БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИНИ предмети ва усуллари - 1. Хисоб хакида умумий тушунча
- 2. Хисоб турлари
- 3. Бухгалтерия хисобининг мақсади ва функциялари
- 4. Корхона бухгалтерия хисобини юритиш концепцияси
- 1.1. Хисоб хакида умумий тушунча
- Бозор иқтисодиёти шароитида хисоб хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан корхоналар ўз маблағларини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш жараёнида моддий ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, бошқариш ва рахбарлик қилиш учун қуйидаги асосий вазифалари юритувчи бажаради: - Корхоналарнинг хўжалик фаолиятида содир бўладиган жараёнлани кузатиб бориш. - Кузатиш жараёнида олинган маълумотларни миқдор кўрсаткичларда ифодалаш. - Корхона хўжалик фаолиятида содир бўладиган жараёнларни хужжатларда акс эттириш. - Махсус ҳужжатларда қайд қилинган хўжалик муоммолаларини умумлаштириш ва гурухлаш. - Корхона хўжалик фаолияти устидан узлуксиз назорат олиб бориш ва унга таъсир этиш.
Мана шу жараёнда хисобни тўғри ташкил этиш ва корхонани самарали бошқариш учун маълум талабларга риоя қилиш керак. Бу талаблар қуйидагилардан иборат. 1. Хисоб ва режа кўрсаткичларининг бирлиги. Бу талаб автотаранспорт корхонасида режа кўрсаткичларини хисоб кўрсаткичлари билан таққослаш ва режа кўрсаткичларининг бажарилиши устидан узлуксиз назорат олиб боришни таъминлайди, автотранспорт корхонасининг истиқболдаги ишлар режасини тузиш учун хисоб кўрсаткичлари ёрдамида ўтган даврда қандай натижаларга эришилганлиги тўғрисида маълумотлар олади. 2. Хисобнинг аниқлиги ва тўғрилиги. Барча хисоб маълумотлари аниқ, тўғри бўлиши ва объектив бўлиши лозим. Хисоб маълумотлари фақат ютуқларни эмас, балки камчиликларни ҳам ошкора акс эттириш лозим. 3. Хисобнинг оддийлиги ва тушунурли бўлиши. Бу талабга кўра. Хисоб кўрсаткичлари оддий ва барча фойдаланувчилар учун тушунарли бўлиши керак, бу эса хўжаликни бошқаришда ҳар бир ҳодимга хисоб маълумотларидан фойдалана олиш имкониятини беради. 4. Хисобнинг тежамкорлиги. Ушбу талабларга кўра ,хисоб ишларини узлуксиз такомиллаштириш ва соддалаштириш, хисоб олиб боришнинг замонавий ва арзон усулларини жорий қилишга хисоб ҳодимлари сонини камайтириш йўли билан эришиш мумкин 5. Хисобнинг тўлиқлиги ва ўз вақтида бажарилиши. Хисоб хўжалик жараёнинг ҳамма тамонини эгаллаши ва у тўғрида тўлиқ ва маълумот ўз вақтида бериш лозим. Бу талаб ёрдамидагина автотранспорт корхонасининг хўжалик фаолиятига тўғри рахбарлик қилиш , хўжалик жараёнларнини мукаммал ўрганиш , содир бўлган камчиликларни ўз вақтида аниқлаб, уларни бартараф этиш имкониятларига эга бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |