Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 1


Молиявий ҳисоботларни аниқ кўрсатиш



Download 391,5 Kb.
bet9/24
Sana25.02.2022
Hajmi391,5 Kb.
#306860
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
IAS 01 Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш

Молиявий ҳисоботларни аниқ кўрсатиш
49 Тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларни аниқ кўрсатиши ва айнан бир хил чоп этилган ҳужжатдаги бошқа маълумотлардан фарқлаши лозим.
50 МҲХСлар фақатгина молиявий ҳисоботларга нисбатан қўлланилиб, йиллик ҳисоботда тақдим этилган бошқа маълумотларга, меъёрий маълумотларга, ёки бошқа ҳужжатга нисбатан зарурий тарзда қўлланилмайди. Шу туфайли, фойдаланувчилар МҲХСларга асосан тайёрланадиган маълумотларни фойдаланувчилар учун фойдали бўлиши мумкин бўлган, аммо ушбу талаблар остида бўлмаган, бошқа маълумотлардан фарқлай олиши аҳамиятлидир.
51 Тадбиркорлик субъекти ҳар бир молиявий ҳисоботни ва изоҳларни аниқ белгилаши лозим. Шу билан бирга, тадбиркорлик субъекти қуйидаги маълумотларни аниқ ажратиб кўрсатиши ва уларни тақдим этилган маълумотлар тушунарли бўлиши учун зарур бўлганда такрорлаши лозим:
(a) Ҳисобот берадиган тадбиркорлик субъектининг номи ёки аниқлашнинг бошқа усуллари ва олдин келадиган ҳисобот даври охиридан бошлаб ушбу маълумотдаги ҳар қандай ўзгариш;
(б) молиявий ҳисоботлар алоҳида тадбиркорлик субъектига ёки тадбиркорлик субъектлари гуруҳига тегишлилиги;
(в) ҳисобот даври охирининг санаси ёки молиявий ҳисоботлар тўплами ёки изоҳлар қамраб олган давр;
(г) БҲХС 21 да таърифланганидек тақдимот валютаси; ва
(д) молиявий ҳисоботларда суммаларни тақдим этишда фойдаланилган яхлитлаш даражаси.
52 Тадбиркорлик субъекти 51-банддаги талабларни варақлар, ҳисоботлар, изоҳлар, устунлар ва бошқа шунга ўхшашлар учун тегишли сарлавҳаларни тақдим этиш орқали бажаради. Бундай маълумотларни тақдим этишнинг энг мақбул йўлини аниқлашда мулоҳаза қилиш талаб этилади. Масалан, тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларни электрон тарзда тақдим этса, варақларни алоҳида ажратиш ҳар доим ҳам фойдаланилмайди; бунда тадбиркорлик субъекти юқоридаги моддаларни молиявий ҳисоботларда келтирилган маълумотлар тушунарли бўлишини таъминлаш учун акс эттиради.
53 Тадбиркорлик субъекти кўп ҳолларда маълумотларни тақдимот валютасининг минг ёки миллион бирлигида тақдим этиш орқали молиявий ҳисоботларни тушунарлироқ бўлишига эришади. Бунга тадбиркорлик субъекти яхлитлаш даражасини очиб берган ва муҳим маълумотларни тушириб қолдирмаган ҳолатда йўл қўйилади.

Download 391,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish