№17 (БХМС) Капитал қурилиш бўйича пудрат шартномалари . Бу стандартда хўжалик юритувчи субъетларда капитал капитал қурилишида пудрат шартномаси асосида хисоб юритиш тартиблари кўрсатилган. №19 (БХМС) Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш .Бу стандартда хўжалик юритувчи субъектларнинг инвентаризация ташкил этиш ва ўтказиш тартиблари бўйича тушунчалар берилган. №20 (БХМС) Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан соддалаштирилган хисоб юритиш ва хисобот тузиш тартиби тўғрисида . Бу стандартда хўжалик юритувчи субъектларнинг кичик тадбиркорлик субъектларнинг хисоботини тузиш тартиблари кўрсатилган . №21 (БХМС) Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий – хўжалик фаолиятининг бухгалтерия хисоби счётлар режаси ва қўллаш бўйича йўриқнома . Бу стандартда хўжалик юритувчи субъектларнинг янги счётлар режасини қўлланилиши бўйича кўрсатмалар берилган. 2002 йил 1-январдан бошлаб, Республикамиз бухгалтерия хисобини юритишда янги счётлар режаси асосида янги хисобот тузиш шаклларида бухгалтерия хисобининг миллий стандартларига мос хисоб- китоб ишларини бошлайди.