Бухоро- 2022 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


– расм. Гомоген модда хроматограммаси ва “эффектив назарий тарелка баландлиги” V



Download 1,47 Mb.
bet39/69
Sana24.10.2022
Hajmi1,47 Mb.
#855827
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   69
Bog'liq
1111китоб-АМОНОВ2022 1

26 – расм. Гомоген модда хроматограммаси ва “эффектив назарий тарелка баландлиги” Vm – чиқиш ҳажми, ва УV – пикнинг кенглиги

Nт колонканинг узунлигига пропорционал, чунки Vэл г L, τv г L2. агар колонканинг узунлигини икки марта оширилса, Nт 1,4 марта ошади. Одатда кетма-кет уланган бир нечта колонка ишлатилади. агар бу колонкаларнинг узунлиги ва ҳажми бир хил бўлса назарий тарелкаларнинг умумий сони қуйидагича топилади:



Nт,i – i – нчи колонканинг назарий тарелкалар сони, nкол – колонкалар сони.
Колонканинг аниқлик қобилияти RV колонканинг ажратиш эффективлиги яьни икки қўшни пик орасидаги масофа Δ VR ва ажратишнинг сифат кўрсатгичи (пикнинг кенглиги) билан аниқланади:

RV > 3. колонканинг сифати яхши эканлиги далилидир.


7.6.1. Гел ва эритувчиларни танлаш.
Гел-хроматографияда қўлланиладиган гелларни табиати ва хоссалари бўйича 3 типга бўлиш мумкин: юмшоқ, ярим қаттиқ ва қаттиқ. Буларнинг ҳар қайсиси гидрофил ёки гидрофоб хусусиятларга эга бўлиши мумкин.
Юмшоқ геллар органик юқори молекуляр бирикмалар бўлиб, уларда кўндаланг боғлар сони кўп бўлмайди. Бу геллар кўп миқдорда эритувчи ютиб бўкади ва ўз ҳажмини оширади. Уларнинг ғоваклиги ютилган эритувчининг ҳажмига пропорционал равишда ортади. Натижада гел деформацияга учрайди ва юмшоқ гелларнинг сиғими камаяди. Шунинг учун ҳам бу геллар асосан элюент оқимининг тезлиги кам ҳолларда молекуляр массаси кичик моддалар аралашмаларини ажратишда қўлланилади.
Юмшоқ гидрофил гелларга: сефадекс ёки –О-СН­2СН(ОН)СН2-О- кўринишдаги кўприкли декстран геллар, водород кўприкли агароза геллари, полиакриламид геллар ва крахмалллар киради. Юмшоқ геллардаги хроматография жараёни гелфилтрлаш деб юритилади.
Ярим қаттиқ геллар бўкканда ўзининг ҳажмини кам яъни 1,1÷1,8 мартагача ўзгариши мумкин. Буларнинг сиғим фактори 0,8-1,2. бу геллар полимерланиш реакцияси орқали олинади ва юқори босимларга ҳам чидамли бўлиб, деформацияга кам учрайди. Ярим қаттиқ геллар, асосан гидрофоб хусусиятга эга, баъзи бир реакциялар орқали уларни гидрофил ҳам қилиш мумкин (масалан сульфатлаш орқали).
Стирогел номи билан маълум, кўп кўндаланг боғли стирол ва дивинилбензолнинг сополимери яримқаттиқ гел сифатида кўп ишлатилади. винилацетат ва бутандиол – 1,4 – дивинил эфирининг сополимери ҳам яримқаттиқ гел бўлиб, у поливинилацетат номи билан юритилади. Яримкаттик геллардаги хроматография жараёни гел-сингдирувчи хроматография деб юритилади.
Қаттиқ гелларга сликагел ва ғовакли шишалар киради. Бу геллар ҳар қандай шароитда ҳам бўкмайди ва доимий ўлчамли ғовакларга эга. Қаттиқ геллар гидрофил ҳам, липофил ҳам бўлиши мумкин. Силикатларда гидроксил гуруҳларининг бўлиши қаттиқ гелларда адсорбция бўлишига олиб келади. Бу эса уларнинг камчилиги ҳисобланади. Кимёвий йўллар билан уларнинг адсорбцион мойиллигини камайтириш ёки умуман йўқ қилиш мумкин. Қаттиқ гелларга ғовакли силикагел (порасил), ғовакларининг ўлчамлари маълум қийматларга эга ғовакли шиша ва бошқалар киради.
Гел хроматографияда сорбент сифатида ғовакли шишалар, юқори молекуляр бирикмаларни ажратишда кўп қўлланилади.
Гел – хроматографиясида қўлланиладиган эритувчилар текширилина-ётган моддалар аралашмасини эритиши, гел заррачаларини қўллаши лекин гел заррачалари юзасида адсорбцияланмаслиги керак. Юмшоқ геллар эритувчида бўлиши лозим. Эритувчининг қовушқоқлиги қанча кичик бўлса, шунча яхши. Гел – хроматографияда эритувчини танлаш хроматографиядаги детектрлаш тизимига ҳам боғлиқ.
Детектор сифатида дифференциал рефрантолар ишлатилса, унда эритувчи ва эритманинг синдириш кўрсатгичлари бир-биридан фарқ қилиши учун синдириш кўрсатгичи катта бўлган эритувчиларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Ультрафиолет детектор ишлатилганда эритувчининг ёруғлик нурини ютиш чегараси ҳисобга олинади.
Гел – хроматографияда қўпроқ сув, диметилформамид, хлороформ, тўртхлорли углерод, тетрахлорэтан, толуол, тетрагидрофуран м-крезоллар ишлатилади.

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish