Бухгалтерия ҳисоби назарияси


МАЖМУАНИНГ ҚИСҚАЧА АННОТАЦИЯСИ



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/154
Sana16.02.2023
Hajmi7,79 Mb.
#911643
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   154
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi Xolbekov 2019 [@iqtisodchi kutubxonasi]

МАЖМУАНИНГ ҚИСҚАЧА АННОТАЦИЯСИ 
 
Ўқув-услубий мажмуа
– Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 
бакалавриат ва магистратура таълим босқичиларининг Ўқув режаларида акс 
этган фанлар бўйича профессор-ўқитувчининг дарс жараёнига ўқув-услубий 
тайёрлигини тасдиқловчи энг муҳим мезон, меъёрий-услубий ҳужжатдир. 
Мажмуанинг асосий мақсади
– авваломбор фаннинг ўқитувчиси, 
худди шунингдек талаба учун, фанни ҳар томонлама сермазмун, чуқур 
назарий, услубий ва амалий тарзда етказиш (талаба учун – ўзлаштириш) учун 
ягона ўқув-услубий ва ахборот-ресурс манбаини яратиш ҳисобланади.
Ўқув-услубий мажмуа Тошкент давлат иқтисодиёт университети 
бакалавриаттаълим йўналишлари учун мўлжалланган бўлиб, у жумладан 
қуйидаги таркибий тузилишга эга: 

фаннинг меъёрий-услубий таъминоти,

фаннинг мазмуни ва ахборот-ресурс таъминоти,

фанни ўқитишнинг интерактив технологиялари,

талабаларнинг билимини баҳолаш услубиёти, 

қўшимча электрон таълим ресурсларини
ўз ичига олган. 
Илғор хорижий тажриба билан узвийлик. 
Мазкур мажмуа илғор хорижий тажрибани кенг ўрганиш, 
умумлаштириш ва ундан таълим ва тадқиқотлар жараёнида самарали 
фойдаланиш маҳсулидир. 
Мамлакатни 
модернизация 
қилиш 
ва 
иқтисодий-ижтимоий 
ривожлантириш, инновация жараёнларини жадаллаштириш ва бозор 
иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш муҳим 
аҳамиятга эга. Иқтисодиётнинг барча тармоқларида асосий эътиборни 
моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан оқилона ва самарали 
фойдаланишга, унумсиз сарфларни ва нобудгарчиликларни бартараф 
қилишга қаратмоқ керак. Бундай улкан ишларни амалга оширишда 
бухгалтерия ҳисобининг роли беқиёсдир. Чунки, бухгалтерия ҳисоби 
иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш учун асосий ахборот манбаи 
ҳисобланади.
Янги фан-техника ютуқларини жорий қилиш орқали талабаларга 
“Бухгалтерия ҳисоби” фанидан илғор педогогик усуллардан фойдаланилган 
ҳолда билим бериш индивидуал қобилиятларини ривожлантиришга ҳизмат 
қилади.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитда бозор иқтисодиётига мос 
ижтимоий-иқтисодий сиёсатни шакллантириш замон талабларига жавоб 
берадиган, юқори малакали педагог кадрларни тай
ё
рлаш, қайта тайёрлаш ва 
уларнинг малакасини ошириш жара
ё
нлари самарадорлигини таъминловчи 
касбий таълим мазмунини такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Шу асосда, 
бугунги кунда олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга, 
таълим босқичларининг ўзаро узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш 
бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мана шундай чора-



тадбирлар қаторида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий 
таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
1
2017 йил 20-апрелдаги ПҚ-2909 сонли Қарори, мазкур Қарорни бажариш 
юзасидан ҳамда олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог 
кадрларининг касбий даражасини узлуксиз такомиллаштириш учун шарт-
шароитларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош 
Вазирининг 2017 йил 22-апрелдаги 07/1-845-сонли топшириғини алоҳида 
таъкидлаб ўтиш лозим.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш 
бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”
2
ПФ-4947сонли Фармони таълим 
ва фан соҳасини янада ривожлантириш учун устувор вазифаларни белгилаб 
берди. Ҳаракатлар стратегиясидан ўрин олган “Ижтимоий соҳани 
ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” номли 4-устувор йўналишда 
таълим ва фан соҳасини ривожлантириш масалалари устувор вазифа 
сифатида қўйилган.

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish