Тан олиш
16 Инвестицион мулк актив сифатида тан олиниши лозим, фақатгина қачонки:
(a) тадбиркорлик субъекти томонидан инвестицион мулк билан боғлиқ келгуси иқтисодий фойда олиниши эҳтимоли мавжуд бўлса; ва
(б) инвестицион мулкнинг таннархи ишончли баҳоланиши мумкин бўлса.
17 Тадбиркорлик субъекти ушбу тан олиш мезонига асосан инвестицион мулкнинг барча харажатларини улар сарфланган пайтда баҳолайди. Ушбу харажатлар дастлаб инвестицион мулкни сотиб олиш учун сарфланган харажатларни ҳамда кейинчалик мулкка нисбатан амалга оширилган қўшимчалар, ўзгартиришлар ёки хизматлар харажатларини қамраб олади.
18 16-банддаги тан олиш мезонига мувофиқ, тадбиркорлик субъекти инвестицион мулкнинг баланс қийматида унга кунлик хизмат кўрсатиш харажатларини тан олмайди. Ушбу харажатлар сарфланганда фойда ёки зарарда тан олинади. Кунлик хизмат кўрсатиш харажатлари булар асосан ишчи кучи ва майда истеъмол харажатларидир ҳамда мулкнинг аҳамиятсиз қисмларининг таннархини ўз ичига олиши мумкин. Ушбу харажатларнинг мақсади одатда мулкнинг “таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш харажатлари” сифатида изоҳланади.
19 Инвестицион мулкларнинг қисмлари алмаштириш орқали харид қилинган бўлиши мумкин. Масалан, ички деворлар асл деворларнинг алмаштирилгани бўлиши мумкин. Тан олиш мезонига мувофиқ, агар тан олиш мезони қаноатлантирилса, тадбиркорлик субъекти инвестицион мулкнинг баланс қийматида унинг алмаштирилган қисмининг харажатини вужудга келган пайтда тан олади. Алмаштирилган қисмларнинг баланс қиймати мазкур Стандартнинг ҳисобдан чиқариш бўйича талабларига асосан ҳисобдан чиқарилади.
Тан олишдаги баҳолаш
20 Инвестицион мулк дастлаб унинг таннархида баҳоланиши лозим. Битимга оид харажатлар дастлабки баҳолаш таркибига киритилиши лозим.
21 Сотиб олинган инвестицион мулкнинг таннархи унинг сотиб олиш нархи ва ҳар қандай бевосита тегишли харажатларни қамраб олади. Бевосита тегишли харажатларга, масалан, профессионал юридик хизматларга харажатлар, мулкни ўтказиш бўйича солиқлар ва бошқа битимга оид харажатлари кириши мумкин.
22 [Ўз кучини йўқотган]
23 Инвестицион мулкнинг таннархи қуйидагилар ҳисобига ошмайди:
(a) бизнесни бошлаш харажатлари (улар мулкнинг ишлай олиш қобилиятини раҳбарият томонидан кўзланган ҳолатга келтириш учун зарар бўлмагунча),
(б) инвестицион мулк режалаштирилган бандлик даражасига эришишидан олдин кўриладиган оператив зарарлар, ёки
(в) мулкни яратишда ёки такомиллаштиришда бекорга сарфланадиган хом-ашё, ишчи ва бошқа ресурсларнинг меъёрдан ортиқча суммалари.
24 Агар инвестицион мулк учун тўлов кечиктирилса, унинг таннархи пул маблағи нархидаги эквивалентидир. Ушбу сумма билан жами тўловлар орасидаги фарқ кредит даври мобайнидаги фоиз харажатлари сифатида тан олинади.
25 Ижара бўйича эгалик қилинадиган ва инвестицион мулк сифатида таснифланадиган мулк улушининг бошланғич таннархи БҲХС 17 нинг 20-бандида белгиланган молиявий ижарага мос равишда аниқланиши лозим, яъни актив икки қийматнинг - мулкнинг ҳаққоний қиймати билан минимал ижара тўловларининг келтирилган (дисконтланган) қиймати - камроғида тан олиниши лозим. Эквивалент сумма ушбу бандга асосан мажбурият сифатида тан олиниши лозим.
26 Ижара учун тўланган ҳар қандай мукофот ушбу мақсад учун минимал ижара тўловларининг қисми сифатида қаралади ва шунинг учун активнинг таннархига киритилади, аммо мажбуриятдан чиқарилади. Агарда ижара шартномаси асосида эгалик қилинадиган мулк улуши инвестицион мулк сифатида таснифланса, ҳаққоний қийматда ҳисобга олинган модда асосий мулк эмас, балки ўша улушдир. Мулк улушининг ҳаққоний қийматини аниқлаш бўйича кўрсатма 33-35, 40, 41, 48, 50 ва 52-бандлардаги ҳамда МҲХС 13 даги ҳаққоний қийматни баҳолаш бўйича талабларда белгиланган. Ушбу кўрсатма ҳаққоний қийматни аниқлашда ҳам ўринлидир, қачонки ушбу қиймат дастлабки тан олиш мақсадлари учун таннарх сифатида фойдаланилса.
27 Бир ёки ундан ортиқ инвестицион мулклар номонетар актив ёки активларга, ёки монетар ва номонетар активлар бирлашмасига айирбошлаш орқали харид қилиниши мумкин. Қуйидаги мулоҳаза бир номонетар активни бошқасига айирбошлашга тааллуқлидир, аммо ушбу мулоҳаза олдинги гапда изоҳланган барча айирбошлашларга нисбатан ҳам қўлланилади. Бундай инвестицион мулкнинг таннархи ҳаққоний қийматда баҳоланади, (а) айирбошлаш операциясида тижорат моҳияти мавжуд бўлмагунча, ёки (б) на қабул қилинадиган активнинг на топшириладиган активнинг ҳаққоний қийматини ишончли аниқлаб бўлмагунча. Тадбиркорлик субъекти топшириладиган активнинг тан олинишини тезда тўхтата олмаса ҳам харид қилинган актив ушбу тарзда баҳоланаверади. Агарда харид қилинган актив ҳаққоний қийматда тан олинмаса, унинг таннархи топшириладиган активнинг баланс қийматида баҳоланади.
28 Тадбиркорлик субъекти айирбошлаш операциясининг тижорат моҳияти мавжудлигини операция натижасида унинг келгуси пул оқимлари қай даражада ўзгариши кутилаётганини кўриб чиққан ҳолда аниқлайди. Айирбошлаш операциясининг тижорат моҳияти мавжуд, агарда:
(a) қабул қилинган активнинг пул оқимлари таркиби (риски, муддати ва суммаси) топширилган активнинг пул оқимлари таркибидан фарқ қилса, ёки
(б) тадбиркорлик субъекти фаолиятининг операция таъсир кўрсатган қисмининг тадбиркорлик субъектига-хос қиймати айирбошлаш натижасида ўзгарса, ва
(в) (а) ёки (б) даги фарқ айирбошланган активларнинг ҳаққоний қийматига нисбатан аҳамиятлидир.
Айирбошлаш операциясининг тижорат моҳияти мавжудлигини аниқлаш мақсадида, тадбиркорлик субъекти фаолиятининг операция таъсир кўрсатган қисмининг тадбиркорлик субъектига-хос қиймати солиқдан сўнгги пул оқимларини акс эттириш лозим. Ушбу таҳлилларнинг натижаси тадбиркорлик субъекти томонидан батафсил ҳисоб-китобларни амалга оширилмасдан ҳам маълумдир.
29 Активнинг ҳаққоний қиймати ишончли баҳоланади, агарда (а) ушбу актив учун ўринли ҳаққоний қийматнинг баҳолари кенглигидаги ўзгарувчанлик аҳамиятли бўлмаса ёки (б) кенгликдаги турли баҳоларнинг эҳтимоллари ўринли тарзда баҳоланса ва ҳаққоний қийматни баҳолашда фойдаланилса. Агарда тадбиркорлик субъектида ёки қабул қилинган ёки топширилган активнинг ҳаққоний қийматини ишончли аниқлаш имкони бўлса, қабул қилинган активнинг ҳаққоний қиймати яққол намоён бўлмагунча, топширилган активнинг ҳаққоний қийматидан таннархни баҳолашда фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |