Бухгалтерия хисоби



Download 0,58 Mb.
bet40/63
Sana09.03.2022
Hajmi0,58 Mb.
#487486
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   63
Bog'liq
Бухгалтерия китоби

10 ДАРС
ДАВР ХАРАЖАТЛАРИ ВА БОШКА ХАРАЖАТЛАР ХИСОБИ ВА ТАЙЁР МАХСУЛОТ, ТОВАРЛАР В А УЛАРНИНГ СОТИЛИШИНИ ХИСОБГА ОЛИШ



    1. ДАВР ХАРАЖАТЛАРИ ХИСОБИ

Давр харажатлари - харажатлар таркиби тўрисидаги низомга биноан жорий этилган корхонанинг харажатлар хисоби тизимидаги курсаткич. Давр харажатлари тоифасига бевосита ишлаб чикариш жараёни билан боғлик бўлмаган харажатлар, яъни бошкарув, тижорат харажатлари, умумхўжалик мақсадидаги бошка харажатлар, шу жумладан илмий-тадкикот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари харажатлари киради. Ушбу харажатлар корхонанинг махсулот ишлаб чикариш фаолияти билан боғланмагани, лекин махсулот (ишлар, хизматлар) сотиш бўйича асосий фаолияти билан боғлангани учун улар операцион харажатлар, шунингдек умумий ва маъмурий харажатлар деб хам аталади. Улар ишлаб чикарилган ва сотилган махсулот ёки товарлар хажмига боглик эмас, аксинча хужалик фаолиятининг давомийлик вакти билан кўпрок боғликдир. Ушбу харажатлар улар пайдо бўлган хисобот даврида йигилади ва хисобдан чикарилади.
Давр харажатларига куйидаги харажат моддалари киради:

  • махсулотни сотиш харажатлари;

  • маъмурий (бошкарув) харажатлар;

  • бошка операцион харажатлар, шу жумладан илмий-тадкикот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари харажатлари, ишлаб чикариш ва бошкдрув тизимини ривожлантириш харажатлари;

  • хисобот даврининг келгусида солик солинадиган базадан чикариладиган харажатлари.

12.1. Сотиш харажатлари хисоби
Сотиш харажатларига куйидагилар киради:

  • товарларни темир йул, хаво, автомобиль, денгиз, дарё транспортида ва от-уловда ташиш харажатлари. Ушбу моддага ташиш харажатлари хамда транспорт воситалари бекор туриб колганлиги учун туланган жарималар киритилади;

  • махсулот (ишлар, хизматлар) сотилиши билан боғлик мехнатга хак тулаш харажатлари;

  • иш хаки га тааллукли ижтимоий сугурта харажатлари;

  • савдо эхтиёжлари учун фойдаланаладиган бинолар, иншоотлар ва хоналарни ижарага олиш, саклаш ва таъмирлаш харажатлари;

  • асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси; газ, ёкилки, электр куввати харажатлари;

  • товарларни саклаш, уларга ишлов бериш ва навларга ажратиш харажатлари; савдо рекламаси харажатлари;

  • ташиш, саклаш ва сотиш чоғида товарларнинг йукотилиши; идишлар харажатлари;

  • мол-мулкни мажбурий ва ихтиёрий сугурталаш харажатлари; мехнатни мухофаза килиш ва хавфсизлик техникаси харажатлари;

  • инвентарлар ва хужалик буюмлари кийматини хисобдан чикариш харажатлари хамда уларни белгиланган максадда фойдаланиш учун ярокли холатда саклаш (таъмирлаш, ювиш, тузатиш, дезинфекция килиш ва х.к.) билан боглик бошка харажатлар;

  • умумий овкатланиш ва савдо ходимларини тиббий кўрикдан ўтказганлик учун тиббий муассасапарга тўланадиган хак;

  • касса хўжалигини ва тушум инкассациясини юритиш чикимлари;

  • умумий овкатланиш корхоналарида коғоз салфеткалар, когоз дастурхонлар, коғоз стаканлар ва тарелкалар, бир марта фойдаланиладиган анжомлар киймати;

  • сотиш бозорларини ўрганиш харажатлари (маркетинг, реклама харажатлари);

  • юкорида кайд этилмаган сотишга доир бошқа харажатлар.

Махсулотлар (ишлар ва хизматлар)ни сотиш билан боғлик бўлган харажатлар хисобот даври мобайнида 9410- «Сотиш харажатлари» счётининг дебетида хисобга олинади, хисобот даврининг охирида эса ушбу счётнинг кредитидан 9910-«Якуний молиявий натижа» счётининг дебетига хисобдан чикарилади.

    1. Маъмурий харажатлар хисоби

Маъмурий харажатларга куйидагилар киради:

  • бошкарув аппарати ходимларига тааллукли мехнатга хак тулаш харажатлари;

  • бошкарув аппарати ходимларига тааллукли ижтимоий суғуртага харажатлар;

  • енгил хизмат автотранспорт ва хизмат микроавтобусини саклаш, ёллаш ва ижарага олиш харажатлари;

  • хўжалик юритувчи субъект ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш ва уларни бошқариш харажатлари;

  • бошкдрувнинг техник воситалари, алока узеллари, сигнализация воситалари, хисоблаш марказларини ва ишлаб чикаришга тегишли бўлмаган бошкарувнинг бошка техник воситаларини саклаш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари;

  • телекоммуникациялар хизматлари, шу жумладан: махаллий тармокдар; каналларни ижарага бериш; мобил, йулдош ва пейжинг алока; радиочастота спектридан фойдаланиш; маълумотларни узатиш тармоклари, шу жумладан интернет учун хак тўлаш;

  • шахарлараро ва халкаро телефон сўзлашувлари учун хак тўлаш;

  • маъмурий-бошкарув эхтиёжлари учун бинолар ва хоналар ижараси учун хақ тўлаш;

  • маъмурий ахамиятга эга бўлган асосий воситаларни саклаш ва уларни тузатиш, шунингдек, эскириш (амортизация) харажатлари;

  • юкори ташкилотлар ва юридик шахслар бирлашмалари: вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар ва бошка харажатларга ажратмалар;

  • ходимларни ва ишлаб чикариш жараёни билан боғлик бўлмаган мол-мулкни мажбурий ва ихтибрий суғурта қилиш харажатлари;

  • бошкарув ходимларини хизмат сафарларига юбориш бўйича харажатлар;

  • вакиллик харажатлари;

  • умумий овқатланиш корхоналари ва бошкаларга биноларни текин бериш ва коммунал хизматлар кийматига хак тўлаш харажатлари;

  • бевосита ишлаб чикариш жараёнига тегишли бўлмаган, табиатни мухофаза килиш ахамиятига эга бўлган жамғармаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлик жорий харажатлар, табиий атроф мухитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари;

  • хизматлар кийматини тўлаш хамда профессионал бошқарувчи компаниялар, давлатнинг ишончли вакиллари ва ишончли бошкарувчиларнинг мукофотлари буйича харажатлар;

  • маъмурий мақсадлар учун фойдаланиладиган инвентарлар ва хўжалик анжомлари кийматини хисобдан чиқариш бўйича харажатлар хамда уларни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун ярокли холатда сақлаш билан боғлик бўлган бошка харажатлар.

Бошкарув ва хизмат кўрсатиш билан боғлик бўлган маъмурий харажатлар хисобот даври мобайнида 9420- «Маъмурий харажатлар» счётинннг дебетида хисобга олинади, хисобот даврининг охирида эса ушбу счётнинг кредитидан 9910-«Якуний молиявий натижа» счётининг дебетига хисобдан чиқарилади.

    1. Бошка операцион харажатлар хисоби

Бошца операцион харажатларга куйидагилар киради:

  • кадрлар тайёрлаш ва уларни кайта тайёрдаш харажатлари, янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектда ишлаш учун кадрлар тайёрлаш ва кайта тайёрлаш бундан мустасно;

  • лойиха ва курилиш-монтаж ишларида чала ишларни бартараф этиш харажатларини коплаш, шунингдек, объект кошидаги омборгача транспортда ташиш чоғидаги шикастланиш ва бузилишлар, коррозияга қарши химоя нуксонлари туфайли келиб чиккан тафтиш харажатлари (асбоб-ускуналари қисмларга ажратиш) ва шунга ўхшаш бошка харажатлар етказиб бериш ва ишларни бажариш шартларини бузган юридик шахслар хисобига мазкур харажатлар чала ишлар, шикастланиш ёки зарар кўриш учун жавобгар бўлган етказиб берувчи ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар хисобига ундирилиши мумкин бўлмаган даражада амалга оширилади;

  • маслахат ва ахборот химатларга хақ тўлаш;

  • аудиторлик хизматларига хақ тўлаш;

  • ўзининг хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқаришлар ва хўжаликларни сақлашдан кўрилган зарарлар;

  • саломатликни мухофаза килиш ва ходимларнинг ишлаб чикариш жараёнида бевосита қатнашувм билан боғлик бўлмаган дам олишларни ташкил этнш тадбирлари;

  • хўжалик юритувчи субъектлар томонидан махсулот ишлаб чиқариш билан боғлик бўлмаган ишлар(хизматлар)ни (шахар ва шахарчаларни ободонлаштириш ишлари, қишлок хужалигига ёрдам бериш ва бошқа хил ишларни) бажариш харажатлари;

- компенсация ва рағбатлантириш тусидаги тўловлар, шу жумладан:
бир марта бериладиган мукофотлар, йил давомидаги иш якунлари бўйича рағбатлантнришлар, узок муддат ишлаганлик учун рағбатлантириш ва тўловлар, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектнинг ўз қарорига кўра натура билан тўловлар, шунингдек конун хужжатларига ёки хўжалик юритувчи субъектнннг ўзининг карорига мувофик мажбурий прогул вақти ёки паст хақ тўланадиган ишни бажарганлик учун хақ тўлаш;

  • асосий иш жойи бўйича ишчиларга, хўжалик юритувчи субъект ишчи ва мутахассисларига улар ишдан ажраган холда малака ошириш ва кадрларни кайта тайёрлаш тизимида ўқиган вактда иш хаки тўлаш;

  • конун хужжатларига мувофик 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортик боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор бўлган аёлларга берилган кўшимча таътилга хак тўлаш;

  • ходимларнинг (овкатланиши, йул кираси, даволаниш ва дам олишга, экскурсия ва саёхатларга йулланмалари, спорт секцияларида, тўгаракларда, клублардаги машғулотлари, маданий-кўнгилочар ва жисмоний тарбия (спорт) тадбирларига катнашиши, ходимларнинг шахсий обунаси ва истеъмоли хамда бошқа шунга ўхшаш туловлари) харажатларини коплаш;

  • иш хакини хисоблашда хисобга олинмайдиган тўловлар ва харажатлар, шу жумладан:

конунчиликка мувофик болани икки ёшга тулгунгача парвариш килиш буйича хар ойлик нафакани тулаш буйича харажатлар;
пенсияларга устамалар, пенсияга чикаётган мехнат фахрийларига бир йула тўланадиган нафакалар;
амалдаги конунчиликка мувофик хужалик юритувчи субъектлардан уларнинг кайта ташкил этилиши, ходимлар ва штатлар сонининг кискариши муносабати билан бўшаб коладиган ходимларга туловлар;
ходимларга тўланадиган моддий ёрдам

  • соғликни саклаш объектлари, кариялар ва ногиронлар уйлари, болалар мактабгача тарбия муассасалари, соғломлаштириш лагерлари, маданият ва спорт объектлари, халк таълими муассасалари, шунингдек, уй-жой фонди объектлари таъминотига (шу жумладан, барча турдаги таъмирлаш ишларини ўтказишга амортизация ажратмалари ва харажатларни хам кўшган холда) харажатлар;

  • вактинча тхтатиб куй ил ган ишлаб чикариш кувватлари ва объектларини сақлаш харажатлари (бошка манбалар хисобига копланадиган харажатлардан ташқари);

  • банк ва депозитарий хизматларига туловлар;

  • экология, согломлаштириш ва бошка хайрия жамгармаларига, маданият, хал к таълими, согликни саклаш, ижтнмоий таъминот, жисмоний тарбия ва спорт корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига бадаллар;

  • амалдаги конун хужжатларига мувофик амалга ошириладиган ва хужалик юритувчи субъект харажатларига киритиладиган бюджетга мажбурий тўловлар, соликлар, йигимлар, давлат максадли жамгармаларига ажратмалар, шунингдек хукумат карорларига биноан халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш;

  • зарарлар, жарималар, пенялар, шу жумладан:

бекор килинган ишлаб чикариш буюртмалари буйича йуқотишлар;
моддий бойликларнинг, бевосита ишлаб чикариш жараёнига тегишли бўлмаган йукотишлар хамда камомадлар;
ишлаб чикариш захираларини ва тайёр махсулотни энг паст бахолаш усули ёки сотишнинг соф киймати буйича кайта бахолаш ёки бахосини пасайтириш натижасидаги зарарлар; идишларга доир ишлар буйича зарарлар; суд харажатлари;
тўланиши шубхали карзлар буйича захирага ажратмалар;
конунчиликка мувофик даъво билдириш муддати утган ва ундириш нореал бўлган бошка карзлар буйича дебиторлик карзларини хисобдан чикаришдан курилган зарарлар, шунингдек, конунчиликка мувофик юридик ва жисмоний шахслар билан хисоб-китоблар бўйича тўланиши шубхали қарзларни хисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар;
хисобот йилида аникланган ўтган йиллар операциялари бўйича кўрнлган зарарлар;
табиий офатлар (ишлаб чикариш захиралари, тайёр махсулотлар ва бошка моддий бойликларнинг нобуд булиши ва бузилиши, ишлаб чикаришнинг тухташи ва бошкалар туфайли йукотишлар) туфайли курил ган копланмайдиган йукотишлар ва зарарлар, шу жумладан, табиий офатлар окибатларининг олдини олиш ёки окибатларни бартараф этиш билан боглик харажатлар;
айбдорлари аникланмаган угирликлардан ёки айбдор томон хисобидан зарур суммани ундириш мумкин булмаган холларда кур ил ган зарарлар;
хужалик юритувчи субъектнинг асосий воситалари ва бошка мол-мулки (активлари)нинг чикиб кетиши (балансдан чикариш)дан кур ил ган зарарлар;
хужалик шартномалари шартларининг, шу жумладан, махсулотни етказиб берувчилар ва дебиторлар айби билан бузилганлиги учун белгиланган ёки эътироф этилган жарималар, пенялар, вактида туланмаган туловлар ва бошка хил санкциялар, шунингдек, етказилган зарарларии тулаш буйича харажатлар; солик конуни ва бошка конунларни бузганлик учун жарима ва пенялар; туланган бошка жарималар;

  • ходимларга бериладиган ёки ёрдамчи хужаликлар томонидан хужалик юритувчи субъектнинг умумий овкатланиш корхонаси учун ишлаб чикарштадиган махсулот (ишлар, хизматлар) буйича нарх тафовутлари;

  • гудвилл (фирма нархи)нинг номоддий активи суммасини хисобдан чикариш билан боглик харажатлар, ишлаб чикариш жараёни билан боглик булмаган мол-мулк буйича, белгиланган тартибда;

  • янгн технологиялар яратиш ва кулланилаётган технологияларни такомиллаштириш, шунингдек илмий- тадкикот, тажриба-конструкторлик ишлари олиб бориш, хом ашё ва материалларнинг янги турларини яратиш, ишлаб чикариш ни кайта жихозлаш билан боглик махсулотлар сифатини ошириш харажатлари;

  • ишлаб чикариш тусидаги ихтирочилик, рационализаторлик, тажриба-эксперимент ишлари олиб бориш, ихтирочилик ва рационализаторлик таклифлари буйича моделлар ва намуналарни тайёрлаш ва синаш, кургазмалар ва курнклар, танловларни, сертификатлашни хамда ихтирочилик ва рационализаторлик буйича бошка тадбирларни ташкил этиш, муаллифлар хакини тулаш харажатлари ва бошка харажатлар;

  • ижарага берилган асосий воситаларни таъминлаш харажатлари;

  • конун хужжатларида белгиланган тартибга мувофик, бошкарув ходимларининг, шунингдек ишлаб чикариш жараёнида катнашмайдиган бошка ходимларнинг вактинча мехнатга лаёкатсизлиги буйича нафакалар тулаш билан боглик харажатлар;

  • бошка харажатлар.

Бошка операцион харажатлар хисобот даври мобайнида 9430-«Бошкд операцион харажатлар» счётида хисобга олинади, хисобот даврининг охирида эса ушбу счётнинг кредитидан 9910-«Якуний молиявий натижа» счётининг дебетига хисобдан чикарилади.

  1. Келгусида солик солинадиган базадан чикариладиган хисобот даврининг харажатлари хисоби Келгусида солик солинадиган базадан чикариладиган хисобот даврининг харажатлари улар юзага келган пайтда, жорий хисобот даврида солик солинадиган базани хисоблаб чикаришда чегирилмайди, улар кейинги даврларда, солик туловчининг хисоб сиёсати билан белгиланган, лекин ун йилдан куп булмаган муддат ичида чегирилиши лозим. Ушбу харажатлар руйхати Узбекистон Республикаси олик кодексининг 146-моддасида келтирилган.

Келгусида солик солинадиган базаданчикариладиган хисобот даврининг харажатларига куйидагилар киради:

  • янги ишлаб чикаришлар, цехлар, агрегатларни, шунингдек серияли ва оммавий ишлаб чикариладиган янги махсулот турларини хамда технологик жараёнларни узлаштириш харажатлари;

  • барча турдаги асбоб-ускуналар ва техник курилмаларни, уларнинг урнатилиш сифатини текшириб куриш максадида комплекс синаб кУриш (ишлаб турган холатида) харажатлари;

  • ишчи кучлари кабул килиш ва яиги ишга туш ир ил ган корхонада ишлаш учун кадрлар тайёрлаш билан боглик харажатлар;

  • асосий воситалар ва номоддий активларнинг жадаллаштирилган усулда хисобланган амортизация суммаси билан Солик коде кс ига мувофик белгиланган норм ал ар буйича хисобланган амортизация суммаси уртасидаги фарк.

Шубхали карзлар буйича захира ташкил этиш учун килинган харажатлар Солик кодежсига мувофик умидсиз деб эътироф этилган карздорликни хисобдан чикарилаётганда, хисобдан чикарилиши лозим булган умидсиз карздорлик микдор идам ошмайдиган суммада чегириб ташланади.
Келгусида солик солнкадиган базами чикариладиган хисобот даври харажатлари хисобот даври мобайнида 9440-« Келгусида солик солинадиган базадан чикариладиган хисобот даври харажатлари» счётининг дебетида хисобга олинади, хисобот даврининг охирида эса ушбу счётнинг кредитидан 9910-«Якуний молиявий натижа» счбтининг дебетига хисобдан чикарилади.

  1. Бошка харажатлар хисоби

Ишлаб чикариш харажатлари ва давр харажатларкдан ташкари корхонанинг харажатлар таркибига, шунингдек, молиявий фаолият буйича харажатлар ва фавклодда харажатлар, фойда солнги буйича харажатлар киритилади.
Молиявий фаолият буйича харажатлар куйндагилардан иборат:

  • банклар ва бошка моли»-кредит ташкилотлар и кредитларн буйича фоизлар (инвестиция даврнда капитал куйилмалар таркибига кирувчн инвеетицияларга олинган банк ва бошка молил-кредит ташкнлотлари кредит лари буйича фоизлар дан ташкари), шу жумладан, муддати утгаи ва узайтнрилган ссудалар буйича фоизлар;

  • мол-мулкни узок муддатли ижарага олиш (лизинг) буйича фоизларни тулаш харажатлари;

  • чет эл валютаси билан операциялар буйича салбий курс тафовутлари ва зарарлар;

  • сарфланган (кимматли когозларга, шуьба корхоналарга ва хокаэоларга) маблагларни кайта бахолаш дан курилган зарарлар;

  • уз кимматли когозларини чикариш ва таркдтищ билан боглик харажатлар;

  • молиявий фаолият буйича бошка харажатлар, шу жумладан, кимматли когшлар буйича манфий дисконт.

Бун дай харажатлар хисобот даври мобайнида 9640-9690-м«лияв«й фаолият буйича харажатларни хисобга олувчи счётларнииг дебетида хисобга олинади хисобот даврининг охирида эса ушбу счётларнинг кредитидан 9910«Якуний молиявий натижа» счётининг дебетига хисобдан чикарилади.
Мисол. Корхонада куйидагича бухгалтерия упсазмапари билан акс этгириладигаи операциялар амалга ошнрилган:

  • банкдан олииган кредит буйича 200 минг сум суммада фоиз хисобланди:

Д-т 9610 «Фоизлар кўринишидаги харажатлар» 200 минг сум
К-т 6920- «Хисобланган фоизлар» 200 минг сум;

  • кимматли когозларни кайта бахолашдан курилган зарар -14 минг сум кайд этилган:

Д-т 9690-«Молиявий фаолият буйича бошка харажатлар» -14 минг сум
К-т 5110-«Кимматлм когозлар» - 14 минг сум

  • валюта счётиии кайта бахолаш натижасида юзага келган 16 минг сумлик манфий курс фарки тан олинди:

Д-т 9620-«Валюталар курслари фаркидан зарарлар» - 16» минг сум
К-т 5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари» - 16 минг сум;

  • хисобот даврининг охирида молиявий фаолият буйича харажатлар якуний молиявий натижа га хисобдан чикарнлган:

Д4г 9910-«Якунний молиявий натижа - 230 минг сум»
К-т 9610-« Фоизлар куринишидаги харажатлар»- 200 минг сум
К-т Молиявий фаолият буйича бошка харажатлар» - 14 минг сум
К-т 9620-«Валюталар курслари фаркидаи зарарлар» - 16 минг сум.
Бухгалтерия хисобида фавкулодда зарарлар алохида хисобга олиниши лозим. Фавцулотда зарарлар - бу хужалик юритувчи субъектларнннг одатдаги фаолиятидан четга чикувчи ходисалар ёки операциялар натижасида вужудга келадяга»
моддалар ва давр харажатлари таркибида акс эггтирилишй керак булган утган давр модддлари кирмайди.
У ёки бу модданинг фавкулодда зарарлар моддаси сифатида акс эттирилиши учуй у куйидаги мезонларга жавоб бериши керак:

  • одатдаги фаолиятдан четга чикувчи тавсифи - вокеа ёки битим юкори даражада одатдаги фаолиятдан четга чикиш билан тавсифланишн ва аник холда корхонанинг одатдаги хужалик юритиш фаолияти билан боглик булмаган тавсифга эга булиши лозим;

  • камдан-кам вужудга келиши - вокеа ёки битим тавсифи шундай булиши керак к и, кузланган келажакда, яъни бир неча йил мобайнида улар такрорланишини кутиш мумкин эмас;

  • мустакиллик - булиб утган вокеа ёки битим корхона жамоасининг ихтиёри ва харакатидан ташкари содир этилган, яъни бошкариш ходимлари томонидан кабул килинадиган карорларга боглик эмас.

Тегишли моддаларии фавкулодда харажатларга киритиш ёки киритмаслик тугрисида карорлар кабул килишда ишлар амалга ошириладиган шароитларни хам хисобга олиш лозим. Масалан, агар хужалик юритувчи субъект алохида иклим шароитларида жойлашган булса, у холда - иклим шароитларига боглик холдаги ишламай туриб колишлар фавкулодда деб бахоланиши мумкин эмас, чунки ушбу модда «камдан-кам вужудга келиш» мезонига жавоб бермайди.
Фавкулодда харажатлар туркумига куйидаги ходисапар ва битимларни киритиб булмайди, зеро улар одатдаги бизнес таваккалчилигига мансубдир:

  • дебиторлик карзлари, товар-моддий бойликлар ёки узок муддатли активларни хисобдан чикаришдан курилган зарарлар;

  • валюта курс фаркидан кўркпган зарарлар;

  • махсулот ёки товарлар таннархидан паст нархларда сотилгандан курилган зарарлар ва бошкалар.

Халкаро амалиётда одатда фавкулодда зарарларга куйидагилар киритилади:

  • табиий офатлар ёки бахтсиз ходисалардан (масалан, зилзила, сув тошкини, ёнгинлар ва хоказо) курилган йирик йукотишлар;

  • сиёсий узгаришлар, яъни уруш, инкилоб ва бошкалар натижасидан курилган йукотишлар;

  • конунчилик узгариши муносабати билан куриладиган йукотишлар, масалан экспроприация килиш, давлат тасарруфига утказиш, фаолнятнинг айрим турларини такиклаш ва бошкалар.

Молиявий хисоботда фавкулотда бандларни алохида ажратиб курсатишдан асосий максад хисобот даврида фаолият натижаларини янада хам холис акс эттириш, зеро ушбу зарарлар корхона ходимларининг харакатига боглик эмас ва улар таъсир доирасидан ташкаридадир.
Фавкулодда зарарлар хисобот даври мобайнида 9720-«Фавкулоддаги зарарлар» счётининг дебетида жамланади. Х,исобот даврининг охирида эса зарарлар суммасининг барчаси 9910-«Якуний молиявий натижа» счёти буйича хисобдан чикарилади.
Мисол. Яшин уриши натижасида тайёр махсулот омбори ёниб кетди ва куйидаги зарар курилди: тайёр махсулот камомади - 1 532 минг сум; асосий воситалар чикиб кетишидан зарар - 1138 минг сум; инвентарь ва хужалик ашёлари чикиб кетишидан зарар - 30 минг сум. Зарарлар куйидаги бухгалтерия утказмалари билан акс эттирилади:
Д-т 9720-«Фавкулоддаги зарарлар» - 2 700 минг сумм
К-т 2810-«Омбордаги тайёр махсулотлар» - 1 532 минг сум
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг чикиб кетиши» -1 138 минг сум
К-т 1080-«Инвентарь ва хужалик жихозлари» - 30 минг сум;
Хисобот даврининг охирида фавкулодда зарарлар якуний молиявий натижага хисобдан чикарилади:
Д-т 9910-«Якуний молиявий натижа» - 2 700 минг сум
К-т 9720-«Фавкулоддаги зарарлар» - 2 700 минг сум.
Харажатларнинг яна бир тури бу фойда солиги буйича харажатдир. Ушбу харажатларнинг хисоби 9800- «Соликлар ва йигимларни тулаш учун фойданинг ишлатилишини хисобга олувчи счётлар» гурухида олиб борилади ва улар куйидагилардан иборат:
хисобот даври мобайнида фойда солиги буйича харажатларни хисобга олиш учун мулжалланган 9810- «Даромад (фойда) солиги буйича харажатлар» счёти;
ободонлаштириш ва ижтнмоий инфратузилмани ривожлантириш, савдо корхоналари учун ял пи даромад солиги, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солик хисобланишини хисобга олиш учун мулжалланган 9820-«Фойдадан хисобланган бошка соликлар ва йигимлар буйича харажатлар» счёти.
Ушбу счётларнинг дебетида хисобот даври мобайнида юкорида кайд этилган соликлар хисобланиши акс эттирилади.
Соликларни хисоблаш куйидаги ёзув билан акс эттирилади:
Д-т 9810-«Даромад (фойда) солиги буйича харажатлар»
Д-т 9820-«Фойдадан хисобланган бошка соликлар ва йигимлар буйича харажатлар»
К-т 6410-«Бюджетга туловлар буйича карз (турлари буйича)».
Хисобот даврининг охирида хисобланган соликларнинг тулик суммаси куйидаги утказмалар билан якуний молиявий натижага хисобдан чикарилади:
Д-т 9910-«ЯкуниЙ молиявий натижа»
К-т 9810-«Даромад (фойда) солиги буйича харажатлар»
К-т 9820-«Фойдадан хисобланган бошка соликлар ва йигимлар буйича харажатлар».

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish