам тадбирлари ўтказилди.
Жамоа шартномасининг 10- “Аёллар мехнатини тартибга солиш. Аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар” бўлими бўйича бандлар тўлиқ бажарилди.
Жамоа шартномасининг 11- “Ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар” бўлими буйича белгиланган барча бандлар бажарилди.
Жамоа шартномасининг 12-бўлими “Мехнат низолари” деб номланади. Мехнат низолари комиссияси Меҳнат кодекси асосида фаолият кўрсатди.
Жамоа шартномасининг 13-бўлими “Ижтимоий шерикчилик. Касаба уюшмаси фаолиятининг кафолатларига риоя этилиши” бўйича иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ўзаро муносабатларда ижтимоий шерикчилик, хамкорлик, ўзаро манафаатларни хурмат килиш тамойилларига хамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Мехнат кодекси ва бошка конун хужжатларига амал килган холда иш олиб бордилар.
Жамоа шартномасининг 14-бўлими “Жамоа шартномаси бажарилишини назорат қилиш” бўйича жамоа шартномаси бандаларининг бажарилишини назорат қилувчи комиссия тузилди.
Ишловчиларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича бажарилган ишлар тўғрисида гапирсак айниқса, ишловчиларни ва уларни фарзандларини соғломлаштириш, шунингдек уларни жисмонан камол топтириш масалалари диққат марказимизда бўлди. Бундан ташқари ходимларни соғломлаштириш чора-тадбирлари ҳам кўрилмоқда. Моддий ёрдам ва мукофот пуллари ўз вақтида тўлаб берилмоқда.
Шу бирга бирга йил давомида куйидаги масалалар амалга ошмай колганлигини маълум қиламиз:
Ходимларни маъмурият ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказиш учун маблағ ажратилмади.
Муассасада _______ ходим ишлашига қарамасдан меҳнат муҳофазаси буйича штат ажратилмади.
Муассаса рахбарияти томонидан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш ишларини олиб бориш учун Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 10% миқдоридаги маблағлар ажратилмаган.
Келгуси жамоа шартномаларида мазкур бандларнинг ижросини таъминлашга асосий эътибор каратиш олдимизда турган муҳим вазифаларга киради.
Комиссия ҳамраиси
Х.Оғаев _______
директор
|
Комиссия ҳамраиси
С.Бозорова ______
(касаба уюшма кумитаси раиси)
|
Комиссия аъзолари:
|
|
|
1.________________
|
1. _________________
|
2. ________________
|
2. _________________
|
3. ________________
|
3. _________________
|
Do'stlaringiz bilan baham: |