Ҳисобдан чиқариш 66 Ҳисобдан чиқаришда, ёки қачонки инвестицион мулк узоқ муддатда фойдаланишда бўлмаганда ва унинг ҳисобдан чиқарилишидан келгуси иқтисодий манфаатлар кутилмаганда, инвестицион мулкнинг тан олиниши тухтатилиши (молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботдан чиқарилиши) лозим. 67 Инвестицион мулкни ҳисобдан чиқариш уни сотиш орқали ёки молиявий ижарага бериш орқали амалга оширилиши мумкин. Инвестицион мулкни ҳисобдан чиқариш санасини аниқлашда, тадбиркорлик субъекти товарларни сотишдан даромадни тан олиш бўйича БҲХС 18 да келтирилган мезонларни қўллайди ва БҲХС 18 да келтирилган мисоллардаги тегишли кўрсатмаларни эътиборга олади. БҲХС 17 молиявий ижарага бериш орқали ҳисобдан чикаришга ҳамда сотиш ва қайта ижарага олишга нисбатан қўлланилади.
68 Агар тадбиркорлик субъекти 16-банддаги тан олиш мезонига асосан активнинг баланс қийматида инвестицион мулкнинг қисмини алмаштириш харажатини тан олса, у алмаштирилган қисмнинг баланс қийматини ҳисобдан чиқаради. Таннарх бўйича ҳисобга олиш модели асосида ҳисобга олинган инвестицион мулк учун алмаштирилган қисм, эскириш алоҳида ҳисобланган қисм сифатида бўлмаслиги мумкин. Агар тадбиркорлик субъекти учун алмаштириладиган қисмнинг баланс қийматини аниқлаш амалий мумкин бўлмаса, тадбиркорлик субъекти алмаштиришнинг қийматини алмаштирилган қисмнинг сотиб олинган ва қурилган пайтдаги қиймати сифатида фойдаланиши мумкин. Ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделида эса, инвестицион мулкнинг ҳаққоний қиймати алмаштириладиган қисм ўз қийматини аллақачон йўқотганлигини акс эттириши мумкин. Бошқа ҳолатларда алмаштирилаётган қисм туфайли ҳаққоний қиймат қанчага камайтирилишини аниқлаш қийин бўлиши мумкин. Алмаштирилган қисм учун ҳаққоний қийматни камайтиришнинг муқобили, яъни қачон буни амалга ошириш мумкин бўлмаса, алмаштиришнинг харажати баланс қийматига киритилади ва сўнгра алмаштиришни ўз ичига олмаган қўшимча харидга талаб қилинганидек ҳаққоний қиймат қайта ҳисобланади.
69 Инвестицион мулкнинг фойдалилик муддати тугаши ёки ҳисобдан чиқарилиши натижасида вужудга келадиган фойдалар ёки зарарлар ҳисобдан чиқариш бўйича соф тушумлар билан унинг баланс қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланиши лозим ҳамда фойдалилик муддати тугаши ёки балансдан чиқарилиши давридаги фойда ёки зарарда тан олиниши лозим (БҲХС 17 сотиш ва қайта ижарага олишга нисбатан бошқасини талаб этмагунча). 70 Инвестицион мулкнинг ҳисобдан чиқарилишида олиниши мумкин бўлган қийматни қоплаш дастлаб ҳаққоний қийматда тан олинади. Хусусан, агар инвестицион мулк учун тўлов кечиктирилса, олинадиган қийматни қоплаш дастлаб пул маблағи эквивалентида тан олинади. Қийматни қоплашнинг номинал қиймати билан пул маблағи эквиваленти ўртасидаги фарқ БҲХС 17 га мувофиқ самарали фоиз бўйича ҳисобга олиш моделини қўллаган ҳолда фоиз даромадлари сифатида тан олинади.
71 Тадбиркорлик субъекти инвестицион мулкни ҳисобдан чиқаргандан сўнг сақлаб қоладиган ҳар қандай мажбуриятларга нисбатан БҲХС 37 ни ёки бошқа тегишли Стандартларни қўллайди.
72 Қадрсизланган, йўқотилган ёки қўлдан бой берилган инвестицион мулкларнинг учинчи томондан қопланиши фойда ёки зарарда тан олиниши лозим, қачонки қоплаш олиниши мумкин бўлса. 73 Инвестицион мулкларнинг қадрсизланиши ёки йўқотилиши, учинчи томондан талаб қилинадиган ёки тўланадиган тегишли қоплашлар ва алмаштириладиган активларнинг сотиб олиниши ёки қурилиши алоҳида иқтисодий ходисалардир ва улар қуйидагича алоҳида ҳисобга олинади:
(a) инвестицион мулкларнинг қадрсизланиши БҲХС 36 га мувофиқ тан олинади;
(б) инвестицион мулкнинг фойдаланиш муддати тугаши ёки ҳисобдан чиқарилиши мазкур Стандартнинг 66-71 бандларига мувофиқ тан олинади;
(в) қадрсизланган, йўқотилган ёки қўлдан бой берилган инвестицион мулкларнинг учинчи томондан қопланиши фойда ёки зарарда тан олиниши лозим, қачонки қоплаш олиниши мумкин бўлса; ва
(г) алмаштиришлар сифатида тикланган, сотиб олинган ёки қурилган активларнинг қиймати мазкур Стандартнинг 20-29 бандларига мувофиқ тан олинади.