Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган бошқа тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби



Download 270,26 Kb.
bet84/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган бошқа тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби
Ижро варақалари алимент суммаларини ушлаш ва ўтказиб бериш учун асос бўлиб ҳисобланади. Олинган ижро варақаларини бухгалтерияда махсус журнал ёки карточкада рўйхатга олади. Ходимларнинг аризасига мувофиқ алиментлар қуйидаги ҳолларда ушланади: агар ушланмаларнинг умумий суммаси 50 % дан ошса, шунингдек агар суд қарори билан бошқа онадан бўлган болалар фойдасига, меҳнатга лаёқациз ота-оналар фойдасига, хотини (хотинлари) фойдасига.
Ижро варақалари бўйича олиб бориладиган ҳисоб-китоблар ҳисоби 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счётида алоҳида ажратилган 6991 «Ижро ҳужжатлари бўйича ташкилот ва шахслар билан ҳисоб-китоблар» счётида юритилади.
Алимент ҳисобот ойи бўйича ҳисобланган иш ҳақи, вақтинчалик иш қобилиятини йўқотган даврида ҳисобланган нафақа суммасидан солиқлар ушлангандан кейин, шунингдек, ҳисобланган пенсия ва стипендия суммасидан ушланади. Алиментлар ушлаб қолинганда 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар» счётининг дебети ва 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счётида алоҳида ажратилган 6991 «Ижро ҳужжатлари бўйича ташкилот ва шахслар билан ҳисоб-китоблар» счётининг кредити бўйича бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.
Иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар тўлаш учун белгиланган уч кунлик муддат ичида алимент суммалари тўланиши ёки алимент олувчиларга ўтказиб берилиши керак. Ушлаб қолинган алиментлар тўланиши ёки ёки алимент олувчиларга ўтказиб берилиши 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счётида алоҳида ажратилган 6991 «Ижро ҳужжатлари бўйича ташкилот ва шахслар билан ҳисоб-китоблар» счётининг дебети ва 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» (нақд пулда), 5020 «Чет эл валютасидаги пул маблағлари» (нақд чет эл валютасида), 5110 «Ҳиоб-китоб счёти» (нақд пулсиз), 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари» (нақд пулсиз), 5220 «Чет элдаги валюта счётлари» (нақд пулсиз) ва бошқа пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (нақд пулсиз) кредитда акс эттирилади.
Моддий ёрдам, ихтирочилик, рационализаторлик таклифлари учун берилган рағбатлантириш ва шу каби суммаларидан алимент суммаси ушланмайди. Кредитга сотилган товарлар бўйича ариза-мажбуриятларнинг ҳамма суммасини корхона банк кредити ҳисобидан савдо ташкилотларига ўтказиб берганда кредитга сотилган товарлар бўйича ушланма операциялар содир бўлади.
Шундай қилиб, меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисобини тўғри ташкил қилиш, бугунги кунда ташки иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи субъектларда фаолият кўрсатаётган ишчи ва хизматчиларнинг моддий аҳволини яхшилаш ҳамда уларнинг меҳнат қобилиятини тиклаш учун зарур бўлган молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжини қондиришдан иборатдир.


Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish