Бухгалтерия хисоби
Бухгалтерия китоби
. Асосий воситаларни кайта бахолаш хисоби Асосий воситаларни кайта бахолашга хар йили (1 февралгача) 1 январь холатига кўра кайта бахолаш ўтказилган пайтдаги нархлар даражасидан келиб чикиб амалга оширилиши лозим. Хўжалик юритувчи субьектнинг хохишига кўра асосий воситалар куйидаги икки хил усул билан кайта бахоланиши мумкин: тўғридан-тўғри кайта бахлаш усули аникрок хисобланади, чунки у объектларнинг жорий киймати хақидаги ахборотдан келиб чикади. бошлангич (тиклаш) кийматини индексиялаш усули. Бу усул бўйича алохида объектлар Ўзбекистон Республикаси Статистика давлат кўмитаси томонидан ишлаб чиқиладигаи асосий воситалар киймати ўзгариши индексларини кўллаган холда кайта бахоланади. Асосий воситалар тўғридан-тўғри усул билан кайта бахоланганда бухгалтерия хисобида хисобда турувчи эскириш суммасига кайта бахолангандан кейинги тиклаш қийматининг кайта бахолашдан олдинги қийматга нисбати билан хисобланадиган кайта хисоблаш коэффициенти бўйича тузатиш киритилади. Тузатиш киритилган эскириш суммаси билан кайта бахолашгача бўлган эскириш суммаси ўртасидаги фарк асосий воситаларнинг эскиришини хисобга олувчи счётлар кредитида (ошган такдирда) ва дебетида (камайган такдирда) захира капиталини хисобга олувчи счетлар билан корреспонденцияланган холда акс эттирилади. Мисол. Корхона 1 200 минг сумлик, бозор киймати 1 500 минг сум бўлган, 240 минг сум эскириш хисобланган компютерни кайта бахолашни амалга оширди. Бошлангич кнйматдан бозор нархининг ошиши (1 500 - 1 200) : 1200 х 100 = 25%ни ташкил этди. Бинобарин эскиришга 240 минг сум х 25% : 100 - 60 минг сумлик суммага тузатиш киритилади. Бухгалтерия хисобида бу куйидагича ёзувлар билан акс эттирилади: кайта бахолаш суммасига: Д-т 0150-«Компьютер жихозларн ва хисоблаш техникаси» - 300 минг сум. К-т 8510-«Мулкни кдйта бахолаш буйича тузатишлар» - 300 минг сум. эскиришга тузатиш киритиш суммасига: Д-т 8510-«Мулкни кайта бахолаш буйича тузатишлар» - 60 минг сум. К-т 0250-«Компьютер жихозлари ва хисоблаш техникасининг эскириши» - 60 минг сум. Арзонлаштириш холатида тескари утказмалар берилади. Асосий воситаларнинг чикиб кетиши хисоби Асосий воситаларнинг чикиб кетиши уларнинг тўлик эскириши, кейинчалик фойдаланишга яроксиз бўлиши туфайли, шунингдек сотилиши, бепул берилиши, совға қилиниши, улуш тарикасида бошка ташкилотларнинг устав капиталига киритилиши, молиявий ижара шартномаси буйича берилиши, камомад ёки йукотишлар аникланиши сабабли амалга ошади. Асосий воситаларнинг тугатилиши куйидагилар томонидан амалга оширилади: давлат корхоналари ва бюджет ташкилотларининг тизим бўлинмалари томонидан тегишли юкори ташкилотлар рухсати билан; унитар корхоналари томонидан - мулк эгаси рухсати билан; бошка корхона ва ташкилотлар томонидан - мустакил равишда. Асосий воситаларнинг чикиб кетиши тугатиш далолатномаси билан расмийлаштирилади, унда асосий воситанинг бошланғич киймати, эскириш суммаси ёзилади ва тугатиш буйича натижалар хисоб-китоби тузилади. Ушбу далолатнома асосида инвентарь варакаси ёпилади ва архивга топширилади, бу хакда асосий воситаларнинг инвентарь руйхатида ёзув кайд этилади. Асосий воситаларнинг чикиб кетиши хисоби 9210-«Асосий воситаларининг чикиб кетиши» счётида юритилади. 9210-счёт бўйича дебет ва кредит айланмаларини таккослаш билан асосий воситаларни хисобдан чикариш, чикиб кетишидан молиявий натижа аникланади. Агар 9210-счёт бўйича дебет айланмалари унинг кредит айланмаларидан катга булса, фарк корхона зарарини ташкил килади ва 9430-«Бошка операцион харажатлар» счётига киритилади. Агар кредит айланмалари 9210-счёт буйича дебет айланмаларидан катга булса, фарк фоидани ташкил килади ва 9310-« Асосий воситаларнинг чикиб кетишидан фойда» счётига хисобдан чикарилади. Мисол. Фойдаланишга яроцсиз булган асосий васиталарнм хисобдан чикариш. Яроксиз бўлиб қолган ускуна хисобдан чиқарилмокда. Унинг бошлангич киймати – 1 200 000 сумни, эскириш суммаси – 1 000 000 сумни ташкил килган. Ускунани қисмларга ажратгани учун 6 000 сум тўланди, 19 000 сўмлик яроқли эхтиёт қисмлар омборга қабул қилинди. Берилган объект буйича 8510-«Мулки кайта бахолаш бўйича тузатишлар» счёти кредитида 5 000 сўмлик кайта бахолаш суммаси акс эттирилди, зарар 191 000 сумни ташкил қилди. Бухгалтерия хисобида ёзув куйидагича бўлади: Асосий воситаларнинг бошлангич кийматини хисобдан чиқаришда: Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг чикиб кетиши» -1 200 000 сум К-т 0130-« Асосий воситаларни хисобга олувчи счет»- 1 200 000 сум; Асосий воситаларнинг жамгарилган эскириш суммасини хисобдан чиқаришда: Д-т 0230 «Асосий воситаларнинг эскиришини хисобга олувчи счёт»- 1 000 000 сум К-т 9210-« Асосий воситаларнинг чикиб кетиши» - 1 000 000 сум; Тугатиш буйича харажатлар суммасига: Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг чикиб кетиши» - 6 000 сум К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» - 6 000 сум; Олинган тармок, деталлар, ашёлар, рангли ва кимматбахо металлар кийматини хисобга кабул килиш: Д-т 1000 “Материалларни хисобга олувчи счётлар- 10 000 сум К-т 9210-« Асосий воситаларнинг чикиб кетиши» -10 000 сум; Захира капиталини хисобга олувчи счётлардаги мазкур асосий воситалар объектини кайта бахолаш натижалари (колдик) суммасига: Д-т 8510-«Мулкни кайта бахолаш буйича тузатишлар» - 5 000 сум К-т 9210-«Асосий воситаларнинг чикиб кетиши» - 5 000 сум; Асосий воситаларнинг тугатилишидан зарар суммасига: Д-т 9430-«Бошка операцион харажатлар» - 191 000 сум К-т 9219-«Асосий воситаларнинг чикиб кетиши» -191 000 сум. Зарар бошланғич қиймат билан хисобдан чикариши харажатлари суммаси яъни 9210-счётииг дебет билан эскириш ва олинган даромад суммаси, счёт 9210-счётни кредити ўртасидаги фарк сифатида аникланади (1206000 + 6000) - (100000+10000+5000) = 191000 сум. Асосий воситаларнинг ушбу объекти хўжалик юритувчи субъект томонидан уч йилдан кам муддатда ишлатилган такдирда, бу зарар 9430-Бошка оператсион харажатлар» стётига ўтказилади ва Ўазбекистон Республикаси Солик кодексининг 147-моддасига мувофик солик солиш базасига киритилади. 8.5 Асосий воситаларнинг камомади ва ўғирланиши. Асосий воситаларнинг камомади аникланди. Бошлангич киймати – 800 000 сум, эскириш суммаси – 200 000 сум. колдик киймати 600 000 сум. Бухгалтерия хисобида ёзув куйидагича бўлади: асосий воситаларнинг бошланғич кийматини хисобдан чиқаришда: Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг чикиб кетиши» - 800 000 сум К-т асосий воситаларни хисобга олувчи счёт (0100) – 800 000 сум; асосий воситаларнинг жамғарилган эскириш суммасини хисобдан чиқаришда: Д-т асосий воситаларнинг эскиришини хисобга олувчи счётлар (0200)- 200 000 сум К-т 9210-«Асосий воситаларнинг чикиб кетиши» - 200 000 сум; колдик кийматга: Д-т 5910-«Камомадлар ва кимматликларнинг бузилишидан йукотишлар» - 600 000 сум К-т 9210-«Асосий воситаларнинг чикиб кетиши» - 600 000 сум. Асосий воситаларнинг камомади уларнинг колдик киймати бўйича моддий жавобгар шахс хисобидан ундирилади. Д-т 4730-«Моддий зарарни коплаш буйича ходимларнинг карзи» хисобварағи – 600 000 сум. К-т 5910- «Камомадлар ва кимматликларнинг бузилишидан йукотишлар» хисобварағи – 600 000 сум. Агар моддий жавобгар шахс аникланмаса, камомад суммаси давр харажатларига киритилади ва куйидагича акс эттирилади: Д-т 9430-« Бошка операцион харажатлар» - 600 000 сум. К-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йукотишлар» хисобварағи – 600 000 сум. Таъкидлаш лозимки, хужалик юритувчи субъектнинг асосий воситалари ва бошка мулклар (активлари) чикиб кетишидан (хисобдан чикарилишидан) зарарларни, хўжалик юритувчи субъект томонидан уч йилдан ортик муддат ичида фойдаланилган асосий воситаларнинг сотилиши бундан мустасно, юридик шахслардан олинадиган фойда солиги буйича солик солиш базасига киритиш зарур. 8.6 Асоснй воситалар ижара хисоби сонли БХМСга мувофик ижара куйидаги турларга бўлинади: Молиявий юкада - мулкни (молиявий ижара объектини) шартномага биноан ўн икки ойдан ортик муддатга эгалик килиш ва фойдаланиш хукукини беришда юзага келадигаи ижаравий муносабатлар. Бунда молиявий ижара шартномаси куйидаги шартлардан бирига жавоб бериши керак: молиявий ижара шартномасининг муддати тугагач, молиявий ижара объекти ижарага олувчининг мулки булиб ўтиши; молиявий ижара шартномасининг муддати молиявий ижара объекти хизмат муддатининг 80 фоизидан ортик булса ёки молиявий ижара объектининг молиявий ижара шартномаси тугаганидан кейинги колдик киймати унинг бошланиш кийматининг 20 фоизидан камроғини ташкил килиши; молиявий ижара шартномаси шаклланадиган давр учун ижара тўловларинииг дисконтланган жорий киймати, молиявий ижара объектини ижарага бериш пайтидаги жорий кийматининг 90 фоизидан ортик бўлиши. Оператив ижара – молиявий ижара шартномаси хисобланмайдиган мулкий ижара шартномасига биноан мулкни вактинчалик эгалик килишга ва фойдаланишга бериш. Лизинг – молиявий ижара муносабатларининг алохида тури бўлиб, унда бир тараф (лизингга берувчи) иккинчи тараф (лизингга олувчи) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида юклатилган мол-мулкни (лизинг объектни) сотиб олади ва уни шу шартномада белгиланган шартларда хак эвазига эгалик килиш ва фойдаланиш учун лизингга олувчига ўн икки ойдан ортик муддатга беради. Оператив ижара шартномаси буйича олинган асосий воситалар ижарачида балансдан ташкари счёт хисобланган 001 "Оператив ижарага олинган асосий воситалар" счётининг дебетида акс эттирилади. Бунда, оператив ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар ижарага берувчида худди олдинги каби асосий воситалар таркибида хисобга олинади. Оператив ижара билан боғлик операциялар ижарага берувчининг бухгалтерия хисобида куйидагича акс эттирилади: киска муддатли ижара берилганда: Д-т 0131 «Ижарага берилган асосий воситалар» счети; К-т 0130 «Асосий воситалар» счети; оператив ижара шартномаси буйича берилган асосий воситаларга эскириш хисобланганда: дебет 9430 "Бошка операцион харажатлар" счёти; кредит 0200-асосий воситаларни эскириши счёти- мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти хисобланган корхоналарда жорий даврга тегишли бўлган ва ижарага олувчидан келиб тушадиган нжара туловлари (ижара туловлари жадвалига ёки оператив ижара шартномасига мувофик) хисобланганда: дт 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”; кт 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар курсатишдан даромадлар" счёти; мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти хисобланмаган корхоналарда жорий даврга тегишли бўлган ва ижарага олувчидан келиб тушадиган ижара тўловлари (ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофик) хисобланганда: дт 4820 «Оператив ижара буйича олинадиган туловлар» счёти; кт 9350 «Оператив ижарадан даромадлар» счёти; мулкни оператив ижарага беришдан ижара тўловларинииг келиб тушиши: дт 5110 «Пул маблагларини хисобга олувчи счётлар» кт 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» ёки кт 4820 «Оператив ижара буйича олинадиган туловлар» счёти; Download 0,58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |