Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 1



Download 391,5 Kb.
bet6/24
Sana25.02.2022
Hajmi391,5 Kb.
#306860
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
IAS 01 Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш

Муҳимлик ва бирлаштириш
29 Тадбиркорлик субъекти ўхшаш моддаларнинг ҳар бир муҳим туркумини алоҳида тақдим этиши лозим. Тадбиркорлик субъекти бир биридан фарқ қиладиган хусусиятга ёки вазифага эга бўлган моддаларни, улар аҳамиятсиз бўлмаса, алоҳида тақдим этиши лозим.
30 Молиявий ҳисоботлар ўз хусусиятига ёки функциясига кўра туркумларга бирлаштириладиган катта ҳажмдаги операциялар ёки бошқа ҳодисаларни қайта ишлаш натижасида шаклланади. Бирлаштириш ва таснифлаш жараёнининг охирги босқичи бўлиб йиғилган ва таснифланган маълумотларни тақдим этиш ҳисобланади ва бунинг натижасида молиявий ҳисоботларнинг сатрларида акс эттириладиган моддалар шаклланади. Агар сатрдаги модда алоҳида олинганда муҳим бўлмаса, у ушбу ҳисоботларда ёки изоҳларда бошқа моддалар билан бирлаштирилади. Ушбу ҳисоботларда алоҳида сатрда акс эттириш учун етарли даражада муҳим бўлмаган модда, изоҳларда алоҳида акс эттирилиши аҳамиятли бўлиши мумкин.
31 Тадбиркорлик субъекти МҲХС да талаб этилган муайян маълумотни очиб бериши, бу маълумот муҳим бўлмаганида, шарт эмас.
Ўзаро ҳисоб-китоб
32 МҲХС да талаб этилмагунча ёки рухсат этилмагунча, тадбиркорлик субъекти активлар билан мажбуриятларни ёки даромадлар билан харажатларни ўзаро ҳисоб-китоб қилмаслиги лозим.
33 Тадбиркорлик субъекти активлар билан мажбуриятларни ҳам даромадлар билан харажатларни ҳам алоҳида акс эттиради. Ўзаро ҳисоб-китоб қилиш операциянинг ёки бошқа ҳодисанинг моҳиятини акс эттирадиган ҳолатдан ташқари, фойда ёки зарар ва бошқа умумлаштирилган даромадлар ёки молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот(лар)да ўзаро ҳисоб-китоб қилиш фойдаланувчиларнинг содир бўлган операциялар, бошқа ҳодисалар ва шароитларни тушуниш ҳамда тадбиркорлик субъектининг келгуси пул оқимларини баҳолаш қобилиятини сусайтиради. Активларни улардан баҳоланган резервларни, масалан, товар-моддий захираларнинг қадрсизланиши бўйича резервларни ва шубҳали дебиторлик қарзлари бўйича резервларни, чегирган ҳолда соф асосда кўрсатиш –– ўзаро ҳисоб-китоб қилишни англатмайди.
34 БҲХС 18 “Одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад» одатдаги фаолиятдан олинадиган даромадларни таърифлайди, ва даромадлар тадбиркорлик субъекти томонидан олинган ёки олиниши лозим бўлган товоннинг ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланишини талаб этади, бунда тадбиркорлик субъекти томонидан рухсат этиладиган барча савдо чегирмалари ва сотиш ҳажмига боғлиқ чегирмалари инобатга олинади. Тадбиркорлик субъекти, ўзининг одатдаги фаолиятида, даромад келтирмайдиган, лекин асосий даромад-келтирадиган фаолиятига иккиламчи бўладиган бошқа операцияларни амалга оширади. Тадбиркорлик субъекти бундай операциялар натижаларини ҳар қандай бундай айнан бир хил операциядан юзага келадиган даромадлардан тегишли харажатларни чегирган ҳолда тақдим этади, агар бундай тақдим этиш операциянинг ёки бошқа ҳодисанинг моҳиятини акс эттирса. Масалан:
(a) тадбиркорлик субъекти узоқ муддатли активларни, жумладан инвестициялар ва операцион активларни, чиқиб кетишидан олинадиган фойда ва зарарларни уларни чиқиб кетишидан тушадиган тушумлардан активнинг баланс қийматини ва тегишли сотиш билан боғлиқ харажатларини чегирган ҳолда акс эттиради; ва
(б) тадбиркорлик субъекти БҲХС 37 “Резеврлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар» га мувофиқ тан олинадиган ва учинчи томон билан шартнома асосида (масалан, мол етказиб берувчининг кафолати бўйича шартнома) қопланадиган резерв билан боғлиқ харажатларни, улардан ушбу харажатларни қоплайдиган суммани чегирган ҳолда кўрсатиши мумкин.
35 Шу билан бирга, тадбиркорлик субъекти ўхшаш операциялар гуруҳидан юзага келадиган фойда ва зарарларни, жумладан валюта курсидаги ўзгаришлар бўйича фойда ва зарарларни ёки сотиш учун мўлжалланган молиявий инструментлардан юзага келадиган фойда ва зарарларни, соф (нетто) асосда акс эттиради. Бироқ, тадбиркорлик субъекти бундай фойда ва зарарларни, улар муҳим бўлганида, алоҳида акс эттиради.

Download 391,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish